Norma.uz

Коммунал хизматларда тежашнинг 21 усули

1. Чироқни ўчиришни унутманг.

2. Энергия тежовчи лампочка ва жиҳоз­лардан фойдаланинг.

3. Кириш эшигини совуқ ўтказмайдиган қилинг. Эшикнинг ўзи ва эшик ўрни ўртасидаги тирқишларни йўқотинг. Бу эса хонадаги ҳароратни 2–30Сга кўтариш имконини беради.

4. Батареяларга терморегуляторлар ўрна­тинг.

5. Хоналарни иситиш учун электр ва газ плиталаридан фойдаланманг – бу кам самарали ва хавфлидир.

6. Ёритиш учун люминесцент лампалардан фойдаланинг. Улар электрни чўғланма лампаларга қараганда 4–5 баравар кам ишлатади. Ёки индивидуал чироқ регуляторлари (диммерлар) бўлган чўғланма лампалардан фойдаланинг.

7. Имкони борича табиий ёритишдан фойдаланинг.

8. Совуткични иситиш ва қизитиш қу­рилмаларидан узоқроққа ўрнатинг. Унинг корпусига қуёш нурлари тушишига йўл қўйманг.

9. Совуткичнинг орқа девори билан уй девори ўртасида доимо 5–10 см оралиқ қолдиришни унутманг.

10. Электр асбобларни харид қилаёт­ганда уларнинг энергия самарадорлиги даражасига эътибор беринг. «А» даражасидаги электр асбоблар энг кўп тежамкор ҳисобланади.

11. Иситиш асбобларини тўсиб қўйманг, илиқ ҳавонинг хонани иситишига халақит берманг.

12. Кечқурун пардаларни ёпинг. Бу ҳол иссиқликнинг чиқиб кетиши олдини олади.

13. Хонани қисқа вақт, бироқ тез-тез шамоллатиб туринг. Доимо очиқ турадиган форточка ва деразалар кўчани «иситади» ва пулларингизни совуради. «Шиддатли» шамоллатишдан фойдаланиб, деразаларни қисқа вақтга кенг очиб қўйинг. Бунда ҳаво алмашинишга улгуради, бироқ хонани совутишга улгурмайди.

14. Батарея ортига иссиқликни акс эттириш экранини ўрнатинг. У махсус материал – пенофол (бир томонлама зарлаштириш билан кўпиклаштирилган асос) ёки оддий зарқоғоз бўлиши мумкин. Бу эса хонадаги ҳароратни камида 10Сга кўтариш имконини беради.

15. Батареяларни тўқ рангга бўянг – силлиқ тўқ рангли юза иссиқликни 5–10%га кўпроқ нур чиқаради.

16. Бино атрофида дарахтлар ўтқа­зинг – улар хона ичидаги иссиқликни сақлаб қолишга имкон беради.

17. Ричагли аралаштиргичларни афзал кўринг. Улар сувни икки жўмракли аралаштиргичларга қараганда тезроқ аралаштиради, демак сув мақбул ҳарорат танланганда камроқ «беҳуда» сарфланади.

18. Жўмракларга пуркагич учлик­лар ўрнатинг. Бу эса сув истеъмолини қисқартиришда ёрдам беради.

19. Ваннада чўмилишда сарфланадиган ҳажм билан таққослаганда душ сув истеъмолини 5–7 баравар камайтиради. Агар душда тешиклари камроқ диаметрда бўладиган тежамли таратгичдан фойдаланилса, сув ҳам камроқ сарфланади.

20. Тежамли сантехникани, масалан сув тушириши икки режимли унитазни харид қилинг.

21. Агар унитазнинг сув тушириш бачоги сув туширишнинг икки режими билан жиҳозланмаган бўлса, оддий восита сувни йўқотишга йўл қўймасликда ёрдам беради. 2 литрли пластик идишни сув билан тўлдиринг ва бачокка жойлаштиринг. Ушбу оддий «қурилма» кунига 20 литргача сувни тежаш имконини беради.

Интернет тармоғи

материалларидан. 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2605 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика