Norma.uz
Публикации
01.11.2019 Пропискадан ўтганлар бор экан
2014 йилда эски уйни сотиб олдим. Уни қайтадан қуришга анча вақт кетди. Пропискани расмийлаштираётганимда бу уйда етти киши прописка қилинганлиги маълум бўлди. Қандай йўл тутиш керак? Нимадан бошлаш лозим?
далее...»»
01.11.2019 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
01.11.2019 Имтиёзлар – ТИФ ТН коди бўйича
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот (МЧЖ) йўловчиларни шаҳар йўловчи ташиш транспортида (автобусда) ташийди, шунингдек юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ходимлар ва туристларни ташиш бўйича хизматларни кўрсатади. Ташкилот ҳаракатланувчи таркибни янгиламоқчи, бунинг учун Хитойдан янги автобуслар олиб келмоқчи ($ 50 000 дан 20 та автобус). Бу мақсадда банкдан кредит оляпмиз. Автобуслар божхонадан ўтаётганда ҚҚС тўлашимиз керак бўладими? Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ёки туристларни ташиш учун автобусларни олиб келишга бирор-бир имтиёз борми? Автобуслардаги ўриндиқларнинг сони аҳамиятга эгами? ҚҚС тўлангудек бўлса (бу сумма эса биз учун салмоқли бўлади), уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашимиз мумкинми? ҚҚСдан ташқари божхонада яна қандай тўловларни тўлашимиз керак бўлади?
далее...»»
01.11.2019 Ижарага олинган мол-мулк ҳисоби балансдан ташқари счётда
Муассисимиз ижара шартномасига асосан вақтинча фойдаланиш учун офис мебели ва компьютерни ижарага бераяпти. Корхонамиз улардан фойдалангани учун ярим йилда бир марта ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўловини тўлайди. Ижарага олинган мол-мулк ва ижара тўлови тўланганлиги балансда қайси проводкалар орқали акс эттирилади?
далее...»»
01.11.2019 Хизмат уяли телефони: ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш
Корхона ходимлар фойдаланиши учун мобиль алоқа қурилмаларини (уяли телефонлар) харид қилди. 1. Уяли телефонлар қандай таснифланади: АВ ёки ТМЗ? 2. Муайян муддат ўтганидан кейин уяли телефонлар қандай ҳисобдан чиқарилиши ва корхонага қайтарилмаслиги мумкин?
далее...»»
01.11.2019 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар деганда у ёки бу сабабларга кўра калькуляциянинг бошқа моддаларида акс этмаган харажатлар тушунилади. Ушбу харажатларнинг аниқ таркибини корхонанинг ўзи ишлаб чиқариш хусусиятларига, харажатларнинг у ёки бу тури салмоқлилигига қараб белгилаши мумкин.
далее...»»
01.11.2019 Товар – хизмат эмас
Корхонамиз алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаради. «Ичимликлар индустрияси» журналига (Россия) обуна бўлганмиз. Россиялик ношир билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Журнални Тошкентда ўз почта бўлимимиз орқали оламиз. Обуна учун Россия рублида тўлов тўлаймиз. Етказиб бериш хизматлари шартномада алоҳида суммада белгиланмаган. 1. Бошқа давлатлар (Россия) даврий нашрларига тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан ҚҚС тўланадими ёки товар импортиданми? 2. Хорижий нашриётга тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан солиқ ушлаб қолинадими?
далее...»»
01.11.2019 Туристик йиғим – ҚҚСсиз
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундиради. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари томонидан ундирилган туристик йиғимга ҚҚС солинадими?
далее...»»
01.11.2019 Солиқ солинадиган зарар
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланган воситачи воситачилик бўйича 150 000 сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 25 000 сўм) товарни реализация қилиш учун олади. Комитент ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Шартнома шартларига кўра товар олинган нархидан паст нархда сотилган тақдирда, воситачи томонидан комитентга товар олинган тўлиқ қиймат (150 000 сўм) қопланади. Товар 120 000 сўмга сотилган, шу жумладан ҚҚС – 20 000 сўм. Воситачи комитентга товар қиймати – 150 000 сўмни қоплади. Воситачи воситачилик ҳақи тарзида 1 500 сўм миқдорида даромад олди, шу жумладан ҚҚС – 25 сўм. Товар олинган ва реализация қилинган нархлар ўртасидаги фарқ – 30 000 сўм (150 000 – 120 000) воситачи томонидан ўз харажатлари таркибида акс эттирилди. Ушбу вазиятда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Товар олинган нархдан паст нархда реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими?
далее...»»
01.11.2019 ҚҚС: ҳисобга олиш шартлари
Умумбелгиланган солиқларни (20%) тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланилган электр энергияси учун ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани олди. Корхонанинг барча реализация қилиш оборотларига қўшилган қиймат солиғи солинади. Корхонанинг барча реализация қилиш оборотларига 20%лик ставкада ҚҚС солинганлиги боис фойдаланилган электр энергия учун ёзиб берилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС суммаси тайёр маҳсулот таркибига киритиладими?
далее...»»
01.11.2019 Корхона ҳисобидан ЖШДС
Юридик шахслар жисмоний шахслар учун даромад солиғини тўлашлари мумкинми, шундай қилинганда ушбу харажатлар ЖШДС бўйича ойлик ҳисоботда қандай акс эттирилади?
далее...»»
01.11.2019 Хизмат сафарларида суғурта харажатлари
Ташкилот Европа ва Россия Федерацияси бўйича юкларни халқаро транспортларда ташиш билан шуғулланади. Ҳайдовчиларни хизмат сафарига юбораётганда суғурта компаниясига саёҳатчилар полиси учун ҳақ тўлаймиз. Полис ҳайдовчилар номига берилади ва унда ҳайдовчининг фамилияси кўрсатилади. Ушбу суғурта полисларисиз ҳайдовчиларимиз Европа ва Россия ҳудудларига юкни етказиб бера олмайдилар. Ҳайдовчилар полислар бўйича ҳеч қандай даромад олмайдилар, фақат суғурта ҳодисаси юз берганда компенсация олишлари мумкин. 1. Ташкилотнинг ҳайдовчилар номига берилган суғурта полислари учун тўлов бўйича харажатлари жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадими? 2. Халқаро ташувларда ҳайдовчилар суғурта полислари учун тўлов фойда солиғи бўйича чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
01.11.2019 Ставка ўзгартирилганда ижара шартномасини сақлаб қолиш
Корхона узоқ муддатли шартномалар бўйича жисмоний шахсдан юк автомобилларини ижарага олади. 2018 йилда 3 йилга ижара шартномаси тузилди, ижара тўлови суммаси – ойига 645 000 сўм (Президентнинг қарори билан 2018 йилга шундай белгиланган). 2019 йилда ушбу ставка 940 000 сўмга ўзгартирилди, бироқ ижара шартномаси қайта тузилмаган. 1. 2019 йилда юк автотранспорти ижараси учун тўлов манбаида ЖШДС қандай ҳисобланади? Ижара шартномаси муддати 3 йил бўлганлиги боис 645 000 сўмданми ёки ижарага олинган мол-мулкни энг кам ставкаси ҳар йили ўзгартириладими? 2. Юк автотранспортига жисмоний шахс билан тузилган ижара шартномаси қайта тузилиши лозимми?
далее...»»
01.11.2019 Воситачилик ҳақидан ҚҚС
Реклама агентлиги воситачилик шартномаси асосида ОАВда рекламани жойлаштириш хизматларини кўрсатади. Умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Катта ҳажмдаги намойиш вақти сотиб олинганда етказиб берувчи (ОАВ) чегирма таклиф этади. Чегирма қўшимча фойда сифатида воситачида (агентликда) қолади. Агентлик мижозларга (комитентларга) етказиб берувчи билан тузилган шартномада тасдиқланган нархлар бўйича чегирмаларни ҳисобга олмаган ҳолда, намойиш вақтини сотиб олиш харажатларини қоплашга ҳисобварақ-фактурани қайта тақдим этади. Яъни, чегирма олиш чоғида агентлик мижозга етказиб берувчига тўланганидан кўпроқ миқдорда ҚҚСни қайта тақдим этади. Агентлик ўзининг воситачилик ҳақига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда алоҳида ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Ҳисобварақ-фактурада воситачилик операциясини амалга ошириш чоғида берилган чегирма бўйича олинган қўшимча фойдадан ҚҚСнинг қайси суммаси акс эттирилади?
далее...»»
01.11.2019 Бошқа даромадлар учун ЯСТ
Улгуржи савдо корхонаси ягона солиқ тўловини тўлайди. 2019 йил I чорак якунлари бўйича 4%лик ставкада ягона солиқ тўловини тўлади. II чоракда корхона фаолият юритмаган, асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан бошқа даромадлар олган. II чоракда фаолият юритилмаганлиги сабабли бошқа даромадларга қандай ставкада ягона солиқ тўлови солинади?
далее...»»
01.11.2019 Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамаси
2019 йил 22 октябрь куни ЭОАВМА медиа-майдонида корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари, Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги ва ДСҚ вакиллари Солиқ кодекси лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар. Конференция ўтказилган санада «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 25 йиллик ва «Норма» компаниясининг 20 йиллик юбилейи нишонланди.
далее...»»
31.10.2019 При оплате корпоративной картой договор не нужен
Организация купила у юридического лица стройматериалы, оплатив их корпоративной картой. Оформлен счет-фактура. Однако продавец отказывается приложить гувохному фирмы и паспорт директора. Нужно ли заключать договор с юридическим лицом или индивидуальным предпринимателем, прилагать гувохному фирмы и паспорт директора, кроме чека, при оплате ООО стройматериалов корпоративной картой?
далее...»»
31.10.2019 Оформляйте взаимозачет
Компания «А» заплатила компании «Б» за приобретение недвижимого имущества согласно договору долевого участия. Впоследствии договор долевого участия расторгли, так как отказались приобрести недвижимое имущество. Компания «А» просит вернуть деньги. Но компания «Б» перечислила деньги компании «А» в счет пополнения уставного фонда. Намеревались войти как учредители, но регистрацию не прошли. Учредитель аннулировал решение о пополнении и хочет вернуть свои деньги. Можем ли мы заключить договор новации, не возвращая деньги на закрытие долгов, между компаниями «А» и «Б»?
далее...»»
31.10.2019 Беспроцентный заем – не безвозмездное пользование
Коммерческая организация не вправе передавать вещи в безвозмездное пользование лицу, являющемуся ее учредителем, участником (акционером), руководителем, членом ее органов управления или контроля (ст. 618 ГК). Если под формулировкой «вещи» предусматривается имущество, то значит ли, что имущество – это материальные ценности, включая денежные средства, ценные бумаги, доли (паи, вклады), и нематериальные объекты, которые могут быть объектами владения, пользования, распоряжения (ст. 22 НК)? Имеет ли право коммерческая организация выдавать денежные займы своим учредителям на беспроцентной основе? Или это относится к безвозмездному пользованию вещью организации?
далее...»»
31.10.2019 Доверенность на получение ТМЦ: нюансы заполнения

Организация реализует подсолнечное, пальмовое и другие масла и жиры. Иногда покупатели в доверенности в графе «Материальные ценности» указывают «Продукты питания в ассортименте». Допустима ли эта запись в доверенности?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика