Norma.uz
Публикации
30.08.2018 Шовқин учун меъёр
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси транспорт воситасидан таралувчи шовқин даражасининг рухсат этилган меъёрини аниқлашга қаратилган зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифни тайёрлади ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритди, хабар беради матбуот хизмати.
далее...»»
30.08.2018 1 октябрдан автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойлари ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашади
Бу Президентнинг 15.08.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (15.08.2018 йилдаги ПФ-5511-сон) назарда тутилган.
далее...»»
30.08.2018 Тўхтаб туриш жойларида – ногиронлар учун 5% бепул жойлар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (АВ томонидан 7.08.2018 йилда 3048-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.
далее...»»
30.08.2018 Кундузги бўлимда ўқийдиган талабани қисқартириш мумкинми
Мен олий таълим муассасаси талабасиман, ташкилотда тўлиқсиз иш куни давомида ишлайман. 2018 йил 2 июнда штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантиришни имзоладим. Агар бунга рози бўлмасам, нималарга эътибор қаратишим лозим, ишдан бўшатаётганда менга қандай тўловлар тўланиши зарур?
далее...»»
30.08.2018 Савдо қилиш учун рухсатнома
Ҳар қандай тадбиркор улгуржи ёки чакана сотиш билан бевосита боғлиқ бўлган фаолиятга қўл урар экан, ўзи танлаган товар ёки сотиш шакли учун алоҳида рухсатнома олиш талаб этилиш-этилмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.
далее...»»
30.08.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
30.08.2018 Ижтимоий сўров: одамлар нима демоқда
Ватанимиз мустақиллиги байрами арафасида «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртдошларимизнинг мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда эришган ютуқларига, жамиятдаги маънавий-ахлоқий ва ижтимоий ўзгаришларга муносабатини аниқлаш масадида «Ўзбекистон: давлат мустақиллигига 27 йил» мавзуида тадқиқот ўтказди.
далее...»»
29.08.2018 Балансдаги гудвилл
Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида юзага келадиган гудвилл бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
29.08.2018 Ижарадан олинган даромадларни акс эттириш
Агар II чоракдан нотурар жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган бўлса, 2018 йил I ярми учун ЯСТ ҳисоб-китобига «Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси» 1-иловасида қандай суммани кўрсатиш керак?
далее...»»
29.08.2018 «Болалар» нафақаси: августда қандай ҳисобланади
7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармон билан киритилган ўзгартиришлар сабабли 2018 йил август ойи учун болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси қандай ҳисобланади?
далее...»»
29.08.2018 Сарҳадлар ҳимояси йўлида
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида 2 та қонун лойиҳаси – биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҳужжатлар бевосита ушбу соҳага тегишли бўлди. Шундан ҳам божхона мамлакатимизда бошланган катта ислоҳотларнинг диққат марказида турган тизимлардан эканлигини англаб олса бўлади.
далее...»»
29.08.2018 Ўзгариш вақти келди
Миллий телерадиокомпания Медиамарказида яқинда бўлиб ўтган ва божхона соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган Халқаро пресс-клуб йиғилиши формати илк бор Давлат божхона қўмитасига нафақат ўтган даврда эришилган натижалар ҳақида, балки божхона хизматининг яқин истиқболдаги фаолияти асосий йўналишлари ҳақида ҳар томонлама ва батафсил сўзлаб бериш имконини берди.
далее...»»
29.08.2018 Сармояни жалб этишда божхона ҳам масъул
2018 йил 14 август куни мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласига бағишланган видеоселекторда давлатимиз раҳбари жорий йилда 5,8 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши зарурлигини таъкидлади.
далее...»»
29.08.2018 Хорижий шахсларнинг кўчмас мулки билан тузиладиган битимлар
Жисмоний шахс (Германия резиденти) Ўзбекистонда 2 тоифага (турар ва нотурар) ажратилган ва 2 та кадастрга эга бўлган кўчмас мулкка эга. Мол-мулк хорижий юридик шахсга (Германия резидентига) сотилмоқда. Сотилаётган кўчмас мулк эгаси сингари, ушбу хорижий юридик шахснинг муассиси ва директори хорижий шахс ҳисобланади. 1. Ушбу битим бўйича тўлов қаерда (Германия ёки Ўзбекистон) тўланиши лозим? Қандай валютада? 2. Бунда қандай солиқни тўлаш зарур? 3. Солиқни ким: харидор ёки сотувчи тўлаши керак?
далее...»»
29.08.2018 Тугалланмаган қурилишдан мол-мулк солиғи – фақат резидентлар учун
Хорижий компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Биз тендерда ғолиб бўлиб, саноат объектини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Бизга келиб тушган ахборотга кўра, объектив сабабларга кўра қурилиш муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган норматив муддатдан, ҳужжатларда муддат белгиланмаган бўлса – 24 ойдан ошиб кетса, биз хорижий компания – норезидент сифатида оширилган ставкада мол-мулк солиғини тўлашимиз керак экан. Шу тўғрими?
далее...»»
29.08.2018 Кадастрни расмийлаштириш харажатларини таннархга киритинг
ЎзР ВМнинг фармойиши асосида ҳокимлик ўз балансидаги 2 та қуриб битказилмаган кўп қаватли уйни корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) балансига берди. Корхона ўз кучи билан уларнинг қурилишини 1 декабргача тугаллаши, квартираларни ўз ходимларига сотиши, бир қисмини эса ҳокимликка текинга бериши шарт. 1. Корхона тугалланмаган қурилиш эгаллаган ер участкаси учун қурилиш даврида ер солиғини тўлаши керакми? 2. Ер участкасига кадастрни расмийлаштириш харажатлари қаерга киритилади?
далее...»»
29.08.2018 Реализациядан тушумга солиқ
Корхона (ЯСТ тўловчи, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайди) кўп қаватли уй-жой қуриб, квартираларни фойдаланишга тайёр ҳолда сотмоқчи. Биринчи қаватлар ўз фойдаланиши учун қолдирилади. Қурилишга қурилиш ташкилотлари жалб этилади, корхона эса буюртмачи сифатида чиқади. Мазкур ҳолда буюртмачи корхона учун солиқ солиш мақсадида реализация қилишдан тушган тушум деганда нима тушунилади?
далее...»»
29.08.2018 Ҳисоботдаги чегирмалар
Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ярим йилда 5 млрд сўмлик товар реализация қилинди. Харидорларга 100 млн сўм миқдорида товар чегирмаси (бонус) берилди. ЯСТ бўйича ҳисоботнинг 010-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушум» сатрида қандай суммани кўрсатиш зарур? ЯСТ ҳисоб-китобида товар чегирмаси суммаси қандай акс эттирилади?
далее...»»
29.08.2018 Товар қарзга олинганда ҚҚС
«А» ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) «Б» корхонасидан (ҚҚС тўламайди) 2 780 400 минг сўмлик суммадаги хом ашё тарзида товарни қарзга олди (Дт 1010 – Кт 6820). Кейин товар қарзини қайтариш учун таннархи 2 401 356 минг сўмлик импорт хом ашё сотиб олинди (Дт 1010 – Кт 6010), шунингдек божхона бўйича харажатлар қилинди – тўланган ҚҚС – 480 271 324,23 сўм (Дт 4410 – Кт 6990). «А» корхонаси товар қарзи қайтарилишини ҳисобда қандай акс эттиради? ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база қандай аниқланади, ушбу операциядан молиявий натижа қандай бўлади?
далее...»»
29.08.2018 Қайта ташкил этишда акциз

Корхонамиз акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарган. 2018 йил июлда корхона муассислари (иштирокчилари) бошқа корхона муассислари билан бирга корхонамизни бошқасига қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Корхона омборида товарларнинг анча қолдиғи қолган, у топшириш далолатномасига кўра ҳуқуқий ворисга берилади. 23-сон БҲМСнинг 23-бандига мувофиқ қайта ташкил этишда активларни топширишга уларнинг чиқиб кетиши деб қаралмайди. Яъни, тушунишимизча, мазкур операцияда товарлар сотилмайди ва товарларни топширишга акциз солиғи солинмайди. Шу тўғрими?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика