Norma.uz
Публикации
07.09.2020 Импорт материаллар ҳисоби
Ишлаб чиқариш корхонаси апрель ойида импорт хом ашё – матоларни олди. Июнь ойида матоларнинг бир қисми ИМ-40 режимига ўтказилди ва корхонамиз омборига кирим қилинди. Қолган қисми божхона омборида қолдирилди. Етказиб бериш шартларига мувофиқ ЎзР чегарасини кесиб ўтган ва ИМ-70 режимига жойлаштирилган кундан эътибо-ран улар йўлдаги материаллар сифатида корхона балансига кирим қилиниши лозим. ИМ-70 режимида жойлаштириладиган материаллар учун счётни қандай тўғри танлаш мумкин? ИМ-70 режимидан ИМ-40 режимига ўтказиш қандай проводкалар билан ва валю-танинг қайси курси бўйича расмийлаштирилади?
далее...»»
07.09.2020 Харид қилинган материал бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Темир йўл техникасини таъмирлаймиз (ҚҚС тўловчисимиз). Буюртмачига 24 495 317,4 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим этилган, шу жумладан ҚҚС – 3 195 041,4 сўм. 1 268 400,45 сўмлик сарфлаш материаллари олинган (шу жумладан ҚҚС – 165 443,55 сўм), бундан таъмирлаш учун 1 000 000 сўмлик материаллар сарфланган. Материал қолдиғи ҳосил бўлган. Қандай ҚҚС суммаси ҳисобга олинади: жами олинган материал бўйичами ёки фақат таннархга киритилгани бўйичами?
далее...»»
07.09.2020 Фоизсиз валюта қарзидан даромад ҳисобланмайди
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона хорижий компания билан АҚШ доллари-да қарз шартномасини тузди. Қарз фоизсиз берилган ва 180 кун мобайнида қисмларга бўлиб қайтарилади. Валютада фоизсиз қарз олишда даромад қандай ҳисобланади ва унга 15%лик ставка бўйича фойда солиғи солинадими?
далее...»»
07.09.2020 Хайрия ёрдами – ихтиёрий иш
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрганларга беғараз пул маблағларини ўтказди. «Салом, Сардоба, биз биргамиз» хайрия акцияси бўйича «Юксалиш» жамоатчилик ҳаракати орқали пул маблағлари ўтказилган. Мазкур ҳолатда хайрия ёрдами кўрсатиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин?
далее...»»
07.09.2020 АВни сотишдан даромад бўйича айланмадан олинадиган солиқ
2019 йилда корхона умумий овқатлаиш билан шуғулланган. 2020 йилда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олинмаган, бироқ асосий восита ҳисобланган бино сотилган. Асосий воситани реализация қилишдан олинган даромадга (фойдага) қандай ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ солинади?
далее...»»
06.09.2020 «Даромадли» хатоликлар
2019 йилда корхонамиз ҳисобида АҚШ долларида берилган 15 та кредит бўлган. Бухгал-терия ҳисобини юритиш учун 1С дастуридан фойдаланамиз ҳамда валютани қайта баҳолаш ва курс фарқи ҳисоби автоматик тарзда амалга оширилади. Бироқ 2019 йилда валюта кредитлари бўйича қолдиқлар дастурда қайта баҳоланмади, бу эса бухгалте-рияда ва солиқ ҳисобида, шунингдек ҳисоботда хатоликларга йўл қўйилишига олиб кела-ди. Бу хатоликни 2020 йилда аниқлаб, курс фарқини ҳисобладик, бизда фойда ва теги-шинча, фойда солиғи камайган. Қайта ҳисоб-китоб топширишга ҳаракат қилиб кўрдик, лекин Ҳисоб-китоб ҳали қабул қилинмаган. Техник сабабларга кўра 2019 йил учун курс фарқидан зарарлар солиқ ҳисоботида акс эт-тирилмаган бўлса, 2019 йилдаги эмас, балки 2020 йилдаги курс фарқига тузатишлар ки-ритилиши лозимми?
далее...»»
06.09.2020 Ерга бўлган ҳуқуқни олдингизми – солиқни тўланг
Ташкилот уй-жой қуриш билан шуғулланади. Уй-жой қуриладиган ер участкасида бузи-ладиган хусусий уйлар бор. Мулкдорларга бузиладиган уй-жойлар учун компенсация ёки янги қурилган уй-жойлардан тенг қийматли квартира берилади. 1. Янги уй-жойларни қуриш учун олинган ер участкалари қурувчига ўтадими? 2. Унга ер солиғи тўланадими?
далее...»»
05.09.2020 Оммавий оферта
1. «NORMA DAVRIY NASHRLARI» МЧЖ, бундан кейин Таҳририят деб юритилади, мазкур таклиф билан Тошкент шаҳри ёки республика минтақаларида жойлашган (истиқомат қиладиган), қуйида таклиф қилинаётган шартларни тўлалигича (ўзи танлаган нашрларни ҳисобга олган ҳолда) ва сўзсиз қабул қилишини билдирадиган шахс (бундан кейин – Обуначи) билан мазкур оммавий оферта шартларига мувофиқ 2021 йилга обуна шартномасини (бундан кейин – Шартнома) тузишга тайёр эканлигини билдиради. Таҳририят ва Обуначи кейинги ўринларда биргаликда Тарафлар деб номланади.
далее...»»
05.09.2020 ЎзР соғлиқни сақлаш вазирининг «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати
далее...»»
05.09.2020 ЎзР ДСҚнинг «Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати
далее...»»
05.09.2020 «Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
05.09.2020 «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
05.09.2020 «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
05.09.2020 «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони


далее...»»
05.09.2020 Июнь ойи 2020 йили учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
Июнь ойида иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174; 36 соатлик иш ҳафтасида – 156. Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 22; 6 кунлик иш ҳафтасида – 26.
далее...»»
05.09.2020 Ҳар бир бухгалтер билиши лозим
Май ойида «Norma» ўқув маркази 2020 йил учун обунани имтиёзли шартларда расмийлаштирган обуначилар учун фойда солиғи бўйича курс ўтказди. Курсни ўтказиш жараёнида тингловчиларда юзага келган саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб берди. Ушбу материалдан ўқувчиларимиз ҳам ўз саволларига жавоб топишлари ҳамда ундаги маълумотлардан фаолият юритишда фойдаланишлари мумкин. Зеро, I ярим йиллик учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириш муддати ҳам яқинлашиб қолди.
далее...»»
05.09.2020 Касаллик варақалари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (АВ томонидан 15.06.2020 йилда 2667-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).
далее...»»
05.09.2020 Бўстонлиқда солиқ тажрибаси
Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 12.06.2020 йилда 3243-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низом тасдиқланди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).
далее...»»
05.09.2020 Дори воситаларига чекланган нархлар белгиланади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3242, 10.06.2020 йил).
далее...»»
05.09.2020 Давлат органларида апелляция кенгашлари ташкил этилади
Кенгашлар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низо-ларни судгача ҳал қилиш билан шуғулланади. Бу Президентнинг 17.06.2020 йилдаги ПҚ-4754-сон қарорида белгиланган (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда)
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика