Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Аудитор ён дафтарига

Таваккалчилик ўз чекловига эга

Биз, аудиторлар, аудиторлик текшируви давомида турли таваккалчиликларга кўп тўқнаш келишимиз тўғрисида гапирамиз. Айниқса бўлғуси мижозга хизматларимизга баҳоларимизнинг асослилигини тушунтираётганда. Бироқ мавжуд таваккалчилик­ларни тўғри ва аниқ очиб бериш ва баҳолаш маҳорати аввало ишимизнинг юқори сифатини таъминлашга хизмат қилади.

 

ТАВАККАЛЧИЛИК 5%ДАН КЎП БЎЛМАСИН

Ҳолбуки аудит бўйича мамлакатимизда чоп этилган дарслик ва қўлланмаларда умумий аудиторлик таваккалчилигини ҳисоб-китоб қилиш тартиби етарлича ёритилмаган. Яширишга ҳожат йўқ, кўп аудиторлар ўз ишларида уни аниқлаш бўйича тестларни жуда оз ҳолларда қўллайдилар. Бироқ ҳаммамизга маълумки:

биринчидан, аудиторлик таваккалчилигининг ҳаж­ми аудиторлик текширувининг сифат кўрсаткичи ҳисобланади;

иккинчидан, тест синовини шундай режалаштириш лозимки, текширувнинг умумий аудиторлик таваккалчилиги 5%дан ошмасин.

Бунинг маъноси шуки, аудитор текширув сифатининг 95%га тенг даражасини таъминлашга интилиши керак, яъни уни ўтказиш чоғида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида баъзи хатолар аниқланмай қолиши мумкинлигига йўл қўйилади.

Умумий аудиторлик таваккалчилигини ҳисоб-китоб қилиш формуласи ҳаммамизга маълум:

 

*

АТ = ИТ х НТ х АнТ,

бу ерда:

АТ – аудиторлик текширувининг аудиторлик таваккалчилиги;

ИТ – ички хўжалик назорати таваккалчилиги (ажралмас таваккалчилик);

НТ – назорат таваккалчилиги;

АнТ – аниқламаслик таваккалчилиги.

Аудитор хориж амалиётини ҳисобга олган ҳолда аввал-бошдан умумий аудиторлик таваккалчилигини 5% даражасида қабул қилади. Бу эса у қуйидаги ҳолга йўл қўяётганлигини кўрсатади: хўжалик юритувчи субъектнинг текширилаётган молиявий ҳисоботида 5% хатоликлар мавжуд.

Йўл қўйиш

Аудиторлик текширувида таваккалчилик ҳар до­им мавжуд бўлади. Хатоликлар 5% атрофида бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.

Шу тариқа, аудитор молиявий ҳисоботни аудиторлик текшируви якунларига кўра тасдиқлаган ҳолда ҳисоботдаги барча хатоликларни аниқлаганлиги ва унинг ишончлилигини камида 95%га кафолатлаши учун етарлича миқдордаги исбот-далилларга эга бўлиши керак.

Умумий аудиторлик таваккалчилиги жиддий ха­толикларга йўл қўйиш таваккалчилиги ва аниқ­ламаслик (топмаслик) таваккалчилигидан иборат бўлади. Биринчи таваккалчилик икки компонентдан иборат: ички хўжалик таваккалчилиги ва назорат таваккалчилиги.

 

 

АЖРАЛМАС ЁКИ ИЧКИ ХЎЖАЛИК ТАВАККАЛЧИЛИГИ

Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятида доим турли таваккалчиликларга тўқнаш келади. Аудитор таваккалчилик ҳажмига таъсир кўрсатадиган омилларни баҳолаш учун профессионал фикрлашдан фойдаланиб, уларни аниқлаши ва баҳолаши шарт.

Ажралмас таваккалчилик омилларининг аниқ рўй­хати аудитор албатта таҳлил қилиши керак бўлган «Субъект ва унинг муҳитини билиш, жиддий хатоликларга йўл қўйиш таваккалчиликларини баҳолаш» 315-сон Халқаро аудит стандартида (бундан кейин – 315-сон ХАС) келтирилган:

1) субъект ва унинг муҳити (тармоқ омиллари, тартибга солиш омиллари, бошқа ташқи омиллар);

2) субъект фаолиятининг хусусияти (хўжалик, инвестицион ва молиявий фаолият, молиявий ҳисобот, ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш);

3) бизнес мақсадлари, стратегиялари ва тегишли таваккалчиликлари;

4) субъектнинг молиявий натижалари баҳоланиши ва шарҳи;

5) субъектнинг ички назорат тизими (ички назорат тизими воситалари, мақсад ва чекловлари, уни таркибий қисмларга бўлиш).

Диққат!

Кўрсатилган омиллар – константалардан таш­қари, аудиторнинг профессионал фикрлаши уларни деталлаштириш даражасига, хусусан миқдорга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бироқ 315-сон ХАСда саналган омилларнинг бирортасини кўриб чиқмаслик мумкин эмас!

Таваккалчиликларни аниқлаш учун аудитор сўров­номалар тузади.

Хўжалик юритувчи субъектдан олинган ахборот асосида ўтказилган ички хўжалик (ажралмас) таваккалчилиги ҳисоб-китобига мисолни кўриб чиқамиз. Сўровномаларда фойдаланиладиган саволлар намунавий бўлиб, аудиторлик ташкилоти ўз вариантини тузиши мумкин. Одатда аудиторлик ташкилоти таваккалчиликнинг ҳар бир тури учун 50 дан ортиқ тест саволларини ишлаб чиқади.

 

 

ИЧКИ ХЎЖАЛИК ТАВАККАЛЧИЛИГИ ­ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ

Ҳисоб-китоб қуйидагича бажарилади:

сўровнома саволларига жавоб бериш керак. Уни хўжалик юритувчи субъект ёки аудиторнинг ўзи тўлдиради;

жавобга мувофиқ келадиган устунга 1 қўйилади, қолган устунларга эса – 0. Назорат устунида барча олинган жавоблар суммаси бўйича саволларнинг умумий миқдорига мувофиқ келадиган сон туриши керак.

Аудитор жавобларнинг танланган вариантлари тўғрилигини тасдиқлайдиган тегишли асосланмаларга эга бўлиши муҳимдир.

 

                1-намуна

СЎРОВНОМА

ИЧКИ ХЎЖАЛИК (АЖРАЛМАС) ТАВАККАЛЧИЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

 

Т/р

 

Таваккалчилик омиллари

 

Таваккалчилик тоифалари

 

Назорат устуни

 

юқори

 

ўртача

 

паст

 

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

Субъект ва унинг муҳити

 

1

 

Тармоқдаги иқтисодий вазият

 

Вазият барқарор эмас, тармоқ ривожланишида тушкунлик, кўп миқдордаги банк­ротлар

 

1

 

Тармоқдаги вазият барқарор, бироқ ривожланиш аломатлари кузатилмаяпти

 

0

 

Тармоқда корхоналарнинг жўшқин ривожланиши аломатлари кузатилади

 

0

 

1

 

 

 

*

 

Т/р

 

Таваккалчилик омиллари

 

Таваккалчилик тоифалари

 

Назорат устуни

 

юқори

 

ўртача

 

паст

 

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

2

 

Хом ашё ва моддий ресурсларни етказиб бериш бўйича чет эл бозорларига қарамлик

 

Қарамлик доимий, жиддий, ёрқин ифодаланган

 

0

 

Қарамлик ҳоллари мавжуд, бироқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас

 

0

 

Ташқи етказиб берувчиларга қарамлик йўқ

 

1

 

1

 

3

 

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сотиш масалалари бўйича чет эл бозорларига қарамлик

 

Қарамлик доимий, жиддий, ёрқин ифодаланган

 

0

 

Қарамлик ҳоллари мавжуд, бироқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас

 

1

 

Қарамлик йўқ

 

0

 

1

 

Хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусияти

 

4

 

Кредит ресурсларига қарамлик

 

Қарамлик доимий, жиддий, ёрқин ифодаланган

 

1

 

Қарамлик ҳоллари мавжуд, бироқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас: кредит маблағлари ишлатилади, бироқ самара билан

 

0

 

Қарамлик йўқ, кредит маблағларидан фойдаланилмайди

 

0

 

1

 

5

 

Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг қўлланиладиган шакллари

 

Кўпгина операциялар олдиндан ҳақ тўлаб амалга оширилади

 

0

 

Ҳисоб-китобларнинг барча шакллари қўлланилади

 

1

 

Кўпгина операциялар тўловни кечиктирган ҳолда амалга оширил­япти

 

0

 

1

 

6

 

Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг қўлланиладиган шакллари

 

Кўпгина операциялар бартер шартномалари бўйича амалга оширилади

 

0

 

Ҳисоб-китобларнинг барча шакллари қўлланилади

 

0

 

Кўпгина операциялар олдиндан ҳақ тўлаб амалга оширилади

 

1

 

1

 

Бизнес мақсадлари, стратегияси ва тегишли таваккалчиликлари

 

7

 

Рақобат даражаси

 

Тармоқ бўйича жуда юқори

 

0

 

Муайян ва барқарор сегментлар билан боғлиқ соғлом рақобат мавжуд

 

0

 

Мижоз рақобатни сезмайди ёки ўз тармоғида етакчи ҳисобланади

 

1

 

1

 

8

 

Маҳсулотга талаб

 

Талаб қисқарган

 

1

 

Бир меъёрда барқарор

 

0

 

Талабнинг мунтазам ошиши кузатиляпти

 

0

 

1

 

9

 

Фаолият турлари

 

Фаолият турларининг қисқариши кузатилмоқда

 

0

 

Фаолият турларида ўзгаришлар йўқ

 

1

 

Мижоз фаолият турларини кенгайтирмоқда

 

0

 

1

 

Хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолияти натижаси

 

10

 

Жорий ликвидлик

 

Паст (1,2 дагидан паст)

 

0

 

Ўртача (1,2–1,8 оралиғида)

 

1

 

Меъёрга яқин ва юқори (1,8 дагидан юқори)

 

0

 

1

 

11

 

Фаолиятнинг молиявий натижаси

 

Бир неча ҳисобот даври мобайнида барқарор зарар кўрилган натижалар

 

0

 

Ўзгариб туради: гоҳ фойда, гоҳ зарар

 

1

 

Йилдан-йилга барқарор фойда

 

0

 

1

 

12

 

Банкротлик эҳтимоли

 

Юқори ёки жуда юқори

 

0

 

Мавжуд

 

0

 

Паст ёки мавжуд эмас

 

1

 

1

 

Ички назорат ва бухгалтерия ҳисоби тизими

 

13

 

Мажбуриятларни ходимлар ўртасида тақсимлаш

 

Вазифаларни мақсадга номувофиқ такрорлаш ва функция­ларни бирга олиб бориш ҳоллари ­мавжуд

 

0

 

Айрим функцияларни бирга олиб бориш назарда тутилган

 

1

 

Функциялар бирга олиб борилмайди, вазифалар аниқ тақсимланган

 

0

 

1

 

14

 

Ностандарт, нотипик операцияларнинг мавжудлиги

 

Суммаси бўйича жиддий аҳамиятга эга таваккалчилик мавжуд операциялар бўлиб туради

 

0

 

Умумий суммаси бўйича жиддий бўлмаган таваккалчилик мавжуд операциялар бўлиб туради

 

0

 

Ностандарт ва нотипик операциялар ўтказилмайди

 

1

 

1

 

 

*

Т/р

 

Таваккалчилик омиллари

 

Таваккалчилик тоифалари

 

Назорат устуни

 

юқори

 

ўртача

 

паст

 

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

15

 

Ички назорат тизими фаолият кўрсатиши

 

Ички назорат мавжуд эмас, операцияларни ўтказишга рухсат бериш мунтазам тусга эга эмас

 

0

 

Ички назорат мавжуд, муҳим операцияларга рухсат берилади. Айрим суммалар бўйича муҳим бўлмаган операцияларни рухсат олмасдан ўтказиш жамликда умумий муҳим ҳажмга эришиш таваккалчилигига эга

 

1

 

Назорат амалга оширилади, рухсат берилмаган операциялар ўтказилмайди

 

0

 

1

 

 

Жавоблар сони

 

 

3

 

 

7

 

 

5

 

15

 

 

Сўров якунлари бўйича қуйидаги натижалар олинди:

3 жавоб – юқори таваккалчиликнинг мавжудлиги (100%);

7 жавоб – ўртача таваккалчиликнинг мавжудлиги (50%);

5 жавоб – паст таваккалчиликнинг мавжудлиги (0%).

Ушбу натижалар асосида ички хўжалик хатарини ҳисоб-китоб қиламиз:

2-намуна

ИЧКИ ХЎЖАЛИК (АЖРАЛМАС) ­ТАВАККАЛЧИЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИ 

Т/р

 

Таваккалчилик даражаси

 

Таваккалчиликнинг мазкур даражасига олинган жавоблар сони*

 

Ҳисоб-китоб

учун формула

1

 

Юқори

 

3

 

=100 – [(n1 x (100 / N) + n2 x (100 / N / 2)]

 

2

 

Ўртача

 

7

 

3

 

Паст

 

5

 

 

 

бу ерда:

n1 паст таваккалчилик билан жавоблар сони**;

n2ўртача таваккалчилик билан жавоблар сони***;

N – жавобларнинг умумий сони*.

Изоҳ.

*Жавобларнинг умумий сони (таваккалчиликнинг умумий омиллари) сўровномадаги саволларнинг умумий сонига мувофиқ келади, бироқ формула ҳисоб-китобида фақат паст ва ўртача таваккалчиликка эга саволлар иштирок этади. Юқори таваккалчиликка эга жавоб­лар бўйича ҳисоб-китоблар керак эмас – таваккалчилик 100% даражасида қабул қилинади (улар юқори таваккалчилик омиллари деб аталади);

**Ҳисоб-китоб формуласида паст таваккалчиликка эга жавоблар сонига (бизнинг мисолда – 5) 2 га бўлиш йўли билан тузатиш киритилмайди;

***Ҳисоб-китоб формуласида ўртача таваккалчиликка эга жавоблар сонига (бизнинг мисолда – 7) 2 га бўлиш йўли билан тузатиш киритилади, чунки ўртача таваккалчилик шартли равишда 50% даражасида қабул қилинган, 100 / 15 / 2 бўлинмаси шундан келиб чиқади.

Ички хўжалик (ажралмас) ­таваккалчилик ҳисоб-китоби:

= 100 – [(5 х (100 / 15) + 7 х (100 /15 / 2)] = 100 – (5 х 6,67 + 7 х 3,33) = 100 – (33,35 + 23,31) = 43,34%.

Қўйилган саволларга кўриб чиқилган жавобларни ҳисобга олган ҳолда аниқ мижоз бўйича ички хўжалик таваккалчилиги 43,34%ни ташкил қилди. Ҳисоб-китобнинг кўрсатишича, у олдиндан ўртача таваккалчиликдан паст баҳоланган. Бу – нормал кўрсаткич. Олинган миқдордан бундан кейинги ҳисоб-китобларда фойдаланамиз.

НАЗОРАТ ТАВАККАЛЧИЛИГИ

Ушбу ҳисоб-китоб ҳам назорат таваккалчилигини дастлабки баҳолашдан бошланади. У мижознинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими билан танишиш, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва амалга ошириш, ички назорат тизими фаолияти тўғрисида маълумотлар олинганидан кейин бажарилади. Ушбу билимлар аудиторга ҳисобварақнинг ҳар бир жиддий қолдиғи ёки операциялар тоифаси бўйича назорат таваккалчилигини баҳолаш имконини беради.

Одатда, агар хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими самарасиз бўлса ёки улар самарадорлигини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлмаса, аудитор уни юқори баҳолайди.

Молиявий ҳисоботни назорат қилиш таваккалчилигини олдиндан баҳолаш юқори, масалан, ўртадан юқори (>50%) бўлиши керак. Аудитор хатоликларнинг олдини оладиган ёки уларни топадиган ва тузатадиган ички назорат воситаларини белгилаши мумкин бўлган, шунингдек баҳолашни тасдиқлаш учун назорат тестларини ўтказишни режалаштирадиган ҳоллар бундан мустаснодир.

Аммо, ҳар қандай олдиндан баҳолаш прогноздир. У текшириш ва далиллар олишни талаб қилади. Назорат хатарлари олдиндан баҳоланганидан кейин аудитор аудиторлик далилларини олиши лозим. Шу сабабли таваккалчилик ҳисоб-китоби чоғида кейинги босқич назорат тестларини ўтказиш ҳисобланади. Бунинг учун аудитор қуйидагиларни тасдиқлайдиган аудиторлик далилларини олиши лозим:

бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ташкил этилган ва фаолият кўрсатяпти;

ташкил этилиши ва уларнинг фаолияти самарали;

*

 

назорат хатарларини олдиндан баҳолаш тўғри амалга оширилган.

Аудиторлик далиллари назорат тестлари бажарилиб олинади. Улар юқори даражадан паст бўлган назорат таваккалчилиги баҳосини тасдиқлаш учун зарур. Агар таваккалчилик 100% деб баҳоланган бўлса, тестлар билан қўшимча баҳолаш талаб этилмайди.

 

Қоида

Назорат таваккалчилигини баҳолаш қанча паст бўлса, аудитор бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларининг зарур таркиби ва самарали фаолияти тўғрисида шунча кўп тасдиқ олиши керак.

 

Назорат таваккалчилигини баҳолашнинг дастлабки натижалари кейинчалик унинг узил-кесил баҳоси билан таққосланади. Бунинг учун аудитор назорат тестлари (таомиллари)ни бажариши керак. 315-сон ХАСда белгиланишича, қуйидагиларни:

хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг кўр­сатмаларини;

хўжалик юритувчи субъект мақсадларига эришишига таҳдид солувчи таваккалчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган тадбирларни бажаришни таъминлашга ёрдам берадиган сиёсат ва таомиллар ана шундай тестлардир.

Рухсат бериш; ахборотга ишлов бериш; физик назорат; мажбуриятларни чеклаш билан боғлиқ фаолият назорат таомилларининг аниқ турларига мисол бўлади. Бунинг учун 315-сон ХАСда келтирилган омиллар рўйхатига амал қилган ҳолда сўровнома ва назорат таваккалчилиги ҳисоб-китоби таомилини ишлаб чиқиш лозим.

Назорат таваккалчилиги ­ҳисоб-китоби услубияти

Ички хўжалик таваккалчилиги ҳисоб-китоби услубиятига ўхшайди.

 

 

СЎРОВНОМА 

НАЗОРАТ ТАВАККАЛЧИЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ

Т/р

 

Таваккалчилик ­омиллари

 

Таваккалчилик тоифалари

 

Назорат устуни

 

юқори

 

ўртача

 

паст

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

Ички назорат тизими билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоби тизими омиллари

 

1

 

Мижоз ҳисоб сиёсатининг мавжудлиги

 

Ишлаб чиқилмаган

 

0

 

Ишлаб чиқилган, бироқ барча жиҳатларни эмас, балки фақат энг муҳимларини ёритади

 

0

 

Ишлаб чиқилган, баъзи жиҳатларни ёритмайди

 

1

 

1

 

2

 

Бухгалтерия ҳисобини юритиш шакли

 

Бухгалтерия ҳисоби қўлда юритилади

 

0

 

Бухгалтерия ҳисоби махсус компьютер дастуридан фойдаланиб юритилади

 

1

 

Бухгалтерия ҳисобини аудиторлик ташкилоти юритади

 

0

 

1

 

3

 

Ички аудит хизматининг мавжудлиги

 

Ички аудит хизмати мавжуд эмас

 

1

 

Ички аудит хизмати мавжуд эмас, бироқ назорат функциялари бухгалтериянинг бош мутахассислари (бош бухгалтер ўринбосарлари) ўртасида тақсимланган

 

0

 

Ички аудит хизмати мавжуд ва мунтазам назоратни амалга оширади

 

0

 

1

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизими

 

4

 

Бошқариш услуби

 

Авторитар (қарорни фақат раҳбар яккабошчилик асосида қабул қилади)

 

0

 

Дахлдор (ходимлар қарорларни қабул қилишда иштирок этадилар)

 

1

 

Мустақил (ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида мустақил равишда қарор қабул қилади)

 

0

 

1

 

5

 

Юқори турувчи таркибий бўлинмалар ёки ташкилотлар томонидан назоратнинг мавжудлиги

 

Бутунлай мавжуд эмас

 

0

 

Юқори турувчи мансабдор шахслар томонидан назорат мавжуд

 

0

 

Юқори турувчи ташкилотлар томонидан назорат мавжуд

 

1

 

1

 

6

 

Ўтказиладиган операцияларга рухсат бериш тизими

 

Бутунлай мавжуд эмас

 

0

 

Суммаси бўйича энг муҳим операцияларгагина рухсат берилади. Жамликда муҳим бўлмаган операциялар ҳам суиистеъмоллик­лар таваккалчилигини келтириб чиқариши мумкин

 

1

 

Амалга ошириладиган барча операцияларга рухсат берилади

 

0

 

1

 

 

*

Т/р

 

Таваккалчилик ­омиллари

 

Таваккалчилик тоифалари

 

Назорат устуни

 

юқори

 

ўртача

 

паст

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш

 

7

 

Ходимларнинг малака даражаси ижрочилар даражасида

 

Паст, кадрларни танлаб олиш мезонлари ишлаб чиқилмаган

 

0

 

Ўртача, кадрларни танлов асосида танлаб олиш мавжуд, бироқ кадрлар «қўнимсизлиги» мавжуд

 

1

 

Юқори, кадрларни танлов асосида танлаб олиш мавжуд, аттестация мунтазам ўтказилади, ходимларнинг малакасини ошириш таъминланган

 

0

 

1

 

8

 

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарларининг малака даражаси

 

Паст, кадрларни танлаб олиш мезонлари ишлаб чиқилмаган

 

0

 

Ўртача, кадрларни танлов асосида танлаб олиш мавжуд, бироқ кадрлар «қўнимсизлиги» мавжуд

 

1

 

Юқори, малакали мутахассислар кўпдан бери раҳбар лавозимларида ишлайдилар, тармоқ ва корхонани биладилар

 

0

 

1

 

9

 

Тафтиш комиссияси ёки кузатув кенгаши олдида ҳисобот беришнинг мажбурийлиги

 

Назарда тутилмаган

 

0

 

Назарда тутилган, бироқ юзаки ёки номунтазам ўтказилади

 

0

 

Тафтиш комиссияси ёки кузатув кенгаши олдида мунтазам ҳисобот берилади

 

1

 

1

 

 

Жавоблар сони

 

 

1

 

 

5

 

 

3

 

9

 

Сўров якунлари бўйича қуйидаги натижаларни олдик: 1 жавоб – юқори таваккалчиликнинг мавжудлиги (100%); 5 жавоб – ўртача таваккалчиликнинг мавжудлиги (50%); 3 жавоб – паст таваккалчиликнинг мавжудлиги (0%). Олинган натижалар асосида назорат таваккалчилигини ҳисоб-китоб қиламиз.

4-намуна

НАЗОРАТ ТАВАККАЛЧИЛИГИ ­ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

 

Таваккалчилик даражаси

 

Таваккалчиликнинг мазкур даражасига олинган жавоблар сони*

 

Ҳисоб-китоб учун ­формула

 

1

 

Юқори

 

1

 

=100 – [(n1 x (100 / N) + n2 x ( 100 / N / 2)]

 

2

 

Ўртача

 

5

 

3

 

Паст

 

3

 

 

 

Ички хўжалик (ажралмас) таваккалчилиги ҳисоб-китоби:

= 100 – [(3 х (100 / 9) + 5 х (100 /9 / 2)] = 100 – (3 х 11,1 + 5 х 5,56) = 100 – (33,3 + 27,8) = 38,87%.

Шу тариқа, саволларга жавобларни ҳисобга олган ҳолда аниқ мижоз бўйича назорат таваккалчилиги 38,87%ни ташкил қилди. Ҳисоб-китобнинг кўрсатишича, аудитор назорат таваккалчилиги ички хўжалик таваккалчилигига қараганда янада паст бўлган мижоз билан ишлаяпти. Бу ҳам нормал кўрсаткич.

Ушбу миқдорни ҳам эслаб қоламиз. Ундан ҳам ­аудиторлик таваккалчилигининг бундан кейинги ҳисоб-китобларида фойдаланилади.

Тестларни ўтказиб, аудитор назорат таваккалчилик­лари дастлабки баҳосини ҳақиқатда олинган натижалар билан таққослаши мумкин. Айни шунда унга илгари режалаштирилган текшириш таомилларининг хусусияти, муддатлари ва ҳажмларига моҳиятига кўра ўзгартиришлар киритиш кераклиги равшан бўлади.

Бошқача айтганда, назорат таваккалчилигининг якуний баҳосини моҳиятига кўра таомиллар натижалари ва бошқа олинган аудиторлик далилларидан фойдаланган ҳолда аудиторлик текшируви якунланишига қадар чиқариш керак. Аудитор бажарилган ишнинг олинган тасдиқларини кўриб чиқади. Фақат иш ҳужжатлари шундай тасдиқ бўлиши мумкин. ­Аудитор қандай ишни ва қандай босқичда бажармасин, у аудиторнинг иш ҳужжатларида акс эттирилиши керак. Уларда қуйидагиларни акс эттириш зарур:

хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимлари хусусида олинган тушунча;

назорат таваккалчилигини баҳолаш;

агар назорат таваккалчилиги юқоридан паст даражада баҳоланган бўлса, асосланган хулосалар ҳужжатлаштирилиши керак.

 

Изоҳ.

Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимлари тўғрисидаги ахборотни қай тарзда, қанақа шаклда ва қандай усулларни қўллаган ҳолда ҳуж­жатлаштириш – аудитор профессионал фикр­лашининг предметидир.

 

АНИҚЛАМАСЛИК (ТОПМАСЛИК) Т­АВАККАЛЧИЛИГИ 

Аудитор ўзининг ёндашувларини ишлаб чиқаркан, ажралмас (ички хўжалик) таваккалчиликни баҳо­лаш билан қўшган ҳолда назорат таваккалчилигини

 

 

*

дастлабки баҳолашни ҳисобга олади. Бу аниқламаслик таваккалчилигини белгилаш учун зарур, ундан молиявий ҳисоботни тасдиқлаш учун фойдаланиш мумкин. Ушбу баҳоларнинг ҳаммаси моҳияти бўйича таомилларнинг хусусияти, вақти ва ҳажмини ғоятда аниқлик билан белгилаш учун зарур.

Баҳоланган ажралмас (ички хўжалик) таваккалчилик ва назорат таваккалчилигини кўриб чиқаётганда аудитор моҳият бўйича таомиллар хусусияти, вақти ва ҳажмини лойиҳанинг (аудиторлик текширувининг) умумий аудиторлик таваккалчилигини йўл қўйиладиган паст даражага қадар камайтиришни кўзлаб белгилайди. Биз лойиҳанинг умумий аудиторлик таваккалчилиги энг юқори (мақбул) миқдорини 5% деб қабул қилдик.

Ушбу кўрсаткични мўлжал қилиб ва умумий ауди­торлик таваккалчилиги ҳисоб-китобининг маълум формуласидан фойдаланиб, ҳисоб-китоб йўли билан кутилаётган аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилиги миқдорини топишимиз мумкин. Аввало илгари олинган миқдорларни эслатиб ўтамиз:

ички хўжалик таваккалчилиги – 43,34%;

назорат таваккалчилиги – 38,87%.

Умумий аудиторлик таваккалчилигининг бизга маълум бўлган асосий формуласидан фойдаланамиз:

АТ = ИТ х НТ х АнТ,

бу ерда:

АТ – аудиторлик текширувининг аудиторлик таваккалчилиги;

ИТ – ички хўжалик назорати таваккалчилиги (ажралмас таваккалчилик);

НТ – назорат таваккалчилиги;

АнТ – аниқламаслик таваккалчилиги.

АнТ = АТ / (ИТ х НТ) формуласига илгари олинган аниқламаслик таваккалчилиги қийматини қўямиз ва кутилаётган аниқламаслик таваккалчилигини оламиз, у 29,68%га тенг (5% / (43,34% + 38,87%).

Олинган натижани текшириш мумкин: 5% = 43,34% х 38,87% х 29,68%. 

Ҳар қандай кутилаётган миқдор амалдаги ҳисоб-китоблар билан текширилиши кераклигини ёдда тутиш керак. Агар амалда олинган миқдор кутилаётган аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилиги миқдоридан жиддий фарқ қилса, аудитор таваккалчиликларни йўл қўйиладиган даражага яқинлаштириш учун қўшимча таомилларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Мазкур ҳолда моҳият бўйича қўшимча аудиторлик таомилларини бажариш тўғрисида сўз боряпти.

 

Эслатма

Аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилигининг ҳисоб-китоб (кутилаётган) миқдорига эга бўлган аудитор аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилигини фактик ҳисоб-китоб қилиши керак.

 

АНИҚЛАМАСЛИК (ТОПМАСЛИК) ­ТАВАККАЛЧИЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИНИ ЎТКАЗИШ ­УСЛУБИЯТИ

Лойиҳа умумий аудиторлик таваккалчилигининг бошқа икки омили бўйича ҳисоб-китоб қилиш ус­лубиятига ўхшаш. Бунинг учун аудитор тегишли сўровномани ишлаб чиқади.

 

*

СЎРОВНОМА

АНИҚЛАМАСЛИК (ТОПМАСЛИК) ТАВАККАЛЧИЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ

Т/р

 

Таваккалчилик омиллари

 

Таваккалчилик тоифалари

 

Назорат устуни

 

юқори

 

ўртача

 

паст

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

тавсифи

 

баҳоси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

1

 

Мижозлар билан ишлашда олдинги тажрибанинг мавжудлиги

 

Мижозлар билан ишлаш тажрибаси мавжуд эмас

 

0

 

Мижозлар билан ишлаш тажрибаси мавжуд, бироқ олдинги текширишлар натижалари бўйича жиддий хатолик­лар аниқланган

 

0

 

Мижозлар билан ишлаш тажрибаси мавжуд, олдинги текширишлар натижалари бўйича жиддий хатоликлар аниқланмаган

 

1

 

1

 

2

 

Аудит ўтказишнинг ахборот таъминоти

 

Мавжуд эмас

 

0

 

Ахборот тизимлари мавжуд, бироқ улар тарқоқ ва янгиланмаган

 

1

 

Аудит ўтказишнинг ахборот таъминоти мавжуд

 

0

 

1

 

3

 

Мижознинг аудиторга ахборот тақдим этиши

 

Ахборотни мижоз тақдим этади, бироқ уни тўлиқ ҳажмда тақдим этишдан манфаатдорлик йўқ. Муҳим ахборотни яшириш эҳтимоли бор

 

0

 

Ахборотни мижоз тақдим этади, бироқ ҳисоб юритишнинг ҳолатига кўра жиддий хатоликларни аниқламаслик эҳтимоли юқори

 

1

 

Ахборотни мижоз тўлиқ, ушлаб турмасдан тақдим этади

 

0

 

1

 

 

Жавоблар сони

 

 

0

 

 

2

 

 

1

 

3

 

 

*

Сўров якунлари бўйича қуйидагиларни олдик: 0 жавоб – юқори таваккалчиликнинг мавжудлиги (100%); 2 жавоб – ўртача таваккалчиликнинг мавжудлиги (50%); 1 жавоб – паст таваккалчиликнинг мавжудлиги (0%). Олинган натижалар асосида аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилигини ҳисоблаймиз.

6-намуна

АНИҚЛАМАСЛИК (ТОПМАСЛИК) ­ТАВАККАЛЧИЛИГИ

Т/р

 

Таваккалчилик даражаси

 

Мазкур таваккалчилик даражасига олинган жавоблар сони

 

Ҳисоб-китоб учун формула

 

1

 

Юқори

 

0

 

=100 –[(n1 x (100 / N) + n2 x (100 / N / 2)]

 

2

 

Ўртача

 

2

 

3

 

Паст

 

1

 

 

 

Аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилиги ҳисоб-китоби:

= 100 – [(1 х (100 / 3) + 2 х (100 / 3 / 2)] = 100 – (1 х 33,33 + 2 х 16,67) = 100 – (33,33 + 33,34) = 33,33%.

 

Диққат!

Назорат тестларининг кўрсатишича, ҳақиқат­да ҳисобланган аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилиги миқдори 33,33%га тенг, яъни кутилаётганидан (29,68%) юқори.

 

Олинган кўрсаткичларни ҳисобга олганда лойиҳанинг умумий аудиторлик таваккалчилиги:

43,34% х 38,87% х 33,33% = 5,61%ни ташкил этади.

Унинг энг юқори миқдори эса 5%дан ошмаслиги керак.

 

Ёдда тутинг!

Аудитор қабул қилиши мумкин бўлган умумий аудиторлик таваккалчилиги 5% даражасида сақланиши (яъни ҳисоб-китобдаги 5,61%дан мақбул 5%га пасайтириш) учун моҳият бўйича таомиллар ҳажми (миқдори)ни кўпайтириш керак бўлади.

Бунга сабаб – аниқламаслик таваккалчилигининг ҳисоб-китоб миқдори лойиҳанинг йўл қўйиладиган мақбул умумий аудиторлик таваккалчилигидан юқори бўлиб чиқди.

 

Олинган натижага бошқача қараш ҳам мумкин. Унга кўра, лойиҳанинг умумий аудиторлик таваккалчилигини юқори деб баҳолаш керак, чунки у мақбул умумий аудиторлик таваккалчилигидан ошади, яъни 5%дан кўпроқ.

 

Ёдда тутинг!

Аудитор 95%дан кам даражада молиявий ҳисоботни тасдиқлаши мумкин. Бу эса ҳисоботда ҳали катта хатоликлар мавжудлигини билдиради. Бироқ бу маъқулланмайди.

 

Бундай ҳолларда аудитор юқори аудиторлик таваккалчилигига эга топшириқни бажаришдан бош тортиши ёки уни камайтириш йўлидан бориб, моҳият бўйича аудиторлик таомиллари ҳажмини кўпайтириши мумкин. Амалиётда топшириқни бажаришдан бош тортиш осон иш эмас. Аудиторлик ташкилотларининг ҳаммаси ҳам мижоздан, унинг пулларидан бош тортавермайди.

Бундай ҳолда савол туғилади: таомиллар ҳажмини қанчалик кўпайтириш керак? Шу ўринда ҳар доим аудиторнинг профессионал фикрлаши устувор эканлигини қайд этиб ўтамиз. Ўз тажрибасидан келиб чиқиб, у қандай таомиллар сонини кўпайтириш (танловни кенгайтириш ёки муҳимлигини тушириш ва шу тариқа таҳлил объектларини қўшиш ва ҳоказо) кераклигини мустақил равишда белгилайди.

Аниқламаслик (топмаслик) таваккалчилигининг аҳамияти жуда юқори. Хорижий амалиётда қабул қилинишича, агар аудитор молиявий ҳисоботда хатоликларни аниқламаслик таваккалчилигини йўл қўйиладиган паст даражагача камайтириш мумкин эмаслигини белгиласа, у шартли ижобий фикр билдириши ёки фикр билдиришдан бош тортиши керак.

Назорат тестлари ва моҳият бўйича таомиллар ўз мақсадларига кўра фарқланади, бироқ бир хил таомилларнинг натижалари бошқа мақсадларга эришишга имкон яратиши мумкин. Моҳият бўйича таомиллар ўтказилишида аниқланган хатоликлар аудиторни назорат таваккалчилигига олдин берилган баҳони ўзгартиришга ундаши мумкин. Ажралмас (ички хўжалик) таваккалчилик ва назорат таваккалчилигининг баҳоланган даражасидан қатъи назар, аудитор ҳисобварақларнинг жиддий қолдиқлари ва операциялар тоифаларига нисбатан моҳият бўйича баъзи таомилларни ўтказиши зарур.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, текшириш жараёнида аудиторлик таваккалчилиги компонентларини баҳолаш ўзгариши мумкин. Бундай ҳолларда аудитор ажралмас таваккалчилик ва назорат таваккалчилигининг қайта кўрилган баҳоларига асосланиб, моҳият бўйича режалаштирилган таомилларни ўзгартириши керак. Ажралмас таваккалчилик ва назорат таваккалчилигининг баҳоси қанча юқори бўлса, аудитор моҳият бўйича таомилларни бажариб, шунча кўп аудиторлик далилларини олиши керак.

 

 

 

 

 

 

Равшан ҲАЙДАРОВ,

Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг раиси.

Прочитано: 3802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика