Norma.uz
Публикации
11.02.2020 Қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича проводкалар
Солиқ органи томонидан ўтказилган хронометраж текширув натижасига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар (ҚҚС ва фойда солиғи) қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
далее...»»
11.02.2020 Лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона улгуржи савдо билан шуғулланади ва товарларни лизингга беради. Корхона товарни лизингга бериш чоғида объектнинг дастлабки қийматига, яъни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тушум суммасига ҳисобварақ-фактура ёзиб беради. 1. Объектни лизингга беришда ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши лозимми? 2. Ҳар бир лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура ёзиб бериладими?
далее...»»
11.02.2020 Тиббий хизматларга мақсадли имтиёз
Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига биноан мақсадли имтиёзга эгамиз. Кам таъминланган оилаларга 6 млн сўмлик тиббий хизматлар кўрсатдик. Бемор кассага 2 млн сўм нақд пул тўлади (чек берилди). Тиббий хизматлар кўрсатишга солиқ имтиёзларидан мақсадли фойдаланилганлиги қайси проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
11.02.2020 АВни бепул бериш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи давлат корхонаси ВМнинг қарорига асосан асосий воситалар ва товар-моддий захираларни бошқа ички идоравий ташкилотларга бепул беряпти. Бепул беришдан кўрилган зарарни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига киритиш тўғри бўладими?
далее...»»
11.02.2020 Хизматлар импортида ҚҚС
Хорижий компанияларнинг дастурий маҳсулотлари лицензиати бўлган корхона улардан фойдаланиш ҳуқуқини сотади ва ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Хорижий компаниялар билан шартномаларда Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚС суммаси кўрсатилмаган. Шу боис хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС суммасини ҳисоблаймиз ва бюджетга тўлаймиз. 1. Корхона хизматларни импорт қилишда етказиб берувчилардан ушлаб қолмасдан, ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? 2. Фойда солиғини ҳисоблашда тўланган ҚҚС суммаси чегириладими?
далее...»»
11.02.2020 Ваколатхона учун ҳисобварақ-фактура
ҚҚС тўловчи корхона юридик шахсларга, шу жумладан хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига хизматлар кўрсатади. 2020 йилда ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСнинг қандай ставкаси кўрсатилади?
далее...»»
11.02.2020 Автомобилни сотишда солиқ оқибатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона балансида сотиш режалаштирилаётган тўлиқ амортизацияланган транспорт воситаси мавжуд. Автомобилни сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
11.02.2020 Ижарага берувчи ва унинг солиқлари
2020 йилда юридик шахсга мол-мулкини оператив ижарага берган жисмоний шахс – резидент даромад солиғини тўлаган тақдирда, ушбу юридик шахс солиқ агенти ҳисобланадими? Ёки йил охирида жисмоний шахснинг ўзи бундай даромадларни декларациялаши лозимми?
далее...»»
11.02.2020 Фоизсиз қарз: аввалги тартиб қолдирилди
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи хусусий корхона 2020 йилда юридик шахсга фоизсиз молиявий қарз берди. Бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?
далее...»»
11.02.2020 Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича бўнак тўлови
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаради. Фаолият турини кенгайтириш мақсадида бино қуряпти. 2017 йил 5 июлда ҳокимият томонидан қурилиш учун ер ажратилган, лойиҳа-смета ҳужжатларида қурилишни якунлаш муддати кўрсатилмаган. 1. Қурилиш учун ер участкаси 2017 йил июлда ажратилган ва ЛСҲда қурилишни якунлаш муддати кўрсатилмаган бўлса, 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида тугалланмаган қурилишнинг ўртача йиллик қиймати қайси ойдан қўшилади? 2. Қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати ойма-ой ошиб борганлиги сабабли 2020 йилга мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун Маълумотномада солиқ базаси қандай ҳисобланади?
далее...»»
11.02.2020 УФга киритилган мол-мулкнинг чиқиб кетиши
Муассис асосий воситаларни, шу жумладан нефть маҳсулотлари учун резервуарларни киритиш орқали устав фондини шакллантирди. Резервуар фойдаланиш даврида тўлиқ эскирган ва яроқсиз ҳолга келган. Корхона раҳбарияти уни ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Ҳисобдан чиқариш пайтида жамланган эскириш 100%ни ташкил этади. Бу устав фондининг камайишига олиб келадими?
далее...»»
11.02.2020 Давлат пенсияларига солиқ солинмайди
Ходим 2019 йил декабрдан пенсияга чиққан бўлишига қарамай, ишлашда давом этмоқда. Ишлайдиган пенсионерлар ЖШДСдан озод этиладими?
далее...»»
11.02.2020 Ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш қоидалари
Ташкилот (ЯСТ тўловчи) ижара хизматларини кўрсатади. 2019 йил 1 апрелдан ихтиёрий равишда соддалаштирилган ҚҚСни тўлашга ўтди. Ўтиш даврида даромад 1 млрд сўмдан кам бўлган. 6 ойдан кейин ДСИ соддалаштирилган ҚҚСга ноқонуний равишда ўтилгани тўғрисидаги талабнома юборди ҳамда ЯСТ ва соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширишни талаб қилди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қандай тўғрилаш мумкин? Улар соддалаштирилган ҚҚСсиз қайта тузатиладими ёки бутун давр учун битта ҳисобварақ-фактура билан сторнолаш мумкинми?
далее...»»
11.02.2020 Хусусий кичик станция электр тармоғининг бир қисми эмас
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ўз эҳтиёжи учун бино қуряпти. Қурилишни электр энергияси билан таъминлаш учун кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини, кейинчалик эса қурилган бинони сотиб олди. Ҳар бир объектнинг қиймати – ЭКИҲнинг 20 бараваридан ошади. 1. Кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини битта асосий восита комплекти сифатида 0130-счётда ҳисобга олишимиз мумкинми? 2. Унга мол-мулк солиғи солинадими?
далее...»»
11.02.2020 Мажбурий шартлар
Корхона – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси олма етиштиради. Корхона жами даромадининг ¬100%и ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинади. 2020 йил 1 январгача ЯЕС ва ҚҚС тўлаган. Корхона фойда солиғини қандай ставка бўйича тўлаши лозим?
далее...»»
11.02.2020 Қанд-шакар учун акциз
2019 йил декабрда корхона оқ қандни импорт қилган. Божхона тозаловида акциз солиғи тўламаган. 2020 йил 1 январдан оқ қанд импортига 20%лик ставкада акциз солиғи солинади. Импорт қилинган қандни ички бозорда реализация қилишда акциз солиғи тўланадими?
далее...»»
11.02.2020 Фоизсиз қарзнинг солиқ оқибатлари
Корхона ягона муассис – жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этди. 2020 йилда жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?
далее...»»
11.02.2020 Жамоат эҳтиёжи учун
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) истироҳат боғи ҳудудида ўз ҳисобидан ҳожатхона қурган ва 2019 йил декабрда давлат томонидан уни қабул қилиш далолатномасини олган. Дастлабки қиймат ҳожатхона қурилишига кетган барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда 44 млн сўмни ташкил этган. Қайси солиқ тури бўйича солиқ солинадиган база ҳожатхонани реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган 100 млн сўмгача бўлган суммага камайтирилади ҳамда ушбу имтиёз қайси ҳужжатда назарда тутилган?
далее...»»
11.02.2020 Норезидент улушини норезидентга сотганда
Қўшма корхонанинг хорижий муассиси (юридик шахс) ўз улушини устав капиталига киритилган ҳиссага тенг қиймат бўйича бошқа хорижий юридик шахсга сотган. Мазкур операция бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
11.02.2020 Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлайди
Ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ЯСТ тўлаган. Ассортиментни кўпайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида шартнома бўйича янги ускуна импорт қилди. Шунингдек импорт бўйича 3 000 ш.б.га, яъни шартнома тузмасдан ипларни бепул олди. 2019 йил якунларига кўра корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошади. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши лозимми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика