Norma.uz

Номуносиб ходимни ўринли тарзда ишдан бўшатиш

Ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқ бўлса, у билан меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри бекор қилиш мумкин?

Л.Агапова,

МЧЖ кадрлар хизмати ходими.

 

        – Иш берувчининг ташаббусига кўра ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилишнинг бошқа асослари жумласида амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги оқибатида бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши назарда тутилади. Бу Меҳнат кодекси (МК) 100-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди билан белгиланган.

Ходимнинг бажараётган ишига нолойиқлиги деганда ходимнинг у билан тузилган меҳнат шартномасида, унинг мансаб йўриқномасида қайд этилган ўз хизмат вазифаларини бажаришга ноқобиллиги ёки бажариши мумкин эмаслигини тушуниш керак. Меҳнат шартномасида қайд этилган ишни сифатли бажаришга но­қобиллик унинг натижаларидан қониқмаслик, мунтазам брак қилиш, меҳнат нормаларини бажармаслик ва ҳоказоларда намоён бўлади.

Меҳнат шартномасининг юқо­­рида кўрсатилган асосга кўра бекор қилиниши ҳуқуқий жиҳатдан олганда анча мураккаб таомил. Зеро уни тўғри бекор қилиш учун иш берувчи бир қатор муҳим шартларга риоя этиши керак.

Иш берувчи ходим ўзининг меҳнат вазифаларини нормал амалга ошириши учун барча шароитларни яратиб бериши керак. Агар ходим ўз ишини иш берувчи томонидан ходим учун нормал меҳнат шароитларини яратиб бермаганлиги оқибатида қониқарсиз бажарса, бу малака бўйича нолойиқлик деб ҳисобланиши мумкин эмас. Ходимнинг нолойиқлиги у топширилган ишни уддалай олмаслигидан гувоҳлик берадиган аниқ далиллар билан (текширувлар далолатномалари, бевосита раҳбарнинг рапортлари, ҳисоботлар, аттестация материаллари, ишнинг сифати пастлиги, брак маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги, иш ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш нормалари бажарилмаганлиги ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан) тасдиқланиши керак.

Агар ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги тасодифий (бир марталик) хусусиятга эга бўлса, ходим билан меҳнат шарт­номасини МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра бекор қилиб бўлмайди.

Агар иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини етарли малакага эга эмаслиги оқи­батида унинг бажариладиган ишга номувофиқлиги муносабати билан бекор қилишга қарор қилса:

биринчидан, у ходимни меҳ­нат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида ёзма равишда (тилхат олиб) камида икки ҳафта олдин огоҳлантириши шарт. Бунда огоҳлантириш муддати мобайнида ходим, бошқа ишни излаш учун ушбу вақтда иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда, ҳафтада камида 1 кун ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажариш вақти киритилмайди. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра огоҳлантириш унинг давом этиш муддати билан ўлчанадиган пулли бадал (компенсация) билан алмаштирилиши мумкин (Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари1 2.34, 2.35-бандлари);

иккинчидан, иш берувчи огоҳлантириш муддати мобайнида ходимни худди шу корхонада ишга жойлаштириш чораларини кўриши керак. Чунончи, иш берувчи ходимга мутахассислиги бўйича камроқ малакали бошқа иш таклиф этиши, мутахассислиги ва малакасига мос иш бўлмаса, унга корхонада мавжуд бошқа ишни таклиф этмоғи шарт. Агар ходим бошқа ишга ўтказилишидан бош тортса ёки корхонада бўш лавозимлар бўлмаса, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин (Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сон қарори 42-банди);

учинчидан, ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганда унинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак (Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби2).

Малакаси етарли эмаслиги оқибатида меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимнинг иш излаш даврида ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда, бироқ 2 ойдан кўп бўлмаган муддатда ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Агар меҳнат шартномаси малаканинг етарли эмаслиги оқибатида бекор қилинган ходим меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин 10 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, у маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага кўра аввалги иш жойи бўйича учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақи олишга ҳақли бўлади.

Шунингдек, Намунавий қоида­ларнинг 2.31, 2.32-бан­д­ларига кўра иш берувчи қуйидагиларни билиши керак:

1) жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шарт­номасини бекор қилишга касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган ҳолларда бундай розиликни олмасдан туриб ходимнинг бажараётган ишга номувофиқлиги муносабати билан меҳнат шарт­номасини бекор қилишга йўл қўйилмайди;

2) ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача болалари бўлган аёллар билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шарт­номасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона тўлиқ тугатилган ҳоллар бундан мус­тасно. Меҳнат шартномасини бекор қилишга уларни мажбурий тарзда ишга жойлаштириш билан йўл қўйилади;

3) ходимнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган таътилда бўлган вақтида иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шарт­номасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бу қоида корхонани тўлиқ тугатиш ҳолатига татбиқ этилмайди.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 5841 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика