ПРОФЕССИОНАЛ БОШҚАРУВНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:
- Бошқарувчи компания (БК)да кўп квартирали уйда бошқариш, хизмат кўрсатиш, умумий мол-мулкни таъмирлаш тажрибасига эга малакали мутахассисларнинг борлиги.
- Пудрат ташкилотлари ахборот базасининг мавжудлиги махсус ишларни бажариш учун фойдали нарх бўйича ишончли, малакали пудратчиларни жалб этиш имкониятини беради.
- Мақбул моддий-техник базаси.
- БК ходимларининг малакасини уларни ўқитиш, семинарларда, тажриба алмашиш бўйича сафарларда ва ҳоказоларда иштирок эттириш йўли билан ошириш имконияти.
- Замонавий материаллар, технологиялар, ускуналарни қўллаш.
- Хизматларнинг яхши сифати.
- Авария ҳолатларини авария хизмати томонидан тезкор тугатиш имконияти.
- Умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашда сифат кафолати.
- Хизмат кўрсатиш шартномасида мустаҳкамланган буюртмачи олдидаги жавобгарлик.
- Ширкатлар бозор муносабатларининг субъектига айланиб, БК билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузадилар, унинг бажарилишини назорат қиладилар.
- Уй-жой хизматлари бозоридаги рақобат буюртмачи-ХУМШларга БКни танлов асосида танлаш ҳамда нархи ва сифати бўйича энг фойдали таклифларни олиш имкониятини беради.
- БК бозор муносабатларини ривожлантиришга, катта ширкатларни улар хизматларининг асосий буюртмачилари бўлган кичик ва бир уйдан иборат ширкатларга бўлишга имкон беради.
- БК фаолиятининг очиқ-ошкорлиги. У шартноманинг бажарилиши тўғрисида ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилишида ҳисобот беради, ҳисоботларни бошқарувчига, аҳолига тақдим этади, сўровлар ўтказиб, ўз иши тўғрисида мулкдорларнинг фикрларини ўрганади.
- Ширкат аъзоларининг хабардорлиги БК ва ХУМШ аъзоларининг шартноманинг амал қилиш даврида ўзаро ҳамкорлигига имкон яратади. Ўз маблағларининг қандай сарфланаётганлигини кўрган аҳоли БКга ишонч билдиради.
- Ширкат аъзоларининг пуллари ХУМШнинг ҳисобрақамида туради. Хизматларга ҳақ тўлаш фақат бажарилган ишлар далолатномалари бўйича шартнома шартлари лозим даражада бажарилгандагина амалга оширилади.
- БКнинг рақобат шароитида ишлаши хизматлар қийматини пасайтириш ва улар сифатини оширишга имкон беради.
- БК мутахассислари томонидан бажариладиган малакали бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда ширкатнинг уйни сақлаш харажатлари камаяди. Мулкдорлар маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ошади.
- Буюртмачиларнинг кенг доирасига кўрсатиладиган хизмат уларнинг ҳар бирига арзонроққа тушади.
- Мижознинг манфаатларига йўналтирилиш. Хизматлар пакетини буюртмачи-ХУМШларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб кенгайтириш имконияти.
- Харажатларни мақбуллаштириш. Барча хизматларга доир калькуляция ширкатга хизматларнинг ҳам айрим турларини, ҳам тўлиқ пакетини танлаш ва буюртириш имкониятини беради.
- Кўп квартирали уйни профессионал бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш чоғида БК кўп квартирали уй сифатини яхшилаш, унинг энергия самарадорлигини ошириш тадбирларини бошлаб беради.