Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Солиқ солиш

Уй сотиб олган ёш оиланинг узоқ муддатли тўлови

Ёш оила аъзолари бўлганимиз боис (иккаламиз 30 ёшга тўлмаганмиз, биринчи никоҳдамиз) турмуш ўртоғим билан бирга Қишлоқ жойда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши дастури доирасида кредитга уй сотиб олишга қарор қилдик. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлаш учун мен ишлайдиган ташкилот бизга қуйидаги шартлар билан қарз беришга рози бўлди:

иш ҳақидан қарзни узиш учун зарур маблағларни ҳар ойда ушлаб қолиш йўли билан қарзни 15 йил мобайнида қайтариш;

қарз муддати тугашига қадар ишдан бўшайдиган бўлсам, қолган сумманинг ҳаммасини бирйўла тўлашим керак ёки ташкилот менга қарзнинг тўланган қисмини қайтаради, уй эса унинг мулкига ўтади.

Президентнинг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон) кўра ипотека кредити ва унга доир фоизларни узишга йўналтириладиган иш ҳақи, шунингдек иш берувчидан уй-жой харид қилишга олинган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Сотиб олинган кундан бошлаб 5 йил ичида ушбу мол-мулк сотилса, кўрсатилган даромадларга белгиланган тартибда ЖШДС солинади.

Иш ҳақининг иш берувчи тақдим этган қарзни узишга йўналтирилган қисмига солиқ солинадими?

Қарз шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда солиқлар қандай ҳисобланади:

агар мен қарзнинг қолган қисмини тўлиқ тўласам;

агар ташкилот менга қарзнинг тўланган қисмини қайтарса ва уй уни мен харид қилган пайтдан бошлаб 5 йил ўтишига қадар унинг мулкига ўтса;

агар ташкилот мен тўлаган қарз қисмини қайтарса ва мен уйни харид қилган пайтдан бошлаб 5 йил ўтганидан кейин унинг мулкига ўтса?

Б.Ҳақбердиев.

           – Аҳолининг яшаш шароитини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш мақсадида Солиқ кодекси (СК 179-моддасининг 30-банди) ва Президентнинг айрим қарорлари билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган. Хусусан, қуйидагилар томонидан олинган, ипотека кредитлари ва уларга ҳисоблаб ёзилган фоизларни сўндиришга йўналтириладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадларга ЖШДС солинмайди:

ёш оила аъзолари, яъни биринчи марта никоҳланган ва 30 ёшдан ошмаган эр-хотин томонидан – якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун (Президентнинг 18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармони 4-банди);

иморат қурувчилар томонидан (оилавий аҳволи ва ёшидан қатъи назар) – қишлоқ жойларда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига (Президентнинг 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон қарори 9-банди; Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарори 17-банди).

Шунингдек хўжалик юритувчи субъект – иш берувчидан уй-жой сотиб олиш учун ёш оила аъзолари ва иморат қурувчилар томонидан олинган маблағларга ҳам ЖШДС солинмайди (Президентнинг ПФ-3878-сон Фармони 4-банди).

Уй-жойни харид қилиш ёки қуришда (реконструкция қилишда) ЖШДС бўйича им­тиёзни қўллаганда аввало ёш оила аъзолари ва иморат қурувчилар оладиган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишидан келиб чиқиш зарур. Сизнинг ҳолатда қарз ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлаш учун олинган, у ипотека шартномасининг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади. Иш ҳақининг бир қисмини уни тўлашга йўналтирганда пул маблағларидан фойдаланишнинг мақсадли хусусияти ўзгармайди – уй-жойни харид қилиш муносабати билан вужудга келган қарз сўндирилади. Шу тариқа, корхона томонидан ипотека бўйича дастлабки бадални тўлаш учун берилган қарзни сўндиришга йўнал­тириладиган даромадларга юқорида кўрсатилган имтиёз қўлланади.

Мазкур имтиёз амал қилиш муддати бўйича чегараланмайди. Яъни даромадни тўлаш манбаи (сиз ходими бўлган корхона) ушбу имтиёзни қарзни узиш муддати мобайнида, сиз унинг бутун суммасини шартнома билан белгиланган муддатда ёки муддатидан аввал тўлашингиздан қатъи назар, қўллайди.

МИСОЛ. Сентябрда корхона ёш оила аъзоси бўлган ходимга ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлаш учун қарз берди. Шарт­номада белгиланишича, қарз октябрдан бошлаб ходимга ҳисобланган иш ҳақидан ҳар ойда 40%ни ушлаш йўли билан узилади. Ходимга октябр­да 1 600 000 сўм, ноябрда 1 800 000 сўм ҳисобланган.

Октябрда қарзни сўндириш ҳисобига корхона 640 000 сўм (1 600 х 40%), ноябрда 720 000 сўм (1 800 х 40%) ушлайди. Кўрсатилган суммаларга ЖШДС солинмайди, октябрь, ноябрь ойлари учун ва қарзни узиш муддати мобайнида ЖШДС ҳисоб-китоби чоғида ходимнинг жами даромадидан чиқарилади.

Юқорида кўрсатилган имтиёзнинг амал қилиши уй харид қилинган (мол-мулкка ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан бошлаб 5 йилдан кейин уйга мулк ҳуқуқи корхонага ўтганда ҳам сақланади, яъни қарзнинг сизга қайтариладиган қисмига ЖШДС солинмайди. Агар сотиб олинган кундан бошлаб 5 йил тугашига қадар уйга доир мулк ҳуқуқи ташкилотга ўтса, имтиёз бекор қилиниб, илгари қарз, ипотека кредити ва унга доир фоизларни узишга йўналтирилган ва ЖШДС солинмаган маблағлар қисмида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаш бўйича мажбуриятлар тикланади (СК 179-моддасининг 30-банди; Президентнинг ПФ-3878-сон Фармони 4-бандининг иккинчи қисми).

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 6546 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика