Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот белгиларига доир

Бизнинг ташкилотимиз тиббий буюмлар – дорипуркагичлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотимиз учун бутловчи буюмлардан бирини (учликларни) бошқа корхонадан ижарага олинган ускунада тайёрлаймиз. Баъзи харидорлар учликларни грушалар билан комплектда эмас, алоҳида сотиб олишни хоҳлашади. Дорипуркагичлар ва учликларга алоҳида-алоҳида сертификатлар мавжуд.

Биз учликларни дорипуркагичлардан алоҳида реализация қилиш учун улгуржи савдога лицензия олишимиз керакми? Агар олишимиз керак бўлса, нима учун?

 

– Сиз улгуржи савдога лицензия олишингиз керак эмас, чунки ижарага олинган ускунада тайёрланган маҳсулотни реализация қилиш улгуржи савдо ҳисобланмайди.

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг1 2-бандига кўра улгуржи савдо деганда тижорат мақ­садларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шак­лида харид қилинадиган товарларни сотиш тушунилади. Низомда у ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни тайёрлайдиган ва реализация қиладиган юридик шахсларга татбиқ этилмаслиги хусусида аниқлаштириш берилган. Худди шундай меъёр Солиқ кодексида (СК) ҳам мустаҳкамланган. Унга кўра ўзи ишлаб чиқарган маҳ­сулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди (СКнинг 350-моддаси бешинчи қисми).

Ишлаб чиқариш фаолияти деганда хом ашёнинг турли хилларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ўз ичига оладиган, ресурсларни тайёр маҳсулотга айлантириш учун зарур бўлган меҳнат воситаларини қўллаган ҳолда ходимлар ҳаракатларининг жамлиги тушунилади. Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари2 5-бандига кўра ўзи ишлаб чиқарган товар деганда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Бинобарин, корхонада ишлаб чиқариладиган, асосий маҳсулотга бутловчи деталлар ҳам ўз маҳсулотлари ҳисобланади.

Қоидаларга кўра ишлаб чиқариш фаолияти ўзининг ҳамда жалб этилган (сизнинг ҳолатда – ижарага олинган) ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиши мумкин.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсу­лотни белгилашнинг яна бир жиҳатига эътиборингизни қаратишни хоҳлардик. Маҳсу­лотни сертификатлаштириш қоидаларининг3 36-бандига кўра сертификатлаштириш органи ариза берувчи буюртманома билан биргаликда тақдим этган ҳужжатлар ва синовлар, ишлаб чиқариш ҳолатини текшириш баённомаси (баённомалари)ни кўриб чиққандан кейин мувофиқлик сертификатини беради ёки уни беришни рад этади. Сиз реализация қилаётган маҳсулот «серияли ишлаб чиқариш» белгиси қўйилган мувофиқлик сертификатига, баъзи ҳолларда эса худди шундай белгили гигиеник сертификатга ҳам эга, бу ҳам маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарганлиги тасдиғи бўлиб хизмат қилади.

 

1ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3«Ўзстандарт» бош директорининг АВ томонидан 18.03.2005 йилда 1458-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Абдуғани МУҲАММАДБОЕВ,

ННТ (BIMO’M)
Бизнес ва инвестициялар муаммоларини ўрганиш маркази раҳбари, «
NORMA» жамоат эксперти.

Прочитано: 2503 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика