Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Солиқ солиш

Беш кун тўғрисида келишинг

Фирмамиз воситачилик хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади (ХХТУТ бўйича коди – 71500) ва, тегишинча, комитентга, шартномага кўра, ойда 1 марта – унинг якунлари бўйича реализация тўғрисида (умуман товар обороти тўғрисида) ҳисобот тақдим этади. Бироқ яқинда биздан комитентга ҳисоботни харидорга ҳисобварақ-фактура берилган санадан бошлаб беш календарь кундан кечиктирмай тақдим этишни талаб қилишди. Агар воситачилик шартномаси бўйича биз ҳисоботни ойда 1 марта тақдим этишни келишиб олган бўлсак, ҳар 5 кунда ҳисобот тузишимиз шартми?

 

– Воситачининг комитентга ҳисобот тақдим этиш мажбурияти ва уни тақдим этиш тартиби МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-иловадаги «Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби» бўлимида белгиланган. Тартибнинг 27-бандига кўра ҳисоботни тақдим этиш муддати воситачилик хизматларини кўрсатиш шарт­номаси билан белгиланади ва воситачи томонидан сотиб олувчига ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб 5 календарь кунидан ошмаслиги лозим. Агар ҳисобот топшириш муддатлари воситачилик шартномасида кўзда тутилмаган бўлса, воситачи ушбу ҳисоботни сотиб олувчига ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб 5 календарь кунидан ошмаган муддатда тузиши ва юбориши лозим.

Бинобарин, шартномада воситачи томонидан харидорга ҳисобварақ-фактура берилган санадан бошлаб 5 кундан кўп бўлмаган муддат қайд этилиши мумкин.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика