Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Солиқ солиш

Халқаро университет ва имтиёзлар

 

Ўғлим бу йил Вестминстер университетига ўқишга кирди. Агар ўғлимнинг каттагина пул тўланадиган контрактини мустақил равишда тўласам, иш ҳақим солиқ солишдан озод қилинадими? Агар озод қилинса, ушбу имтиёз чет эл олий ўқув юртида (ёки унинг ваколатхонасида) ўқишга татбиқ этиладими?

О.Холниёзова.

Тошкент вилояти.

 

 

           – Вестминстер халқаро университети 2002 йил январда Тошкентда очилган ва Ўзбекистонда аккредитация қилинган. У Марказий Осиё­да аккредитация қилинган бир­инчи халқаро ўқув юрти бўлди.

Саволингизга жавоб бериш учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қи­ламиз. Солиқ кодекси 179-моддасининг 31-бандига мувофиқ фуқароларнинг со­лиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари­нинг Ўзбекистон Республи­каси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Ўзбекистон Рес­публикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағлар­га жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) 3-бандига кўра олий ўқув юрти деганда олий таълимнинг таълим дастурларини (бакалавриат ва магистратура) амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган, ўз Устави ва Олий таълим тўғрисидаги низом асосида фаолият юритувчи юридик шахс тушунилади. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (16.01.2002 йилдаги 22-сон) қарори 1-бандига кўра олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ «Иқтисодиёт», «Менежмент», «Ахборот технологиялари» ва «Ҳуқуқ» йўналишларида бакалавриат ва магистратура тизими бўйича мутахассислар тайёрлаш ушбу олий ўқув юртининг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу қарорнинг 4-бандига мувофиқ Халқаро Вестминстер университети битирувчиларига бериладиган диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.

Олий ўқув юртидаги таълим учун тўловга солиқ имтиёзи солиқ чегирмаси – жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадини Ўзбекистон Рес­публикаси олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун ҳақ тўлаш суммасига камайтириш тарзида берилади. Жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

1) ўз маблағлари;

2) жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

3) юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

Низомнинг 11-бандига кўра жисмоний шахс солиқ чегирмасини олиш учун иш берувчига даромадларини ўқиш учун тўловга (таълим кредитини қоплашга) ўтказиш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим ­ этади:

1) талаба билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

2) тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома нусхаси (агар ўқиш учун тўлашга таълим кредити олинган бўлса);

3) таълим олувчининг пас­порти ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, фуқароларнинг Вестминстер университетида (шунингдек Ўзбекистонда аккредитация қилинган Турин политехника университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, М.Ломоносов номидаги Мос­ква давлат университети, И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодий молия академияси филиалларида) таълим олиш учун тўловга йўналтириладиган фуқароларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаларига солиқ солинмайди.

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист.

Прочитано: 4036 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика