Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Долзарб мавзу

Янги интерактив хизмат ишга тушди

у ишга жойлашишни осонлаштиради

 

 

           Миллий матбуот марказида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлигини таъминлаш соҳасида янги маълумот-компьютер технологиялари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

 

           Таъкидландики, маълумот-компьютер технологияларини ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган айни шароитда «Электрон ҳукумат» тармоғини, жумладан, аҳоли ва бизнес вакиллари учун интерфаол давлат хизматларини тақдим этиш долзарб масалалардандир.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда «Бандликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида «Меҳнат бозори» ягона маълумот тизими (ЯМТ), «Иш ўринлари ва мутахассис кадрлар маълумотларини жойлаштириш ва қидириш онлайн тизими», шунингдек, «Ўзбекистондаги ижтимоий хизматларнинг интерактив харитаси» каби бир қатор дастурлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тақдим этиш ишларини амалга оширмоқда.

«Меҳнат бозори» ЯМТнинг асосий вазифаси аҳоли бандлигига кўмаклашиш, шунингдек, соҳа фаолиятини автоматлаштиришдан иборатдир. Мазкур дастурлар вазирликка 193 та туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижти­моий муҳофаза қилиш марказлари фаолияти мониторингини олиб бориш, белгиланган вақтда статистик маълумотлар ва бошқа жавобларни олиш имконини беради.

«Иш ўринлари ва мутахассис кадр­лар маълумотларини жойлаштириш ва қидириш онлайн тизими» (www.labor.uz)нинг асосий вазифаси – иш қидираётган фуқаролар ва бўш иш ўринлари мавжуд бўлган иш берувчилар ўртасида алоқани йўлга қўйишдан иборат. Бунда бўш ва захираланган иш ўринлари, шунингдек, иш қидирувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар онлайн тизимида жамланади. Маълумотлар ҳар ойда янгилаб борилади. Ҳозирги кунда тизимда 74 074 бўш иш жойлари ва иш қидирувчиларининг 43 397 та резюмелари жамланган. Ушбу дастурга биноан, ҳар бир иш берувчи Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларини жалб этмаган ҳолда бевосита мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни сайтга жойлаштиришлари мумкин, иш қидирувчилар эса иш берувчига ёки ушбу Марказларга мурожаат этишлари мумкин.

«Ижтимоий хизматларнинг интерфаол харитаси» (www.mehnat.uz/map– интерфаол харита фойдаланувчисига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини беради. Интерфаол харита маълумотлар базасига Вазирлик тизимида мавжуд барча ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар киритилган. Бундан ташқари, унда Фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда жамланган ва тизимланган мамлакатимизда ижтимоий хизмат тақдим этувчи 400 дан ортиқ ННТ тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор.

Гулбаҳор САТТОРОВА,

«СБХ» мухбири

Прочитано: 3066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика