Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Солиқ солиш

Ходим 1 апрелгача ишламаган бўлса

Ходимимиз МЧЖда 2012 йил 1 апрелдан ишлаган. 1.04.2012 йилдан 31.12.2012 йилгача унга 5 304 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган, ШЖБПҲ билан бирга 565 332,5 сўм ЖШДС ушланган. Бундан ташқари, у мол-мулкни 1.03.2012 йилдан 31.12.2012 йилгача ижарага беришдан 3 000 000 сўм даромадга эга бўлган. Ундан 300 000 сўм солиқ тўлаган. Шу тариқа, у 8 304 000 сўм (5 304 000 + 3 000 000) даромад олиб, 865 332,5 сўм (565 332,5 + 300 000) солиқ тўлаган.

Агар апрелгача ходим даромадга эга бўлмаган бўлса (меҳнат дафтарчаси нусхаси ва маҳалладан маълумотнома илова қилинган), ҳисоб-китоб услубиятига кўра мен ЖШДСни қўшимча тўлашим керак бўладими?

МЧЖ бухгалтери.

 

 

– Янги асосий иш жойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш аввалги ва янги асосий жойи бўйича шкалага қараб ўсиб борувчи якун билан календарь йил бошидан олинган жами даромаддан келиб чиқиб амалга оширилади.

Солиқ солиш шкаласи бў­йича солиқ солинадиган меҳ­нат ҳақи тарзидаги даромад 2012 йил апрель–декабрь ойларида 5 304 000 сўмни ташкил қилди. Унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

364 252,5 + (5 304 000 – 4 047 250) х 16% = 364 252,5 + 1 256 750 х 16% = 364 252,5 + 201 080 = 565 332,5 сўм.

2012 йил учун жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб­варағига бадаллар:

5 304 000 х 1% = 53 040 сўмни ташкил қилади.

Бюджетга 512 292,5 сўм (565 332,5 – 53 040) ЖШДС йўналтирилади.

Мол-мулкни ижарага беришдан жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш ижара шартномасида назарда тутилган ҳақдан келиб чиқиб, бироқ жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўлови ставкаларидан (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорига 26-илова) келиб чиқиб ҳисобланган суммадан паст бўлмаган миқдорда амалга оширилади ва меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлардан алоҳида ҳисобланади.

2012 йилда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси (Солиқ кодексининг 181-моддаси) – 9% миқдорида солиқ солинади. 2012 йил учун мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солинган солиқ суммаси:

3 000 000 х 9% = 270 000 сўмни ташкил қилади.

Ижара ҳақи мулкий даромад ҳисобланиши ва ишларни бажариш билан боғланмаганлиги сабабли унга ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди.

2012 йил учун бюджетга тўланадиган ЖШДСнинг умумий суммаси 782 292,5 сўмга (512 292,5 + 270 000) тенг.

 

Ноила МУҚМИНОВА, экспертимиз. 

Прочитано: 2407 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика