Ҳисоб ҳужжатлари солиқ тўловчи томонидан йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, ЯСТ суммаси Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 31.05.2010 йилда 2110-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан солиқ хизмати органи томонидан мустақил равишда аниқланади.
Хусусан, фақат нақд пулсиз тартибда товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тушган маблағлар қисмида солиқ тўловчининг банк ҳисобрақамлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банкнинг ахбороти асосида амалга оширилади.
Фақат чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар учун давлат солиқ хизмати органлари реализация қилишдан олинган тушумни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган нақд пул тушуми келиб тушишини қонуний тартибда амалга оширилган хронометраж маълумотлари асосида аниқлайдилар.
Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»
ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.