Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг лойиҳалар

1UZ ҳар қандай ҳолатда ҳам панд бермайди

Янги бухгалтерия дастурига ўтиш ҳар қандай бухгалтер учун ҳам осон кечмайди. Зотан бу нарса кўп вақт ва меҳнат талаб қилади, компаниядаги бутун бухгалтерия ҳисобини янгилашни тақозо этади ҳам. Айни шу сабабли бухгалтер бу борада қатъий бир қарорга келишдан аввал тавсия этилаётган бухгалтерия дастури ҳақида, унинг имкониятлари, уни тақдим этаётган компания қай даражада барқарор ҳамда ишончли эканлиги хусусида имкон қадар кўпроқ нарса билишни истайди.

 

Дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларининг аксарияти шундай кезлари дас­турнинг мухтасар вазифалар мужассам этилган қўргазмали версия­сини ёки чекланган муддатли иши тажассум топган триал-ифодасини тақдим этадилар. Булар фойдаланувчи бўлиш орзусидагиларга ўзларини қи­зиқтирган дастур ва унинг имкониятлари билан танишишга ёрдам беради. Дастурнинг намойиш этилаётган ифодаси билан танишиш эса бухгалтерга ҳамиша ҳам қулай деб бўлмайди. Зотан дастурни синаб кўриш учун унга талайгина маълумотларни киритиши лозим. Қолаверса, янги дастурнинг имкониятларидан бохабар бўлганидан кейин у ўзининг бухгалтерия ҳисобини шу дастурга ўтказишни маъқул топиши ҳам аниқ эмас.

1UZ бухгалтерия дастурий таъминоти ишлаб чиқув­чилари фойдаланувчилар учун мақбулроқ ечим топдилар. Биз фойдаланувчига тўлақонли дастурни бажарадиган барча усуллари мукаммал ҳолда тавсия этамиз. Уни компьютерга ўрнатиш учун лицензия калитини киритиш талаб қилинмайди. Бухгалтер унда хотиржам ишлаши, тегишли маълумотларни киритиши мумкин.

БУНДА ФОЙДАЛАНУВЧИ БИРОН НАРСАНИ СОТИБ ОЛИШИГА ҲОЖАТ ЙЎҚ! У дастурни бизнинг 1uz.uz сайтимизга кириб кўчириб олиши ёки идорамизга келиб флешкасига ўтказиб олиши мумкин. Дастурни ўрнатиш жуда осон ва жўн. Мабодо шу аснода қандайдир муаммо чиқиб қоладиган бўлса, фойдаланувчи телефон ор­қали маслаҳатчига муро­жаат қилиши мумкин: у албатта дастурни ўрнатишга ёрдам беради.

Дастур ўрнатилгач, бухгалтер унда ишлашни бошлайвериши мумкин – уни ишга тушириш учун лицензия калити талаб этилмайди. Лицензия ифодасидаги дастурдан бунинг биргина тафовути экранда дастурнинг вазифалари доираси чекланганлиги тўғрисидаги ёзувдир. Унда бухгалтерия ўтказмаларининг қайд этилган миқдори назарда тутилган бўлиб, бу нарса мутахассисларимизнинг ҳисоб-китобига қараганда, ўртамиёна деб олинадиган кичик корхона бухгалтерига 1UZда икки ойга қадар ишлатиш имконини беради. Ана шу муддат дастур билан яхши танишиб олиш учун ҳам, унинг зарур эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам етарлидир. 1UZ ўзига керак эканлигини тушуниб етган бухгалтер лицензия калитига эга бўлгач, синаб кўрилган, энг муҳими энди ўзиники бўлиб қолган бухгалтерия базасида бемалол ишлайвериши мумкин.

Бундан ташқари, бухгалтер мазкур дастурни такомиллаштиришга ўз улушини қўшиши мумкин. Дастурни ишлаб чиқувчилари нима сабабдан 1UZни ўзгартириш зарур бўлганлигини, дастурга нималар киритилганлигини, энг аввало, қайси иш муҳимлигини билишлари лозим. Бинобарин, дастурнинг у ёки бу қисми юзасидан так­лиф ва мулоҳазаларингиз, унинг ишига оид баҳс-мунозаралар дастурни янада ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга ёрдам беради.

1uz.uz сайтида фикр-муло­ҳаза ёки саволларингизни ёзиб юбориш имконияти бор, улар беэътибор қолдирилмайди, саволларга албатта жавоб берилади. Тез-тез қайтарилаётган саволлар эса «Савол-Жавоб» бўлимида эълон қилиб борилади. Хусусан дастуримиз ва, умуман олганда, бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ масалаларни сайт форумида муҳокама этиш мумкин. Бошқа фойдаланувчиларнинг шарҳларида ўз саволларингизга жавоб топиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Муҳокамага «Norma Hamkor» ходимлари, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, бошқа мутахассислар ҳам жалб этилган.

Ҳар бир одам табиатан янгиликка ўч бўлади, номаълум нарсаларни билишга, яхшиларини ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Қаторда 1UZдек кўмакчи ва мададкори бўлган одамнинг ташвиши барҳам топиб, юки ерда қолмайди!

 

Эҳтиром билан 1UZ бухгалтерия ҳисоби бўйича холис маслаҳатгўйингиз.

 

 

1UZнинг 10 ФАЗИЛАТИ

1. МАҲСУЛОТ ЛИЦЕНЗИЯЛАНГАН

Мамлакатимизнинг мазкур маҳсулотни ишлаб чиқувчилари дастур узлуксиз ишлаши ҳамда қонун ҳужжатларидаги ўзгартишларга мувофиқ вақтида янгиланиб бориши учун жавобгарликни кафолатлайдилар.

2. ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙ ВА ЖЎН

Кўп меҳнат талаб қиладиган операцияларни автоматлаштириш ҳисобига бухгалтернинг ишини максимал даражада соддалаштиради. Қулай интерфейс, тез-тез ишлатиладиган функцияларни осонлик билан созлаб тўғрилаш. Керакли ҳамма нарсалар доимо қўл остида.

3. ИККИ ТИЛДА БОШҚАРУВ

Сиз дастурда ўзбек ёки рус тилларида ишлашингиз мумкин. Бошқарув у тилдан бу тилга дарҳол ўтказилади.

4. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ КОНСТРУКТОРИ БИЛАН

Ҳар хил турдаги корхоналар учун созлаб тўғрилаб қўйилган кўплаб миқдордаги конфигурациялар ва модулларнинг конструктори айнан сизнинг корхонангизга керакли дастурни йиғишга имкон беради.

5. МАЪЛУМОТЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ

Дастурда бошқа бухгалтерия дастурларидан маълумотларни импорт қилишга (олишга) ёрдам берадиган воситалар бор.

6. «NORMA» БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ АСОСИДА

Бевосита 1UZ дан «Norma» тизимидаги қонунчилик базасига ўтиш таъминланади. Сўровга биноан ҳисоб дастуридан барча керакли ҳужжатлар ва маълумотнома йўсинидаги муҳим ахборотлар етказиб берилади.

 

 

1UZни СОТИБ ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:

7. СОТУВДАН ОЛДИНГИ НОЁБ СЕРВИС

Харид нархини тўлагунга қадар дастурнинг енгиллаштирилган ифодасини ишлатиб кўриш ҳамда унда ишлашни ўзлаштириш имкониятига эга бўласиз.

8. ҚИЙМАТНИНГ ОЧИҚ-ОШКОРАЛИГИ

Сотиб олувчи дастурий таъминотдан узоқ вақт фойдаланиш ва янгиланишларини олиш қийматини осонгина чамалаб кўради.

9. УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲАМРОҲЛИК

Дастурий таъминотни сизга ўрнатиб берилган дастурга янги-янги вазифаларни киритган ҳолда янгилаб бориш имконияти.

10. КЎПЛАБ БОНУСЛАР

«NORMA» профессионал ривожланиш маркази томонидан ўтказиладиган мавзувий тренинглар ва семинарларда имтиёзли тарзда иштирок этиш. «NORMA» компанияларининг бошқа дастурий маҳсулотлари ва нашрларига, шунингдек «Город скидок» дисконт дастури иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган товарлар ва хизматларига сийловлар.

Реклама ҳуқуқида.

Прочитано: 2079 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика