Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИ РУХСАТ БЕРИШДАН БОШЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2013 йилдаги 310-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишиш тартиби тўғрисида низом.

Мазкур низомларнинг талаб ва шартлари турлича бўлишига қарамай, рухсат бериш ҳужжатларини олиш таомиллари анча ўхшашдир.

Биринчи Низомда назарда тутилган хулоса 5 йил муддатга берилади. Иккинчи Низомга мувофиқ бериладиган гувоҳноманинг амал қилиш муддати – ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишини узайтириш муддатига мувофиқдир.

Иккала низомда ҳам ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати аниқ кўрсатиб ўтилган. Бошқа ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Хулоса (гувоҳнома) олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш санасидан бошлаб 20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиш лозим.

Хулоса (гувоҳнома) олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон рақамли имзоси билан имзоланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилади. Ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).

Ҳужжатлар низомларда белгиланган муддатларда йиғим ундирилмаган ҳолда кўриб чиқилади. Ваколатли орган хулоса (гувоҳнома) бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳамда ариза берувчини тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб 1 иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабардор қилиши лозим.

Низомлар билан шунингдек ваколатли орган белгиланган муддат мобайнида қарор қабул қилмаган ҳолатларда ариза берувчининг ҳаракатлари тартиби назарда тутилган.

Хулоса (гувоҳнома) беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақдаги хабарнома ариза берувчига, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади). Мазкур муддат рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш рад этиш сабаб­лари бартараф этилганлиги тўғрисида ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Ваколатли орган илгари ариза берувчига ёзма шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини келтиришга ҳақли эмас, аввал кўрсатиб ўтилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга боғлиқ сабаблар бундан мус­тасно.

Рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарномада кўр­сатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Ваколатли орган томонидан берилган хулоса (гу­воҳнома) учун йиғим ундирилмайди.

Хулоса (гувоҳнома) йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ариза тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ариза бўйича хулосанинг дубликати берилади, бунинг учун йиғим ундирилмайди.

Ариза берувчи – юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта расмийлаштиришдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, хулосани (гувоҳномани) қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Хулосаларни (гувоҳномаларни) қайта расмийлаштириш ва бериш қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Хулосани қайта расмийлаштирилганлик учун йиғим ундирилмайди.

Хулоса (гувоҳнома)нинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Ваколатли орган берилган хулосалар (гувоҳномалар) реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради. Реестрда мавжуд ахборотлар юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади.

 

1 ЯНВАРДАН ИНТЕРНЕТ ОРЈАЛИ ДАВЛАТ Р¤ЙХАТИДАН ¤ТКАЗИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (25.11.2013 йилдаги 312-сон) билан 2014 йил 1 январдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларни Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилади.

Электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан намунавий шакллар асосида тайёрлаш имкониятини назарда тутади. Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади.

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасига 2014 йил 1 январгача бўлган муддатда барча рўйхатдан ўтказувчи органларга уларнинг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва КТУТ коди берилиши имкониятини бериш юклатилди.

Қарор билан тартибга солинадиган электрон рўйхатдан ўтказиш тизими кредит ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Қарор билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган) ҳамда Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 2.09.2004 йилдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Уларда айтилишича, энди тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни фақатгина шахсан келиб ёки почта орқали эмас, балки Интернет тармоғи орқали ҳам тақдим этишлари мумкин; илгари қабул қилинган ҳужжатларнинг низомлари билан келишилган ҳолда, Интернет орқали рўйхатдан ўтиш тартиби мустаҳкамланди.

АВИАХАТЛАР УЧУН ЯНГИ ЈОИДАЛАР

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 26.11.2013 йилда 2530-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидалари тасдиқланди. Қоидалар почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва авиакомпаниялар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади ҳамда ички ва халқаро ҳаво линиялари орқали фуқаро ҳаво кемаларида почта ташиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва авиакомпанияларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди. Почта авиаташувлари шартномалари асосида, шунингдек уларга қўшимчалар кўринишида расмийлаштириладиган бир марталик талабномалар бўйича амалга оширилади. Қоидалар билан аэропортларда почтага ишлов бериш ва уни сақлаш учун ҳамда почта алоқаси объектларини жойлаштириш учун зарурий шарт-шароитлар белгиланган.

Почтани ташиш авиакомпания ҳаво кемаларининг ҳаракат жадвалларида кўзда тутилган авиарейслар билан амалга оширилади. Ташувчи почта энг яқин рейслар билан ўз вақтида жўнатилишини кафолатлаши керак.

Қоидалар билан ички ва халқаро ҳаво линиялари орқали почтани қабул қилиш, топшириш, расмийлаштириш ва ташиш шартлари белгиланган. Хусусан, почта қабул қилинишидан олдин авиация хавфсизлиги назоратидан ўтказилиши (текшириб чиқилиши) керак, почтани текшириб чиқиш авиация хавфсизлиги бўлинмаларининг ходимлари томонидан техник воситалардан фойдаланган ҳолда бажарилади. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ почта, курьерлик жўнатмаларини ташишга топширишлари шарт.

Ҳужжатда турли таркибдаги: мўрт предметлар, шу жумладан, аниқ асбоблар; янги узилган мевалар, сабзавотлар ва ўсимликлар; тирик асалари, зулуклар ва ҳоказолар жойланган почта жўнатмаларини жўнатишга қабул қилиш ва етказиб бериш хусусиятлари акс эттирилган. Низомда газета ва бошқа даврий босма нашрларга ишлов бериш ва етказиб бериш ҳам кўрсатилган. Улар жойланманинг бутунлигини таъминловчи ёпиқ ўровда жўнатилади. Белгиланган муддатларда таҳририятлар томонидан етказиб берилмаган даврий босма нашрлар бўш сиғим ва тоннаж мавжуд бўлганда бошқа рейслар билан жўнатилади.

Ўзбекистон ҳудудининг ташқарисига юбориладиган ва унинг ҳудудига келадиган халқаро почта Умумжаҳон почта конвенцияси1 (Женева, 12.08.2008 йил), шунингдек Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси операторлари, провайдерларининг бошқа мамлакатлар операторлари билан тузиладиган икки томонлама келишувлари талаб­ларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда, ҳаво транспортида ташиш учун топширилиши керак.

Авиакомпания почтанинг йўқолиши, бузилиши (шикастланиши) учун Умумжаҳон почта конвенцияси ва «Поч­та алоқаси тўғрисида»ги Қонунда2 (31.08.2000 йилдаги 118-II-сон) назарда тутилган почта алоқаси операторлари, провайдерларининг жўнатувчилар ёки адресатлар олдидаги жавобгарлиги миқдорида почта алоқаси операторлари, провайдерлари олдида жавобгар бўлади. Бундан ташқари, авиакомпания жавобгар бўладиган бошқа ҳолатлар ҳам назарда тутилган.

Қоидалар билан шунингдек почта алоқаси операторлари, провайдерлари жавобгарлиги назарда тутилган. Почтани ҳаво кемаларида ташиш борасидаги шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича шикоятлар ва даъволар қилиш жараёни тартибга солинган.

Қоидаларга почтани ҳаво кемаларида ташишни расмийлаштиришда фойдаланиладиган ҳужжатларнинг намуналари илова қилинади.

Қарор 2.12.2013 йилдаги 48 (600)-сон «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

Прочитано: 2406 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика