Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Ахборот технологиялари

Янги сайт – янги имкониятлар

Божхона органлари фаолиятини Интернет тармоғи орқали ёритишда Давлат божхона қўмитаси 13 йиллик тажрибага эга. Қўмитанинг www.customs.uz веб-сайти илк бор 2001 йилда ташкил қилинган бўлиб, ўтган йиллар давомида 4 маротаба янгиланиб, такомиллаштирилди.

 

Сайт фаолияти кенг жамоатчилик томонидан муносиб эътироф этилиб, UZ миллий домени Интернет-фестивалининг «Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт» номинациясида 2011 йилда 3-ўринни, 2013 йилда 2-ўринни қўлга киритди. У 2012 йилда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан (ВМнинг 31.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 355-сон қарори билан тасдиқланган) келиб чиқиб, шунингдек, веб-технологиялар оламидаги сўнгги ютуқлар ва соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни жорий этиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси 2014 йил 1 майдан бошлаб янгидан такомиллаштирилган веб-сайтини ишга туширди.

«Uzinfocom» маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва салкам 1 ой давомида синов режимида фаолият юритган сайтнинг янги версиясида ахборотлар 10 та бўлим ва 80 га яқин саҳифалар орқали фойдаланувчиларга тақдим этилади. Бунда ахборотларнинг тури ва йўналиши алоҳида инобатга олинган.

Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва жисмоний шахслар учун фойдали ахборотлар эндиликда сайтга алоҳида бўлимларда жойлаштирилган. Шунингдек, сайт орқали кўрсатиладиган 20 га яқин барча интерактив хизматлар ягона «Интерактив хизматлар» бўлимига бириктирилди.

Аввалги сайтдаги «Савол йўллаш» функциясига қўшимча равишда божхона масалаларига бағишланган форум ташкил қилинди. Яъни, фойдаланувчиларнинг давлат божхона хизмати органлари фаолиятига доир саволларига ўз вақтида тезкорлик билан жавоб қайтаришни йўлга қўйиш мақсадида UForum (www.uforum.uz) ижтимоий форумида Давлат божхона қўмитаси учун алоҳида бўлим очилди. Мазкур бўлимга кириш учун Давлат божхона қўмитаси веб-сайтининг янги версиясига ҳавола жойлаштириш ишлари якунланмоқда.

Веб-сайтдан имконияти чекланган фойдаланувчилар ҳам фойдалана олишлари мумкин. Муҳим жиҳатлардан яна бири сайтнинг мобил версияси ҳам фойдаланувчилар ҳукмига ҳавола қилинмоқда.

Эндиликда жисмоний шахслар божхона чегараларини кесиб ўтиш чоғида тўлдирилиши лозим бўлган Т-6 шаклдаги божхона декларацияси бланкасини мазкур веб-сайтдан кўчириб олишлари ва уни ўзларига қулай бўлган вақтда ва исталган жойда (офис, иш жойи ёки уйда) тўлдиришлари мумкин.

Сайтнинг қидирув тизими ҳам такомиллаштирилган, шу билан биргаликда RSS янгиликлар тасмаси хизмати ҳам мавжуд. Дизайнда божхона хизматининг рамзий яшил ранги устунлик қилади.

Айни пайтда сайтнинг инглиз тилидаги версиясини ишлаб чиқиш устида ишлар давом эттирилмоқда.  

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Матбуот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 2260 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика