16.09.2020
Бадаллар тўланган, иш ҳақи олинган
Пенсия тайинлаш чоғида хусусий ўқув марказида ишлаган даврим меҳнат стажимга қўшиладими? далее...»» |
16.09.2020
Имтиёзли пенсияга бўлган ҳуқуқ
Газ қуйиш шохобчаси ходими пенсияга чиқаяпти. Унинг иш стажининг бир қисмини ўриндошликдаги ишлар ташкил этади, яъни у бир вақтнинг ўзида заводда ва ёқилғи қуйиш шохобчасида ишлаган. У асосий иш жойидан бўшаб, ёқилғи қуйиш шохобчасига доимий ишга ўтган. Шу ердан пенсияга чиқаяпти. Заводда ҳам, шохобчада ҳам у зарарли шароитда ишлаганлиги (14257 – компрессор қурилмаси машинисти) сабабли имтиёзли пенсияга чиқишга ҳақлидир. Пенсия жамғармаси бўлимида бундай имконият йўқлигини айтишган. У ўриндошликда ишлаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Улар тўғри айтишганми, тушунтириш берсангиз. далее...»» |
16.09.2020
Стажни тасдиқлаш
Яқинда пенсияга чиқаман. Меҳнат дафтарчамда ташкилотлардан бирида ишлаган даврим ёзилишида хатоликка йўл қўйилган. Мазкур стаж ҳисобга олинмаслигини айтдилар. Ушбу ёзувни тасдиқлаш учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим лозим? далее...»» |
16.09.2020
Пенсия ёки нафақа
Амаким 50 ёшда. Касал бўлганидан кейин унга II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. У шу муносабат билан пенсияга чиқиши мумкинми? далее...»» |
16.09.2020
Пенсия олинмай қолганда
Бувимнинг пенсиясини олишга ишончномам бор. Бирга яшаганмиз. Яқинда бувим вафот этганлиги туфайли пенсияси олинмай қолиб кетди. Пенсияни олсам бўладими? Оладиган бўлсам, нималар қилишим керак? далее...»» |
16.09.2020
Имтиёзли пенсия: аттестация, махсус стаж ва иш куни давомийлиги нормаси
Тиббиёт ходимлари учун пенсияга чиқишда бирор-бир имтиёзлар мавжудми? Улар пенсияни расмийлаштириш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим? Имтиёзли пенсияга чиқиш учун тиббиёт ходимлари қандай меҳнат шароитларида ишлаган бўлиши керак? Бўлғуси пенсионерлар – тиббиёт ходимларидан келиб тушган бундай саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириш беради. далее...»» |
16.09.2020
Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўғрисида
Пенсияга чиқишдан олдин ҳар бир ходим стажини, иш ҳақини ва бўлғуси пенсия тўлови суммасини олдиндан ҳисоб-китоб қилиб кўради. Мазкур сондаги саволларга жавоблар пенсионер бўлишга тайёргарлик кўраётганлар ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланаётганлар учун фойдали бўлади, албатта. далее...»» |
16.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
16.09.2020
Импорт вақтида божхона расмийлаштирувлари
Қирғизистон хотин-қизлар бизнеси вакиллари бирлашмаси Ўзбекистон тадбиркор аёллари билан фаол ҳамкорлик қилади. Йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида ўзбекистонлик ҳунарманд хотин-қизларнинг ишланмалари Қирғизистонга олиб бориб, муваффақият билан сотилган ҳам. Бизнинг бизнесвумен ҳам мамлакатингизга товарлар етказиб беришни истайди. Ҳозир Ўзбекистонда трансчегаравий савдо соҳасида катта ўзгаришлар юз берди. Қирғизистондан товарлар олиб кириш чоғида божхона тартиб-таомилларида қандай ўзгаришлар бор? Ўзбекистонга маҳсулот импорт қилинаётганда қандай тўловлар тўланади? далее...»» |
16.09.2020
Шахсий фойдаланишдаги медикаментлар
Қанд касалиман. Сўнгги вақтларда дорихоналарда OneToush Select глюкометри учун тест-полоскалар сотиб олиш қийинлашди. Менга ёрдам берадиган Янумет препаратини ҳам бизда топиб бўлмайди. Яқинда Қозоғистонга бораман, у ердан олиб келмоқчиман. Сотиш учун эмас, шахсий фойдаланиш учун хориждан олиб келишда дори воситаларининг миқдори ва номланишига доир бирор-бир чекловлар борми? далее...»» |
16.09.2020
Телеканаллар трансляцияси хизматлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Улгуржи савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Корхонага кираверишда телевизор қўйилган, у трансляция бўйича хизматларни етказиб берувчига («Uzdigital TV» МЧЖ) уланган. Корхона мижозлари ҳужжатлар, товар ва бошқаларни олишни кутиш асносида телевизор кўриб турадилар. Трансляция бўйича хизматларни етказиб берувчи ҚҚС тўловчи ҳисобланади ва ўз хизматлари учун ¬15%лик ҚҚС билан ҳисобварақ-фактураларни тақдим этади. Телевизорни корхона мижозлари кўришига қарамай, корхона етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган суммани ҳисобга олиши мумкинми? далее...»» |
16.09.2020
Ўзбекистонда туристик хизматлар кўрсатишда ҚҚС
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи туристик фирма туристик хизматларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун турлар ташкиллаштиради. Турлар учун ҳақ чет эл валютасида тўланади. Туристик хизматларни экспорт қилишдан тушадиган тушум улуши жами даромаднинг 15%идан кўпроқни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудида туристик хизматлар кўрсатилган тақдирда, туристик хизматларни экспорт қилишда ҚҚС бўйича айланма ҳосил бўладими? далее...»» |
15.09.2020
Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚС
ҚҚС тўловчи корхона ЎзР ҳудудида хорижий ҳамкорига маркетинг хизматларини кўрсатади. Хорижий ҳамкор ЎзР резиденти ҳисобланмайди ва доимий муассасага эга эмас. Норезидентга маркетинг хизматларини реализация қилишда ҚҚС қандай тўланади ҳамда маркетинг хизматлари кўрсатилганлиги муносабати билан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади? далее...»» |
15.09.2020
Ходимларга совғалар ва ҚҚС
Корхона ҚҚС билан ходимларга совғалар харид қилди. Солиқ ҳисобга олинмади, балки ходимларга берилган совғаларнинг таннархига киритилди. Ходимларга ва бошқа шахсларга бериладиган совғаларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмаган, ҚҚС эса совғаларни харид қилиш чоғида ҳисобга киритилмаган бўлса, уларни беришда ҚҚС солинадими? далее...»» |
15.09.2020
ҚҚС – чегириладиган харажат
2019 йилда ҳисобга олинмайдиган ҚҚС юзага келди (мутаносиб усулда ҳисоблашда) ва корхона харажатларига киритилди. 2019 ва 2020 йилларда ҚҚС тарзидаги бундай харажат чегирилмайдиган харажат ҳисобланадими? далее...»» |
15.09.2020
Солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш 2020 йилда
Бизнинг МЧЖ 2020 йилда чет эл ташкилотининг доимий муассасаси билан тайёр маҳсулот етказиб бериш (мамлакат ичида экспорт қилиш) бўйича валюта шартномасини тузмоқчи. ДМ қарз маблағлари иштирокидаги лойиҳа қатнашчиси сифатида 2021 йилга қадар ҚҚС тўлашдан озод этилган. Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилади ҳамда биз фойда солиғи бўйича имтиёзни ва ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашга ҳақлимиз. 1. ДМга валюта эвазига товарларни етказиб берувчи корхона 2020 йилда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкинми? 2. Халқаро молиявий институтлар иштирокидаги лойиҳалар доирасида реализация қилинадиган товарлар бўйича ҚҚСдан озод этишни қўллашимиз зарурми ёки ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўлласак ҳам бўладими? 3. Бизнинг МЧЖ ушбу ДМга товарларни етказиб бериш бўйича ҚҚС тўлашдан озод этилган бўлса, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? 4. 2020 йилда фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
15.09.2020
Даромадлар тўғрисидаги декларация: кимлар тақдим этади
ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахс 2019 йилда асосий иш жойида меҳнат шартномаси бўйича ва яна иккита жойда ФҲШ бўйича ишлаган. У солиқ инспекциясига жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этиши лозимми? далее...»» |
15.09.2020
ННТда асосий воситалар амортизацияси
Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) балансида аъзолик бадаллари ҳисобига олинган асосий воситалар мавжуд. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ ННТ бадаллар ҳисобига олинган асосий воситаларга амортизация ҳисобламайди. 1. ННТ аъзолик бадаллари ҳисобига олинган асосий воситаларга амортизация ажратмаларини ҳисоблашни тўхтатиши зарурми? 2. Солиқ кодексидаги амортизация ажратмаларига доир ўзгартиришларни ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозимми? далее...»» |
15.09.2020
Чет эллик ходимларни жалб этишнинг солиқ оқибатлари
Нодавлат таълим муассасаси айланмадан олинадиган солиқни тўлайди. Лондондаги лекторлар (Буюк Британия фуқаролари) талабаларни масофадан туриб онлайн-ўқитиш хизматларини кўрсатадилар. Чет эллик лектор фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) бўйича масофадан туриб онлайн-машғулотлар ўтказиш учун жалб этилган тақдирда, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
15.09.2020
Февраль ойи 2020 йилнинг учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
Февраль ойида иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 165; 36 соатлик иш ҳафтасида – 150. Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 20; 6 кунлик иш ҳафтасида – 25. далее...»» |