16.09.2020
12 йил ўтгач…
Жиноят ишлари бўйича суднинг 2005 йилдаги ҳукмига кўра ташкилот фойдасига бир гуруҳ шахслардан зарар суммасини солидар тартибда ундириш керак эди. Ҳукмга биноан фуқаро А. судланган ва жазони ўтаган, ташкилот ҳисобига қисман тўловлар амалга оширилган. 2008 йилда унга нисбатан суд ижрочиларининг қарори билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 40-моддасининг 4-бандига биноан ижро иши юритиш тўхтатилган. Ҳозирги вақтда А. яна ишга тушиб кетган. 12 йил ўтгандан кейин фуқаро А. га нисбатан ижро иши юритишни қайта тиклаш мумкинми? далее...»» |
16.09.2020
Лицензия керак эмас
Корхона чакана савдо билан шуғулланади. Товарлар аҳолига кредитга берилади. Корхона улгуржи савдога лицензияси бўлмаган ҳолда пул ўтказиш йўли билан юридик шахсга товар сота оладими? далее...»» |
16.09.2020
Давлат реестрида рўйхатдан ўтиш керак
Корхона аудит ўтказиб, «Ҳалол» сертификатини олишни режалаштирмоқда. Аудит чет эл компанияси томонидан ўтказилади. Сертификат асосида корхона ўз маҳсулотини «Ҳалол» мувофиқлик белгиси билан маркировка қилади. Чет эл компанияси томонидан берилган сертификат ва «Ҳалол» мувофиқлик белгиси эътироф этилиши талаб қилинадими? далее...»» |
16.09.2020
Меҳнат шартномаси тўғри тузилмаган
Меҳнат шартномасида ходимга нормал бўлмаган иш куни белгиланганлиги назарда тутилган. Шунингдек зарурат туғилганда ёки фармойишга биноан, у нормал иш куни давомийлиги чегараларидан чиққан ҳолда ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришни зиммасига олиши ҳақида келишиб олинган. 26.082019 йилдан 20.10.2019 йилгача иш берувчининг кўрсатмаларига биноан ходим ҳар куни дам олишларсиз ва байрам кунларида ҳам ўрта ҳисобда 11 соатдан ишга жалб этилган. 56 кун ишлаган. 5 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда дам олиш ва байрам кунлари ҳисобга олинмасдан ҳақ тўланган. Иш берувчининг меҳнат шартномасига нормалаштирилмаган иш куни тўғрисида шарт киритиши, шунингдек иш вақтидан ташқари ишланган вақт учун ҳақ тўламаслиги тўғрими? далее...»» |
16.09.2020
Ўриндошликдан – асосий ишга
Ўриндошликда ишлаётган ташкилот ходими асосий ишга ўтказилаяпти. Бунинг учун уни асосий иш жойи бўйича ўз лавозимига қайта расмийлаштириш тўғрисидаги буйруқни чиқаришнинг ўзи етарли бўладими? Ёки уни ишдан бўшатиб, кейин асосий ишга қабул қилиш керакми? далее...»» |
16.09.2020
Тўлиқ бўлиши учун
Ўриндошнинг меҳнат шартномасини ЯММТ электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш лозимми? далее...»» |
16.09.2020
Томонлар келишувига кўра ҳам мумкин эмас
Қонун ҳужжатларида ходимнинг хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати белгиланган (МКнинг 99-моддаси). Бироқ корхонадаги меҳнат шартномасида ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи эканлиги ҳақидаги аризани 1 ой олдин бериши лозимлиги қайд этилган. Ўз навбатида ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ёзган ва Меҳнат кодекси бўйича ариза 2 ҳафта олдин тақдим этилиши кераклигини айтган. Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини узайтириш мумкинми? далее...»» |
16.09.2020
Пенсионерлар сони камайди
Ўтган йил якунларига кўра миллиондан ортиқ пенсия тайинланган, улардан 830 000 таси ёшга доир пенсия эди. Бироқ пенсияга чиққанлар сони пенсия ёши оширилганда пенсияга чиқиши мумкин бўлганларга нисбатан тахминан 355 минг кишига кам бўлди. далее...»» |
16.09.2020
Жамғарма бирйўла, лекин камроқ тўланади
РФ Молия вазирлиги ва Марказий банки жамғариб бориладиган пенсия тизимининг янги варианти – кафолатланган пенсия режаси (КПР) тўғрисидаги қонун лойиҳасини такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда. КПР тузилишига кирганлар учун пул маблағларини олишнинг 2 варианти таклиф этилмоқда – пенсия режасини кўп йиллар давомида тўлаш орқали олиш ( бу одамлар бирйўла олинган суммани бирданига сарфлаб қўймасликлари учун асосий пенсияга қўшимча тўлов тарзида олишлари назарда тутилган ўзига хос чекловдир) ёки ЖШДС тўлаган ҳолда жамғармани бирйўла олиш. далее...»» |
16.09.2020
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ижтимоий нафақа тайинланади ва тўланади. Нафақа 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича аёлларга тайинланади. Шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўланади. далее...»» |
16.09.2020
Хорижда тўпланган стаж
Узоқ йиллар давомида Эстонияда яшадим ва ишладим. Ҳозир Ўзбекистонда яшайман. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эгаман. Ўзбекистонда пенсия билан таъминлашлари мумкинми? Эстониядаги ишлаган даврим иш стажига киритиладими? далее...»» |
16.09.2020
Нафақа ва кредитга имтиёзлар
Оилада болаликдан ногирон шахс бўлса, унга давлат томонидан қандай имтиёзлар берилиши лозим? Квартира олса бўлади, деб эшитдик, аслида қандай? далее...»» |
16.09.2020
Бадаллар тўланган, иш ҳақи олинган
Пенсия тайинлаш чоғида хусусий ўқув марказида ишлаган даврим меҳнат стажимга қўшиладими? далее...»» |
16.09.2020
Имтиёзли пенсияга бўлган ҳуқуқ
Газ қуйиш шохобчаси ходими пенсияга чиқаяпти. Унинг иш стажининг бир қисмини ўриндошликдаги ишлар ташкил этади, яъни у бир вақтнинг ўзида заводда ва ёқилғи қуйиш шохобчасида ишлаган. У асосий иш жойидан бўшаб, ёқилғи қуйиш шохобчасига доимий ишга ўтган. Шу ердан пенсияга чиқаяпти. Заводда ҳам, шохобчада ҳам у зарарли шароитда ишлаганлиги (14257 – компрессор қурилмаси машинисти) сабабли имтиёзли пенсияга чиқишга ҳақлидир. Пенсия жамғармаси бўлимида бундай имконият йўқлигини айтишган. У ўриндошликда ишлаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Улар тўғри айтишганми, тушунтириш берсангиз. далее...»» |
16.09.2020
Стажни тасдиқлаш
Яқинда пенсияга чиқаман. Меҳнат дафтарчамда ташкилотлардан бирида ишлаган даврим ёзилишида хатоликка йўл қўйилган. Мазкур стаж ҳисобга олинмаслигини айтдилар. Ушбу ёзувни тасдиқлаш учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим лозим? далее...»» |
16.09.2020
Пенсия ёки нафақа
Амаким 50 ёшда. Касал бўлганидан кейин унга II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. У шу муносабат билан пенсияга чиқиши мумкинми? далее...»» |
16.09.2020
Пенсия олинмай қолганда
Бувимнинг пенсиясини олишга ишончномам бор. Бирга яшаганмиз. Яқинда бувим вафот этганлиги туфайли пенсияси олинмай қолиб кетди. Пенсияни олсам бўладими? Оладиган бўлсам, нималар қилишим керак? далее...»» |
16.09.2020
Имтиёзли пенсия: аттестация, махсус стаж ва иш куни давомийлиги нормаси
Тиббиёт ходимлари учун пенсияга чиқишда бирор-бир имтиёзлар мавжудми? Улар пенсияни расмийлаштириш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим? Имтиёзли пенсияга чиқиш учун тиббиёт ходимлари қандай меҳнат шароитларида ишлаган бўлиши керак? Бўлғуси пенсионерлар – тиббиёт ходимларидан келиб тушган бундай саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириш беради. далее...»» |
16.09.2020
Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўғрисида
Пенсияга чиқишдан олдин ҳар бир ходим стажини, иш ҳақини ва бўлғуси пенсия тўлови суммасини олдиндан ҳисоб-китоб қилиб кўради. Мазкур сондаги саволларга жавоблар пенсионер бўлишга тайёргарлик кўраётганлар ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланаётганлар учун фойдали бўлади, албатта. далее...»» |
16.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |