Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Ягона ер солиғига доир

Ягона ер солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда бошқа даромадлар қандай ҳисобга олинади?

 

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улушини аниқлашда Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 363-моддаси).

Дивидендлар ва фоизлар солиғи тўлов манбаида ушлаб қолинади. Биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадларига дивидендлар учун белгиланган ставкаларда солиқ солинади. 

 

 

Фермер хўжалиги ҳисобот даврида қуйидаги асосий воситаларни реализация қилди:

– 1 360 минг сўмга – трактор кузови, қолдиқ қий­мат – 945 минг сўм;

– 250 минг сўмга – компьютер, қолдиқ қиймати – 90 минг сўм. Компьютер бухгалтерияда маъмурий мақсадда фойдаланилди;

– 12 млн сўмга – гаражларнинг бир қисми, қолдиқ қийма­ти – 6,3 млн сўм.

Ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланувчи корхоналар учун бошқа даромадларга солиқ солиш тартиби қандай?

 

– Солиқ кодексининг 363-мод­дасига биноан ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланувчи корхоналар учун СК 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди.

Сиз кўрсатган активларни реализация қилиш асосий фаолиятдан тушган бошқа даромадлар сифатида тавсифланади. Фермер хўжалиги ҳам ягона ер солиғи тўловчиси бўлганлиги учун унинг активларнинг реализациясидан олган даромадларига солиқ солинмайди. 

Прочитано: 2488 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика