Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Қарзингизга оид ҳуқуқ учинчи шахсга ўтказилса

МЧЖ шаклидаги компаниямиз товарларни импорт қилди. Импорт-экспорт контрактида унинг ҳақи етказиб бериш далили бўйича тўланиши назарда тутилган. Бироқ биз уни амалга ошира олмаганимиз сабабли экспортчи юридик шахс олдида кредиторлик қарзи юзага келди. Экспортчи унга доир ҳуқуқни ўша мамлакат резиденти бўлган жисмоний шахсга бермоқчи. Ушбу ҳолда бизнинг МЧЖда қандай солиқ мажбуриятлари ёки оқибатлари юзага келиши мумкин?

А.Рўзиев.

 

– Чамаси, кредиторингиз бошқа шахс билан талабларни учинчи шахсга ўтказиш шартномасини тузмоқчи, бу билан қарзингизга оид ҳуқуқини унга бермоқчи бўлса керак. Ушбу ҳолда қарздор сифатида сиз бошқа шахс олдидаги мажбуриятингизни бажаришингиз лозим бўлади холос. Агар қарз миқдори сақланса (камаймаса), солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ваколатли банкда ҳисобга қўйилган импорт контракти бўйича кредитор алмашганда худди шу банкда Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда (МБ, ИВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 4.10.2005 йилда 1514-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган тартибда хорижий ҳамкор билан қўшимча битим тузиш ва уни ҳисобга қўйиш лозим.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1887 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика