Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 1 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг ахбороти

Айрим сайтларда Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича меъёрларни нотўғри талқин қилишга олиб келаётган нотўғри ахборотнинг жойлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 180-моддасида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар Солиқ кодексида имтиёзлиларнинг мустақил тоифаси сифатида белгиланган жисмоний шахсларнинг қуйидаги тоифалари учун солиқ солишдан қисман озод этиш қисмида (ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) бирхиллаштирилди:

уруш ногиронлари ёхуд 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган бошқа ногиронлар, собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти бўйича мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тенг­лаштирилган бошқа ногиронлар;

хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941–1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқинлари;

Ленинград шаҳрида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача қамал даврида ишлаган фуқаролар;

ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ногирон бўлиб қолганлар;

хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар.

Жисмоний шахсларнинг юқорида кўрсатилган тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига мувофиқ ногиронлар ва уруш қатнашчиларига тенг­лаштирилади.

Шу муносабат билан имтиёзларни бирхиллаштириш мақсадида Солиқ кодексида юқорида кўрсатилган барча имтиёзлиларни бир гуруҳга – «уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар»га бирлаштирадиган умумий норма назарда тутилган. Шу тариқа, Солиқ кодексида қабул қилинган янги таҳрирдан келиб чиқиб, юқорида номи келтирилган шахслар тоифаcи учун имтиёзлар бекор қилинаётгани йўқ, балки ўз кучида қолдирилмоқда. 

Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) – ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади.

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланган жисмоний шахслар учун имтиёз хусусида шуни таъкидлаймизки, у 2014 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади. Бу мазкур шахсларнинг асосий қисми I ва II гуруҳ ногиронларига тўғри келиши билан изоҳланади, уларга имтиёзлар сақлаб қолинган.

Имтиёзларни бир хил талқин қилиш ва қўллаш мақсадида ногиронлар ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг рўйхати келтирилади.

М.Мирзаев,

молия вазири ўринбосари.

 

ЎзР ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар рўйхати

 

1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача Иккинчи жаҳон уруши (кейинги ўринларда Иккинчи жаҳон уруши деб юритилади) ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда иштирок этган ҳарбий хизматчилар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси “ж” бандига мувофиқ пенсияларга устама пул олишга ҳақли бўлган уруш қатнашчилари ҳисобланадилар.

Қуйидагилар уруш қатнашчиларига тенглаштириладилар:

а) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;

б) Иккинчи жаҳон уруши ва фуқаролар уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;

в) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳаракатлар кетаётган жойларда хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг бошлиқлар ҳамда оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

г) Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳаракатдаги армия ва флотлар таркибидаги қисмлар ҳамда бўлинмаларда балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғиллари ва юнгалар сифатида юрган шахслар;

д) Иккинчи жаҳон уруши даврида темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида, мудофаа чизиғи иншоотларида ишлаган, ҳарбий-денгиз базалари, ­аэродромлар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;

е) ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

ж) Иккинчи жаҳон уруши даврида фашист концлагерлари (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган бошқа жойлар)да бўлган (тутқунлар, шу жумладан, болалар) шахслар;

з) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳарнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида меҳнат қилган ва “Ленинград мудофааси учун” медали ҳамда “Қамалдаги Ленинград фуқаросига” нишони билан тақдирланган шахслар;

и) 1956 йилнинг 24 октябридан 1956 йилнинг 10 ноябригача бўлган даврда Венгрия ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

к) ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар.

 

ЎзР ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар рўйхати

 

1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача Иккинчи жаҳон уруши (кейинги ўринларда Иккинчи жаҳон уруши деб аталади) ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаганда, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси “а” бандида ва 28-моддасининг “а” ва “б” бандларида назарда тутилган шартлар ва нормаларга кўра пенсия билан таъминланишга ҳақли уруш ногиронлари ҳисобланадилар.

Қуйидаги ногиронлар уруш ногиронларига тенглаштириладилар:

а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;

б) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;

в) темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши даврида уруш бўлаётган жойларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ходимлар;

г) Иккинчи жаҳон уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёки яширин ишларда бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;

д) ҳаракатдаги армия таркибидаги ишларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёлланган таркибдаги шахслар;

е) Иккинчи жаҳон уруши даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларда) бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар (тутқунлар, шу жумладан, болалар);

ж) тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашиш, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этиш туфайли яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

з) ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

и) ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажараётиб яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий мажбуриятли шахслар.

Прочитано: 8156 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-11-13 17:05:33, Гость_:
so'ragan edingiz!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика