Norma.uz

Иш вақтидан ташқари ишга юқори иш ҳақи!

Цех бошлиғи оғзаки фармойиш билан смена тугаганидан кейин мени ва икки ходимимизни бошланган ишни тугатиш учун қолдирди. Биз уни соат 22.00 дан кейин тугатдик. Бу ҳол биринчи марта бўлаётгани йўқ.

Бу иш вақтидан ташқари иш ҳисоб­ла­надими ва унга қандай ҳақ тўланиши керак?

Мен буни қонунчиликни бузиш деб ҳисоб­лайман.

А.Мўминов. Тошкент шаҳри.

 

– Хатингизда бундай вазият биринчи марта юз бермаётганлигини кўрсатгансиз. Бинобарин, агар иш белгиланган тартибда расмийлаштирилмаса, раҳбар тимсолида цех бошлиғининг ушбу ҳаракатлари ноқонунийдир.

Иш берувчининг ташаббуси бўйича ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари, иш вақтининг жамланган ҳисоби чоғида эса – ҳисоб даври учун иш соатларининг нормал сонидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади (Меҳнат кодексининг (МК) 123-моддаси ва 124-моддасининг биринчи қисми).

Бунда иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин. Иш вақтидан ташқари вақтда ишлаш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси). Ҳақнинг оширилган миқдори ташкилотнинг локал меъёрий ҳужжати билан белгиланади.

Иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш мунтазам тусда бўлмаслиги керак, у муайян ҳолларда аҳён-аҳёнда бўлиши мумкин. МКнинг 125-моддасига муво­фиқ иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – бир кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Шу муносабат билан қонун ҳужжатлари талаб қиладики, иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт (МКнинг 125-моддаси).

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан текширув боришида ходимни иш вақтидан таш­қари ишларга жалб этиш тартиби бузилганлиги аниқланганда иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 2329 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика