Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Солиқ солиш

«Рақамга» солиқ қандай солинади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Асосий вазифалар жумласига – давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига тақдим этиладиган интерактив хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, шу жумладан қишлоқ жойларда тегишли ахборот ресурсларидан кенг миқёсда фойдаланишни таъминлаш киритилган.

Уларни ҳал қилишда телекоммуникация тармоғи ишининг узлуксизлиги асосий роль ўйнайди, у фойдаланувчиларнинг ҳудудий жойлашувидан қатъи назар ахборотдан фойдалана олишни, шунингдек ахборотнинг катта ҳажмларини исталган масофага тезкор жўнатишни таъминлайди, бу эса қарор қабул қилиш учун маълумотларни ўз вақтида олиш имконини беради.

 

 

 

           Улар олдида қўйилган вазифаларни ҳал қилиш чоғида телекоммуникация хизматлари провайдерлари солиқ солиш объекти ва улар фаолиятидан олинган даромадларга қўлланадиган солиқ ставкасини ҳисоблаб чиқариш юзасидан саволларга дуч келадилар.

Уларга жавоб бериш учун телекоммуникация хизматларини кўрсатиш фаолияти билан танишиш керак. Ҳозирги вақтда уларни интернет – ва контент-провайдерлар кўрсатадилар.

Ўз фаолиятини ­амалга оши­риш учун иккала провай­дер телекоммуникациялар тармо­ғидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишга доир лицензияга эга бўлиши шарт.

Контент (инглизча content – мазмун) – ахборот ресурсини мутлақо ҳар қандай ахборот жиҳатидан аҳамиятли ёки мазмундор қилиб тўлдиришдир. Контент-провайдерлар асосан унинг турларидан бири – мобил қурилмаларнинг эгаларига мўлжалланган мобил (рақамли) контентдан фойдаланадилар. Контент-провайдерлар уни мобил қурилмаларга симсиз алоқа ёрдамида юклаш мумкин бўлган мобил оҳанглар, суратлар, Java ўйинлари, мавзулар, рингтонлар, видеоқўнғироқлар, бошқа рақамли файллар тарзида тақдим этадилар. Контент-провайдер ҳар доим ҳам контентни барпо этиш билан шуғулланавермайди, у ҳуқуқ эгалари билан тузилган шарт­номалар асосида тайёр бўлган контентдан фойдаланиш ҳуқуқ­ларига эгалик қилади.

Интерактив давлат хизматларини тақдим этиш учун кўпинча турли SMS сервисдан фойдаланилади (масалан, SMS матн файллари орқали солиқларни тўлаш муддатлари, улар бўйича қарзнинг мавжудлиги ва бошқа ахборот хабар қилинади).

«Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дас­турлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг (6.05.1994 йилдаги 1060-XII-сон, бундан кейин – Қонун) 6-моддасига кўра ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълу­мотлар базасига муаллифлик, шунингдек муаллифнинг (муаллифларнинг) ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. Муаллифлар ёхуд ўзга ҳуқуқ эгалари дастурлар ёки маълумотлар базасини модификациялашни, шу жумладан дастурни бир дастурлаш тилидан бошқа тилга ўтказишни амалга ошириш ва (ёки) амалга оширишга рухсат этиш борасида мутлақ ҳуқуққа ҳам эгадир.

Қонуннинг 7-моддасига кўра ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар шартнома бўйича ўзга жисмоний ёки юридик шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шартнома ёзма шаклда тузилади ва унда албатта қуйидагилар белгилаб қўйилади: дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳажми ва усуллари, ҳақ тўлаш тартиби ва мукофот пули миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати.

Контент-провайдер (лицензиат) билан контент эгаси (лицензиар) ўртасидаги шартнома, Қонун 7-моддасининг меъёридан кўринганидек, Фуқаролик кодексининг (ФК) 832-моддаси билан белгиланган шартларга мос тушмайди, яъни мулкий ҳуқуқларни бериш шартномаси предмети бўйича бир тараф (воситачи)нинг топшириғи ва иккинчи тарафнинг ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбурияти назарда тутилмаган. Бундан ташқари, бундай шартнома бўйича ҳақни контент-провайдер (лицензиат) тўлайди. Шу сабабли контент-провайдер (лицензиат) билан контент муаллифи (лицензиар) ўртасидаги шартнома комиссия шартномаси ҳисобланмайди. У воситачилик шартномаси ҳам бўла олмайди, чунки контент-провайдер шартнома шартларига кўра воситачи эмас, балки лицензиат ҳисобланади.

ФКнинг 1036-моддасига кўра лицензиар билан лицензиат ўртасидаги шартнома лицензия шартномаси ҳисобланади, унга кўра ҳуқуқ эгаси (лицензиар) бошқа шахсга (лицензиатга) қўриқланаётган интеллектуал мулк объекти ёки индивидуаллаштириш воситасидан шартномада назарда тутилган ҳажмда фойдаланишга рухсат беради, мазкур шахс эса ҳуқуқ эгасига (лицензиарга) шартномада кўрсатилган тўловларни тўлаш ва (ёки) лицензия битимида (шартномасида) назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Контентдан фойдаланиш ҳуқуқини олиб ва уяли алоқа компанияси оператори билан шартнома тузиб, контент-провайдер тижорат асосида операторлар тармоғи орқали телекоммуникация хизматларини кўрсатади (контектни мобил қурилмаларга симсиз алоқа ёрдамида юклайди). Маълумотларни узатиш чоғида у абонентларга хизмат кўрсатиш учун ўз технологик платформаларидан фойдаланади.

Контент-провайдерга ­уяли алоқа операторидан келиб тушадиган ялпи тушум ягона солиқ тўлови солиш объектидир. Мазкур фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ воситачилик фаолияти ҳисобланмайди, бинобарин, телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан олинган тушумга 6%лик ставкада солиқ солинади.

 

 

_____________________________________________________________________________________________

           Телекоммуникация оператори – мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахс.

Телекоммуникация хизматлари провайдери – фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.

20.08.1999 йилдаги «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822-I-сон Қонун, 2-модда.

_____________________________________________________________________________________________

 

 

           Интернет-провайдер – интернет-хизматларни етказиб берувчи, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини ва Интернет билан боғлиқ бошқа хизматларни тақдим этувчи ташкилот.

Контент-провайдер – ахборот йиғувчи ҳамда уни мижозлар ва ташкилотларга тақдим этувчи компания. 

 

_____________________________________________________________________________________________

 

Лицензиатмуайян фаолият турини амалга оширишга ёки интеллектуал мулк объектидан (бизнинг ҳолатдаконтентдан) фойдаланишга лицензияси бўлган юридик шахс.

Лицензиаржисмоний ёки юридик шахс, бошқа шахсга (лицензиатга) муайян ҳақ эвазига ихтиродан тижорат мақсадида фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқ эгаси.

 

___________________________________________________________________________________

P.S. Интернет-провайдерлар ўз фаолиятида контентматнлар, графика, мультимедиа ва бошқа ахборотдан сайтни тўлдириш учун фойдаланишларини ҳам қайд этишни хоҳлардим.

Интернет-контент сайтни барпо этишнинг муҳим жиҳат­ларидан бири бўлиб, у ишнинг кўзини билиб ёндашишда қудратли мақбуллаштириш ва реклама дастагига айланиши мумкин. Бироқ бу ҳақда кейинги мақоламизда ҳикоя қиламиз.

 

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

экспертимиз

 

Прочитано: 2569 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика