Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Республика бош прокуратурасида

Фуқаролар мурожаати назорат остига олинган

Республика Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқа­роларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларда ўтказилган текшириш натижалари муҳокама қилинди.


Айрим давлат ҳокимияти ва бошқа­руви, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қи­лиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги таъкидланди. Текширишларда мурожа­атларни қонунда белгиланган муддатларда ёки асоссиз равишда кўриб чиқмаслик, кўриб чиқиш натижалари ҳақида ёзма шаклда хабар бермаслик, қонуний талабларни асоссиз рад этиш каби бошқа кўплаб ҳолатлар аниқланган. 2013 йилнинг ўн ойи давомида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича прокуратура органлари томонидан 4 323 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, шундан 4 011 нафар мансабдор шахс интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича эса 44 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Прокуратура органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бевосита кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ҳам кўрмоқда. Таҳлил эти­лаётган давр мобайнида прокуратура органларига келиб тушган 123 мингдан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилиши натижасида 11 мингга яқин фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Идоралараро йиғилиш натижасига кўра, келгусида фуқароларнинг муро­жаатлари билан ишлаш аҳволини янада яхшилаш, ушбу соҳага доир назоратни кучайтириш хусусида қарор қабул қилинди.

Гулбаҳор САТТОРОВА, «СБХ» мухбири.

 

Прочитано: 2324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика