Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Маънавият дарслари

Соҳибқирон қолдирган мерос

Амир Темур нафақат мамлакатимиз, балки дунё тарихида буюк жаҳонгир, илму-фан ҳомийси, маданият ривожининг буюк йўлбошчиси сифатида ўчмас из қолдирган. Давлат божхона қўмитасида соҳибқирон таваллудининг 678 йиллиги муносабати билан Амир Темур ва темурийлар даврининг маънавий мероси мавзусига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

 

Тадбирни очар экан, ДБҚ раиси ўринбосари Ғ.Шукуров Амир Темур ва темурийлар даври Ватанимиз халқлари тарихида муҳим аҳамият касб этиши, уни чуқурроқ ва атрофлича ўрганиш эса бебаҳо меросимизга боғлиқ қимматли ва ноёб тарихий далилларнинг ўзлаштирилишига хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети доценти Аброр Хидиров соҳибқирон даврида илму-фан ва маънавий-маърифий жабҳадаги ривожланиш, бунёдкорлик ишларининг авж олганлиги ҳақида атрофлича сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб жамиятимизда Амир Темур шахсига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Пойтахтимиз марказидаги хиёбонлардан бири унинг номи билан аталиб, ушбу боғда, шунингдек Самарқанд ва Қарши шаҳарларида соҳибқироннинг муҳташам ҳайкаллари қад ростлади.

Амир Темур олимлар, файласуфлар, меъморлар, шоирлар, ҳофизу машшоқларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, ўз салтанатида фан ва маданият, маорифнинг равнақ топишини таъминлаб берди. Шарқда бошқача айтганда, уйғониш даврини бошлаб берди.

Бунёдкорлик бобомизнинг энг катта ҳаётий ғояси бўлганлигини унинг тузук­ларидан ўқиб билишимиз мумкин: «Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, қай бир жойдан бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим» деб ёзилади битикларда.

А.Хидиров ўз сўзида Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига тўхтала туриб, Франция, Буюк Британия, Германия ва бошқа Европа мамлакатларида бобомиз шахсига қизиқиш тобора ортиб бораётганлигини, улар буюк бобомизни «Европанинг халоскори» деб билганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, умрининг мазмунини «миллатнинг дардларига дармон бўлишдан иборат» деб билган, халқимиз улуғ фарзандининг ибратли ҳаёт йўли келгуси авлодлар учун чинакам ҳаёт мактабидир.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Амир Темур ва темурийлар даври юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати.

Прочитано: 1291 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика