17.12.2024
Давлат уй-жой фондидан ким уй-жой олиши мумкин?
2024 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларнинг муайян тоифасига аниқ мақсадли уй-жой коммунал фондидан уй-жой берилиши мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида (11.03.2024 йилдаги 124-сон ВМҚ) назарда тутилган. Ҳужжат уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар тоифасини аниқлаштирди. Шу муносабат билан кўпчиликда бу механизм қандай ишлаши бўйича саволлар пайдо бўлмоқда. далее...»» |
17.12.2024
Дарахтларни ноқонуний кесиш учун жавобгарлик қатъийлашди
Бир томондан, республикада аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ва кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бошқа томондан – дарахтларни ноқонуний кесиш давом этмоқда, бу ҳам мамлакатдаги умумий экологик вазиятнинг ёмонлашиши сабабларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил охирида дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, илдизи билан суғуриб ташлаш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жавобгарликни кучайтириш бўйича чоралар кўрилди. Қонунчиликда қоидабузарларга қандай санкциялар назарда тутилган? далее...»» |
17.12.2024
Бинонинг ташқи кўринишини муаммосиз ўзгартириш
Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиби ушбу хизматларни кўрсатишнинг Маъмурий регламенти билан белгиланади. Бу 20.04.2022 йилдаги 200-сон ВМҚга 1-иловада назарда тутилган. далее...»» |
17.12.2024
ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорлари кўпинча бошқарув органлари ходимлари, коммунал хизматлар етказиб берувчилари томонидан қонунчилик бузилишидан шикоят қилишади. «Норма» мавзувий нашрида биз қонунбузарларни жавобгарликка тортиш, бундай ҳолларда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш талаби билан қаерга мурожаат қилиш кераклигини кўп марта тушунтирганмиз. Лекин турар жой мулкдорлари, ижарачилар кўп квартирали уйда уларнинг ҳам умумий мулкни сақлаш, қонунчиликка риоя қилиш бўйича мажбуриятлари борлигини, уларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланганини ёдда тутишлари керак. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (МЖТК) мувофиқ фуқаролар кўпинча жаримага тортиладиган ҳолатлар юзасидан таҳририятга келган айрим мурожаатларни кўриб чиқамиз. далее...»» |
17.12.2024
Махсус иқтисодий зоналарни бошқариш тизими соддалаштирилади
5.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1010-сон Қонун билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
17.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 7.12.2024 йилдаги «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 820-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
17.12.2024
Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасидаги санитария ва фитосанитария шартлари тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти аъзо давлатларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 816-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
17.12.2024
Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.12.2024 йилдаги «Давлат театрлари, театр студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 815-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
17.12.2024
Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади
Президентнинг 5.12.2024 йилдаги «Ғелон» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-424-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
17.12.2024
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Президент томонидан 4.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1009-сон Қонун имзоланди. далее...»» |
17.12.2024
Мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда…
Саноат кондиционерларини ўрнатиб бўлгандан сўнг уларни «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштириш мумкинми? Шунингдек, тушунтириб берсангиз, аввал олиб кирилган ускунага алоҳида эҳтиёт қисмларни (12 дона) мувофиқлик сертификатисиз божхонада расмийлаштириш мумкинми? Аввалги икки тўпламда етишмовчилик бўлган эди. далее...»» |
17.12.2024
Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
Бизнинг таъсисчимиз Афғонистонда мармар тош харид қилди. Уни устав фондига ҳисса сифатида киритмоқчи. Божхонада БЮДни расмийлаштиришда бизга БЮДнинг 24-устунида (битим хусусияти) ёки 21-кодни – Товарларни ЭАВда ҳисоб-китоб қилиш билан кўчириш (давлат кредити ва давлат кредитини қайтаришдан ташқари), ёки 81 – Беғараз ёрдам кўрсатиш тартибида товарларни етказиб бериш кодини кўрсатиш керак дейишди. Агар мен тўғри тушунаётган бўлсам, биз 21-кодни қўйсак, корхонамиз бу товар учун тўлов қилиши керак бўлади, лекин тўлов аллақачон тўланган. Агар 81-кодни қўйсак, бундай етказиб беришни даромадга олишимиз керак бўлади. БЮД қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини тушунтириб берсангиз. Корхона ушбу етказиб беришни устав фондига ҳисса сифатида ҳисобга қабул қила олиши ва бизда оқибатлар келиб чиқмаслиги учун БЮДнинг 24-устунида қайси кодни кўрсатиш керак? далее...»» |
16.12.2024
Фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш имконияти
СКнинг 337-моддаси 11-қисмида бундай дейилган: «Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли: … 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар – жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса». Эътибор бериб қаралса, 2022 йил 1 сентябрдан кейин «жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида» илк марта дейилган. Бунда қайси давр назарда тутилган: 2022 йилми ёки ундан кейинги даврларда ҳам ошса, бу имтиёздан фойдаланиш мумкинми? Агар солиқ тўловчининг жами даромади 2026 йилда ҳам илк марта 10 млрд сўмдан ошса, имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
16.12.2024
Инстаграмда реклама жойлаштиришнинг солиқ оқибатлари
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги 207-сон қарорида юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив валюта карталари ёрдамида тўланиши ҳамда ушбу харажатлар солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттирилиши ҳақида айтилган. Корхонамиз Инстаграм ижтимоий тармоғида реклама учун корпоратив валюта картасидан тўлов қилди. Инстаграмда реклама хизмати учун корпоратив валюта картаси орқали тўлов қилинганида, қайси солиқлар тўланади? далее...»» |
16.12.2024
Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
Корхона – Кибер-парк резиденти, иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзларни қўллайди. Ходимлардан бири моддий ёрдам олади. Бу ҳолда уни тўлашда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш керакми? далее...»» |
16.12.2024
Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади
Тавсияга Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 130-сон буйруғига асосан янги 1-сон БҲМС тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди. 1-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кириши сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
16.12.2024
«Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
16.12.2024
«Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори далее...»» |
16.12.2024
Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Тавсияга ВМнинг 12.06.2024 йилдаги 330-сон қарорига мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган. далее...»» |
16.12.2024
Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги яқин икки-уч йил ичида Ўзбекистонда бухгалтерларнинг халқаро миқёсда тан олиниши керак бўлган миллий сертификация тизимини жорий этишни режалаштирмоқда. Бунинг устида ҳозир ким ишламоқда ва нима нотўғри кетиши мумкин? далее...»» |