05.06.2018
Паспорт ҳақиқий эмас
Танишим ажрашгандан кейин қизлик фамилиясини олди, бироқ сафарда бўлганлиги сабабли эрининг фамилиясидаги паспортини алмаштиришга улгурмади. Ҳозир у чет элда хизмат сафарида, бир йилдан кейин қайтади. У қандай муаммоларга тўқнаш келиши мумкин? далее...»» |
05.06.2018
Эркин репатриация қилиш ҳуқуқи
Чет эллик инвестор – хусусий ташкилот муассиси устав фондига хорижий валютада ҳисса киритган. У муассислар таркибидан чиқаётганда хорижий валютадаги ўз улушининг ҳақиқий қийматини олиши мумкинми? далее...»» |
05.06.2018
Мажбур эмассиз, бироқ тўлашингиз мумкин
Ташкилот шаклидаги юридик шахсга юқори турувчи органдан хат келди, унга кўра ишга қабул қилинган ҳар бир янги мутахассисга (30 ёшга тўлмаган) энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлаш керак экан. Бироқ буни тасдиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатилмаган. Мазкур масала юзасидан Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилдик, у бундай ҳужжат йўқ дея жавоб берди. Ҳақиқатан ҳам ёш мутахассисларга 2 ЭКИҲ миқдорида моддий ёрдам тўлашимиз керакми? далее...»» |
05.06.2018
Аввал сотиб олиб, кейин сотамиз
Биз эҳтиёт қисмларни сотиб олишга шартнома туздик, корпоратив карта билан ҳақини тўладик. Шундан сўнг бизга ҳисобварақ-фактура бердилар. Ушбу товарни ҳам чакана, ҳам улгуржи сотишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, қандай жавобгарлик чораси қўлланилади? далее...»» |
05.06.2018
Ҳамма малака оширади!
Ташкилот балансида маъмурий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган енгил автомобиль бор. Корхонада ҳайдовчи лавозими йўқ (унга зарурат йўқ). Кўп ҳолларда автомобилни бошқаришга ишончномаси бўлган ходим (директор, бухгалтер, директор ўринбосари) бошқаради. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг барча ҳайдовчилари «Avtotest Report» МЧЖда малака оширишлари ва сертификат олишлари шарт. Адлия вазирлигининг расмий Телеграмм-каналида пайдо бўлган ахборотга кўра, 2018 йил февраль ойининг ўрталарида Адлия вазирлиги тижорат ташишлари билан шуғулланувчи корхоналарнинг ҳайдовчилари малака оширишлари тўғрисида ўзгартириш киритишни таклиф этган. Ушбу қарорга тузатишлар киритилдими? Агар киритилмаган бўлса, ушбу тузатишлар қанча муддатда қабул қилинишини айтсангиз. далее...»» |
05.06.2018
Суд тўғри ҳал қилув қарори чиқарган
Кредитор кредитни вақтида тўламади. Банк кредит қарзини суд орқали ундириб олди. Кредит қолдиғи ўз вақтида ундириб олинмаганлиги сабабли кредит қолдиғига фоиз ҳисобланди. Шу муносабат билан қарзни ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қароридан кейин банк ФКнинг 327-моддасига мувофиқ ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан яна судга мурожаат қилди. Судья ундирув МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси – 14% бўйича амалга оширилишини бизга тушунтирди. Биз эса фоизлар суммасини кредит шартномасига мувофиқ 18% миқдорида ҳисоблаганмиз. Бунинг натижасида банкда сўндирилмаган фоизлар суммасида тафовут юзага келмоқда. Суд фоизларни қайта молиялаштириш ставкасида ундириш ҳақида ҳал қилув қарорини қабул қилгани тўғрими? далее...»» |
05.06.2018
Локал ҳужжатни мустақил равишда тузасиз
Юқори турувчи ташкилот лавозимлар ва раҳбарият ўринбосарлари кадрлар захираси жадвалини тузиш вазифасини топширди. Бунда қандай норматив ҳужжатларга амал қилишимиз кераклигини айтсангиз. Комиссия тузиб, унинг таркибини тасдиқлашимиз керакми? далее...»» |
05.06.2018
Ходимнинг ҳисоблагичига биз масъулмизми?
Мажбурий ижро бюроси Адлия вазирлигида 2001 йил 15 майда 1031-сон билан рўйхатга олинган Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан корхонадан ҳар бир ходим кесимида уларнинг яшаш манзили бўйича коммунал хизматлар истеъмоли ҳисоб-китобини олиб бориши, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой олиб бориб, Бюрога маълумот тақдим этишини талаб қилишга ҳақлими? Аслида бу Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низомга асосан мазкур бюронинг вазифаси эмасми? Биз Бюронинг бундай талабини бажаришга мажбурмизми? далее...»» |
05.06.2018
Битим оғзаки тузилди...
Қурилиш компаниясида ишчилар асосан оғзаки битим асосида ишга қабул қилинади. Шундай вазиятда иш берувчи зиммасида меҳнат муҳофазаси бўйича қандай мажбурият ва жавобгарликлар бўлади? далее...»» |
05.06.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
05.06.2018
Бир ёқадан бош чиқариб
Тошкентда Марказий Осиё божхона брокерлари уюшмаларининг биринчи конференцияси бўлиб ўтди. Минтақа профессионал ҳамжамиятлари учун бу муҳим воқеадир. Тадбир Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмалари ўртасида ахборот ҳамкорлиги масалалари бўйича Ҳамкорлик нияти тўғрисидаги баённомани* амалга оширишда амалий қадам бўлди. Конференцияда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмалари Кенгашлари раҳбар ва аъзолари, шунингдек мазкур давлатлардаги халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) TFCA Дастури вакиллари, ЎзР ДБҚ ходимлари ва Ўзбекистон ББУ аъзолари иштирок этди. далее...»» |
05.06.2018
Тажрибали божхоначининг тавсиялари
Жорий йилнинг баҳор ойида божхона амалиёти учун аҳамиятли бўлган бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга кирди. Улар божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ТИФ иштирокчилари учун тўсиқларни камайтиришга йўналтирилган. Мустақил эксперт Холида УСМОНОВА «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) билан киритилган янгиликларга доир ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашади. далее...»» |
05.06.2018
Шахсий фойдаланиш учун дори-дармон
Яқинда Россияда ўтказиладиган кўргазмага бораман. Сўнгги пайтда дорихоналаримизда отамнинг даволаниши учун зарур айрим импорт дориларни топа олмаяпман. Дориларни хориждан олиб киришда уларнинг миқдори ва номланиши бўйича муайян чекловлар мавжудми? далее...»» |
05.06.2018
Улгуржи савдога лицензия нимага керак?
Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари изчил равишда қисқартирилиб, соддалаштирилиб бормоқда. Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони туфайли улар 42 тага камайди. Бироқ 2018 йил 1 июндан бошлаб бекор қилинадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари рўйхатига (1-илова) улгуржи савдо киритилмаган. Бу нима билан боғлиқлиги аён эмас, сабаби Фармон лойиҳасида ушбу фаолият турини лицензиялашдан озод қилиш таклиф этилган эди. далее...»» |
05.06.2018
Туризмда ҳисоб юритиш хусусиятлари
Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм – энг ривожланаётган тармоқлардан бири. Ушбу соҳада ягона давлат сиёсатининг амалга оширилиши, мамлакатимиз тарихий-маданий меросининг оммалаштирилиши ўз натижасини бермоқда. Юртимизга ташриф буюрган туристлар сони анча кўпайди, туризм хизматлари экспорти ҳам ошди. Туризм соҳасидаги қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Туризм бизнеси иштирокчиларига ушбу соҳада ҳисоб юритишнинг нозик жиҳатларини билишда кўмак берадиган туркум материалларни бера бошлаймиз. далее...»» |
05.06.2018
Квартирани сотиб, солиқни тўланг
Ўзбекистон норезиденти (Россия фуқароси) мерос қилиб олган Тошкент шаҳридаги квартирани ЎзР резидентига сотмоқчи. Хусусийлаштирилган квартиранинг кадастр қиймати 6 млн сўм бўлган. Мерос расмийлаштирилаётганда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан қиймат 102 млн сўм этиб қайта ҳисобланган. Тўлов манбаи норезидент жисмоний шахснинг даромадидан олинадиган солиқни қайси қийматдан ва қанча миқдорда тўлайди? далее...»» |
05.06.2018
Батут учун ЯСТ тўланг
Кичик корхона туризм хизматлари билан шуғулланади, ЯСТ тўлайди. Шунингдек болалар ўйнаши учун дам бериб шиширилган батутни ҳақ эвазига тақдим этади ва бундан кундалик тушум олади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керакми? Батутдан фойдаланишдан тушган тушумга қандай солиқ солинади? Батут ўйин автоматларига кирмайдими? далее...»» |
05.06.2018
Курс фарқи: қандай ҳисобга олинади
1.01.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатрида тўлдириладиган баланснинг барча валюта моддаларини қайта баҳолашдан валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 000 000 сўмни ташкил этади. 5.09.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун касса, банкдаги депозит счётларидаги валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида олинган валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 500 000 сўмни ташкил этади. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301-сатрида қандай сумма кўрсатилади? далее...»» |
05.06.2018
Биоҳожатхоналар учун НКМ
Купюра қабул қилувчи автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналарини ишлаб чиқарадиган МЧЖ шаклидаги корхонани ташкил этмоқчимиз. Ишлаб чиқаришни якунлагач, корхонамиз кабиналарни Тошкентдаги барча туманларда ўрнатади. Биоҳожатхоналар хизматларини кўрсатиш биз учун асосий фаолият тури ҳисобланади. 1. Автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларида чек бериш учун принтер ва НКМ ўрнатиш зарурми? 2. Нақд пул ҳар ҳафта инкассация қилиниши керакми? 3. Битта кабинка таннархи 30 млн сўмни ташкил этса, фаолият ва кабинкалар ҳисоби қандай юритилиши лозим? 4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини (ЯСТ) қўллашимиз мумкинми? 5. Ушбу фаолият соҳаси учун солиқ имтиёзлари мавжудми? далее...»» |
05.06.2018
Шартнома тузиш зарур
МЧЖ ўзининг футбол стадионини ўйинчиларга машғулот ва ўйинлар ўтказиш учун пул эвазига тақдим этади. Бу асосий фаолият тури. Жисмоний шахсларга муайян вақт (2–3 соат) фойдаланишлари учун футбол стадиони берилганда улар билан шартномалар тузиш зарурми? ЯСТ қандай ҳисобланади? далее...»» |