Norma.uz
Публикации
08.06.2026 ИМ-74 ва дастлабки кўрик
Аэропортда юкни дастлабки кўрикдан ўтказиш учун олдиндан ариза топшириш керакми ёки товар дарҳол ИМ-74 режимига расмийлаштириладими?
далее...»»
08.06.2026 Таъминот остидаги транзит
Ўзбекистон орқали товарлар транзитида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш қандай амалга оширилишини тушунтириб берсангиз.
далее...»»
08.06.2026 Манфаатларингизни ҳимоя қиламан
Яқинда биз БК уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий тўлов миқдорини оширганини билиб қолдик. Нимага асосланиб, деб сўрадик. Бизга мулкдорлар вакиллари иштирокидаги умумий йиғилиш қарори билан деб жавоб беришди. Лекин биз умумий йиғилишда қатнашмаганмиз, умуман, унинг ўтказилишидан бехабар эдик. Вакиллар кимлар бўлади ва улар бизнинг номимиздан қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгами?
далее...»»
08.06.2026 Ноқонуний қайта қурилишлар ҳақида хабар берганлик учун мукофот
Бошқарувчиларни кўп квартирали уйларда ноқонуний қайта режалаштириш ва реконструкция қилиш ҳолатларини аниқлаганликлари учун рағбатлантиришга қарор қилинди. Бу Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (05.02.2026 й. ПҚ-48-сон) назарда тутилган.
далее...»»
08.06.2026 Тадбиркорлик ертўлада: уйда яшовчиларнинг розилиги зарур
Кўп қаватли уйларимизда тадбиркорлар ертўлаларни фаол ўзлаштирмоқда. Бирида кафе, иккинчисида тикувчилик цехи, учинчисида озиқ-овқат дўкони ташкил этилмоқда. Уларни жойлаштириш учун аҳолининг розилигини ҳеч ким сўрамаяпти. Цех ишчилари кечаю кундуз тикув машинасида ишлашади. Қаҳвахона мижозлари ҳам шовқин-сурон кўтариб, аҳолининг тинчини бузмоқда. Озиқ-овқат дўкони ташкил қилинган ертўлада уйнинг умумий коммуникациялари мавжуд. Фавқулодда вазиятларда уларга киришда муаммолар юзага келиши мумкин. Бугунги кунда бизнесни ривожлантириш учун «яшил чироқ» ёқилган, бироқ бу кўпинча аҳоли турмушининг қулайлигига путур етказмоқда. Кўп квартирали уйларда ертўлалар жой мулкдорларининг умумий мол-мулки ҳисобланади. Бошқарув органи ертўлаларни фойдаланишга беришни аҳоли билан келишиб олиши керакми?
далее...»»
08.06.2026 Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти тўғрисида
  Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилларида бўлган вақт, лекин жами 6 йилдан кўп бўлмаган вақт қўшилади (592-сон Низом 62-б.). Бу давр меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) меҳнат стажи тўғрисидаги мавжуд ёзувлар
далее...»»
08.06.2026 Фахрий унвон ва иш ҳақи, пенсионерлар учун имтиёзлар, тўлиқ бўлмаган стаж ҳақида
Агар болалар ота-онасининг иккаласини ҳам йўқотган бўлса, уларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси қандай ҳисобланади?
далее...»»
08.06.2026 Кадрлар бўйича мутахассис қандай маълумотлар ва ҳисоботларни топшириши шарт
  Бандликка кўмаклашиш марказига қандай ҳисоботлар топширилади Иш берувчилар меҳнат ва бандлик органларига иш ўринларини захирага қўйиш ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифаларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги алоҳида маълумотларни тақдим этиши шарт ( Низом , 05.12.2017 й . 965- сон
далее...»»
08.06.2026 Касаначилар билан ишлашда расмийлаштириладиган ҳужжатлар ўриндош ходим ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади

Корхона фаолияти пилла маҳсулотини етиштириб, уни қайта ишлашдан иборат. Ипак қурти уруғи сотиб олинади ва касаначи жисмоний шахсларга пилла етиштириб бериш учун берилади. Касаначилар бир ой давомида ипак қуртини боқиб, парваришлаб, пиллани бизга қайтариб топширади. Биз пилланинг ҳар бир килограмми учун 40 минг сўмдан ҳақ тўлаймиз. Касаначилар пилла маҳсулотини етиштириб бергани учун уларга Президент қарорига асосан иш ҳақи ҳисобланиши ва бир ойлик иш ҳақи бир йиллик стажга эга бўлиши кераклиги белгиланган. Шу сабабдан пилла учун олган ҳақ суммасини иш ҳақи ҳисоботида кўрсатамиз. Ушбу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак?


далее...»»
08.06.2026 Меҳнат таътилининг бир қисмини компенсация билан алмаштириш
Корхона ходимларининг таътил даври 21 кунни ташкил этади. Бу 21 куннинг бир қисми – 14 кунида дам олиниб, қолган қисмига компенсация тўлаб берса бўладими?
далее...»»
08.06.2026 Бажарилган ишнинг қайси тоифага киришини аниқлаш
Корхонамиз ёнғин хавфсизлиги тизимларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Жумладан, қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизимлари, автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, газли автоматик ёнғин ўчириш тизимларини ўрнатиш, монтаж-демонтаж, кабель тортиш, ускуналарни ўрнатиш ва пусконаладка ишларини бажаради. Корхонанинг амалдаги ИФУТ коди – 80200. 1. Фойда солиғи ҳисоботида фаолият турлари кесимида ушбу фаолиятни «Қурилиш корхоналари» сифатида кўрсатиш тўғрими ёки «Хизматлар» бўлимида акс эттириш керакми? 2. Корхонанинг коди юқоридаги фаолият турларига мос келадими?
далее...»»
08.06.2026 «Солиқ базасини товарларнинг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
08.06.2026 «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик саноатида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва сарфлов воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


далее...»»
08.06.2026 «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
далее...»»
08.06.2026 Молия мутахассисларининг II республика форуми якунлари
21 май куни Тошкентда Ўзбекистон молия мутахассисларининг II Республика форуми бўлиб ўтди. Унда тўртта муҳим масала – МҲМСга ўтиш, бухгалтерларни миллий сертификатлаш, бухгалтерлар ва молиявий менежерлар учун касбий стандартлар, исломий молия учун кадрлар масаласи муҳокама қилинди.
далее...»»
08.06.2026 Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга қандай имтиёзлар назарда тутилган
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: • Президентнинг 30.12.2025 йилдаги ПФ-269-сон Фармони; • Президентнинг 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон Фармони; • 17.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1129-сон Қонун.
далее...»»
08.06.2026 Текширувдан олдинги таҳлилни ўзгартириш
Президентнинг 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг текширувдан олдинги таҳлил давомида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган ҳисобот ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. Бунда текширишдан олдинги таҳлилнинг ўзи сақланиб қолади, лекин унинг моҳияти тубдан ўзгаради. Ўзгаришларга солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА, бухгалтерия компаниялари раҳбарлари Александра ТОЛМАЧЕВА, Нигора САИПОВА изоҳ бердилар
далее...»»
08.06.2026 Кичик корхоналарнинг солиқ маъмуриятчилигида нималар ўзгаради
Президентнинг 2026 йил 26 майдаги «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-100-сон Фармони бизнес учун глобал енгилликларни жорий этади. Фармонда 6 фоизлик ставкада ҚҚС, тўловчи гувоҳномасини тўхтатиб туришни бекор қилиш, умумий овқатланиш шохобчаларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат бериш, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ҚҚСга мажбурий ўтишни бекор қилиш кўзда тутилган...
далее...»»
08.06.2026 Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (17.12.2025 й. 796-сон ВМҚга 4-илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Низомга тузатишлар киритилган ҳужжат (12.05.2026 й. 239-сон ВМҚ) 13 майдан кучга кирди.
далее...»»
08.06.2026 Давлат нодавлат театрларни қўллаб-қувватлайди
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб маданият ва санъат соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг ходимлари Давлат бюджетидан сезиларли солиқ имтиёзлари ва молиявий ёрдам олади.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика