Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Ходим маошидан воз кечса

Корхонамизнинг бюджет олдида катта қарзи юзага келганлиги сабабли савдо фаолиятидан тушган соф тушумимизнинг ҳаммаси бюджетга солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашга кетиб қолди. Натижада биз корхонамиз ходимларига ҳисобланган 8 450,5 минг сўм миқдоридаги иш ҳақини тўлолмадик ва 1.01.2014 йил ҳолатига муддати ўтиб кетган иш ҳақи бўйича қарздорликка эга бўлдик.

Ходимларимизнинг ёзма розилиги билан мавжуд кредиторлик қарзини корхонамиз фойдасига қолдиришга тўғри келди. Ушбу ҳолда қандай бухгалтерия ёзувларини ёзиш керак бўлади?

Абдулла Ҳошимжонов,

корхона бош бухгалтери.

Янгийўл шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг 154-моддасига асосан иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ белгиланган муддатларда тўлаши шарт. Меҳнат шартномасининг тарафлари келишуви билан белгиланган меҳнат ҳақи миқдори жамоа шарт­номаси ёки келишувида ўрнатилган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимлар ўз иш ҳақларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этишга, шу жумладан корхонага молиявий ёрдам кўрсатишга ҳам ҳақлилар.

Солиқ солиш мақсадида текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар (сизнинг ҳолатингизда – корхонангиз олган сумма) Солиқ кодекси 132-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра асосий фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинадиган бошқа даромад деб эътироф этилади.

Ушбу операция 21-сон БҲМСга асосан ҳи­соб­да қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

дебет 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»

кредит 9390-«Бошқа операцион даромадлар».

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика