Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Вақтбай ишга маош ҳисоблаш

Тикувчи ой давомида 24 смена ишлаб берди. Олти соатлик иш кунида тариф ставкаси 12 000 сўмни ташкил этади. Болалар буюмларини тикиш режасини бажарганлик учун иш ҳақининг 12%и миқдорида, режани ошириб бажарган ҳар бир фоиз учун иш ҳақидан 0,7% миқдорида мукофот тўланади. Ойлик режа 105%га бажарилган.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида асосий ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бажарганлик учун тикувчига мукофот тўлаш корхонанинг солиқларига таъсир кўрсатадими?

 

Ҳужжатли расмийлаштириш

Тариф ставкаси (маоши) бўйича иш ҳақидан ташқари қўшимча равишда, маълум миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришгани учун ходимларга мукофот тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шакли деб аталади.

Режани бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофот тўлаш тўғрисидаги низом корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ҳақидаги ички меъёрий ҳужжатларида (масалан, ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомда, жамоа шартномасида) мустаҳкамланган бўлиши шарт. Мукофот ишлаб чиқариш ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатлар, наряд маълумотлари асосида тўланади.

Иш ҳақини ҳисоблаш

Шундай қилиб, ушбу ой учун тикувчининг умумий иш ҳақи тариф ставкаси бўйича иш ҳақи суммаси, болалар кийимини тикиш режасини бажарганлик учун мукофот ва режани ошириб бажарганлиги учун мукофот суммаларидан шаклланади.

Бир смена учун тариф ставкаси 12 000 сўм бўлганда, тикувчининг ишлаб берган 24 сменаси учун иш ҳақи 288 000 сўмни (24 х 12 000) ташкил этади.

Режани бажарганлик учун мукофот – иш ҳақидан 12% миқдорида, яъни 34 560 сўм (288 000 х 12%).

Тикувчи ойлик иш режасини 105%га бажарди, шундай экан, унга мукофотлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ режани ошириб бажарганлиги учун ҳар бир ошириб бажарилган фоиз учун иш ҳақидан 0,7% миқдорида мукофот тўланиши лозим. Мукофот 10 080 сўмни (5 х 0,7 х 288 000 / 100) ташкил этади.

Умумий иш ҳақи 332 640 сўмни (288 000 + 34 560 + 10 080) ташкил этади.

Солиқ солиш

Ижтимоий суғуртага ажратмалар

Иш ҳақи ва мукофотлар суммаси ягона ижтимоий тўлов ва пенсия жамғармасига суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 307-моддаси).

Жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ

Мукофотлар суммаси рағбатлан­тириш хусусиятига эга тўловлар ҳи­собланиб, иш ҳақи суммаси билан бирга ходимнинг жами даромадига киритилади ва даромад солиғига тортилади (Солиқ кодексининг 173-моддаси).

Жамғариб бориладиган пенсия тизими

Иш ҳақи ва мукофотлар суммаси жам­ғариб бориладиган пенсия ҳисоб­варағига ажратма объекти ҳисоб­ланади. Ажратма ставкаси 1% миқ­дорида белгиланган. Бунда ҳисоб­ланган сумма жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ суммасининг камайиши ҳисобига ўткази­лади.

Бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:

Т/р

 

Хўжалик операция­ларининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисоб­варақлар ­корреспонденцияси

 

Ёзувларни
тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

1

 

Иш ҳақи ҳисобланди

 

288 000

 

2010, 2310

 

6710

 

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси

 

2

 

Мукофот ҳисобланди

 

44 640

 

2010, 2310

 

6710

 

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси

 

3

 

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланди

 

83 160

 

2010, 2310

 

6520

 

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси

 

4

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланди

 

19 958,4

 

6710

 

6520

 

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси

 

5

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ва ходимнинг суғурта бадаллари ўтказилди

 

8 316 019 958,4

 

6520

 

5110

 

Тўлов топшириқномаси

 

 

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»

ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 6481 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика