30.01.2019
Таътилларга харажатлар захираси
Лойиҳа ташкилоти барча ходимларнинг йиғилиб қолган таътил пулларини ҳар ой ҳисоблаб, келгуси харажатлар захирасини ташкил этади. Сўнг ходим таътилга чиқаётганда уларни мазкур захирадан ҳисобдан чиқаради. 2018 йилда корхона ЯСТ тўлади, 2019 йилда фойда солиғини тўлайди. Корхона таътил пулларини тўлаш учун келгуси харажатлар захираларини ҳар ой тўлдириб бориши мумкинми? Ҳисоб сиёсатида захирадан 5 йил давомида фойдаланилиши қайд этилган бўлса, йил охирида келгуси харажатлар захиралари счётида қолдиқ бўлиши мумкинми? далее...»» |
30.01.2019
Ҳар қандай сертификат имтиҳондан озод этмайди
Матбуотда ўқиб қолдим: «CIPA, ACCA, CPA, Сертификатланган малакали бухгалтер, ДипИФР сертификатлари ва дипломларига эга бўлган мутахассисларга аудитор малака сертификатини бериш таомилини соддалаштириш таклиф қилинмоқда. Улар учун аудиторлик ташкилотларида иш стажига эга бўлиш ва малака имтиҳонидан ўтиш талаби бекор қилинади». Бу аудитор малака сертификати талабгорида кўрсатилган халқаро сертификатлар мавжуд бўлса, бошқа ҳеч қачон малака имтиҳони топширмаслигини англатадими? Бу 2014 йилда САР сертификатини олган шахсга ҳам тааллуқлими? Мен ҳар йили малакамни ошираман, бухгалтер (САР) сертификатига эга бўлганим учун имтиҳон топширмай аудитор сертификатини олишим мумкинми? далее...»» |
30.01.2019
Имзо қўйиш ҳуқуқини кимга ишониб топшириш мумкин
Корхона (МЧЖ) электр техникасини сотади, савдо шохобчалари (дўконлари) кўп. Директор иши кўплиги сабабли ваколатларининг бир қисмини бошқа шахсга беришга қарор қилди. Директор барча савдо шохобчаларидан касса ҳисоботларига илова сифатида ҳар куни жўнатиладиган чиқим касса ордерларини раҳбар ўрнига имзолаш ҳуқуқи учун бухгалтерия ходимларидан бирига ишончнома бериши мумкинми? далее...»» |
30.01.2019
ҚҚСни ихтиёрий тўлаш ҳақида олдиндан хабардор қилиш керак
Ғишт ишлаб чиқарувчи корхона 2018 йилнинг 9 ойи якунларига кўра 2,6 млрд сўмлик оборотга эга. 2018 йил якунлари бўйича обороти 3 млрд сўмдан кам бўлади. Ноябрда 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланишимиз ҳақида ДСИдан хабарнома олдик. Корхона ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашга ўтиши ҳақида солиқ органини қанча муддатда хабардор қилиши мумкин? далее...»» |
30.01.2019
Норезидент жисмоний шахс учун солиқлар
Жисмоний шахснинг (Германия резиденти) Ўзбекистонда ўз уйи бор. У турар ва нотурар жойларга ажратилган, улар бўйича 2 та кадастр расмийлаштирилган. Нотурар жойдан ижара шартномаси асосида хорижий компания ваколатхонаси хўжалик фаолиятини амалга оширмасдан офис сифатида фойдаланади. Турар ва нотурар жойлар учун алоҳида электр энергияси, газ ва сув ҳисоблагичларини ўрнатишнинг иложи йўқ. Коммунал хизматлар ҳақини ваколатхона тўлайди. 1 кв.м учун ойлик ижара тўлови ставкаси 12 000 сўмга тенг, берилган майдон – 100 кв.м. Жой учун ойлик ижара тўлови 1 200 000 сўмни ташкил этади. 2019 йилда чет эллик жисмоний шахс – норезидент ЎзР ҳудудида қандай солиқларни тўлаши керак? далее...»» |
30.01.2019
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2019 йилнинг январь ойи учун далее...»» |
30.01.2019
Имтиёзлар берилмаган
Жисмоний шахс Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган туманида яшаб, ишлаб келади. Бу туманда унинг ер участкаси, иморатлар қурилган уйи бор. Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган туманида яшаб, ишлаб келаётган жисмоний шахс қандай солиқ имтиёзларига эга? далее...»» |
30.01.2019
Харажат қилинмаса – ҳисобга олинмайди
Ижарага олувчилар ижара шартномаларига кўра корхонанинг (МЧЖ, ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш) ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ҳақини, шу жумладан ҚҚСни ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида ҳар ойнинг 5-санасигача қоплайдилар. Бизнинг МЧЖ электр энергияси учун ўрта ҳисобда 30 млн сўмдан тўлайди, шундан ҚҚС – 5 млн сўм. Ижарага олувчилар бир ойда ўрта ҳисобда 25 млн сўм электр энергия ҳақини, шу жумладан ҚҚС – 4,066 млн сўмни қоплайдилар. Проводкалар: ижарага олувчига ҳисоблагич бўйича электр энергиясини ҳисоблаш – Дт 4891 – Кт 6010; қарзни акс эттириш – Дт 4010 – Кт 4891; электр энергияси учун ижарага олувчилардан тушумлар (авансларнинг ҳисобга олиниши) – Дт 6310 – Кт 4010; қолдиқ (5 млн сўм) – маъмурий харажатларимиз учун электр энергияси – Дт 9420 – Кт 6010. 2019 йил бошидан корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди. 1. Ижарага берувчи корхонамиз 2019 йилдан бошлаб ТошшаҳарЭТКдан жами ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими? 2. Ижарага олувчилар электр энергияси ҳақини қоплаганда қандай проводкаларни акс эттиришимиз керак? далее...»» |
30.01.2019
Имтиёзлар суммаси ТМЗ таннархига киритилмайди
Корхона (МЧЖ, ЯСТ тўловчи) Президентнинг 14.12.2017 йилдаги ПФ-5285-сон Фармонида назарда тутилган божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзни қўллайди. Беларусь Республикасидан 41 083,94 АҚШ долларилик газлама келиб тушди. БЮДдаги етказиб бериш суммасига ҚҚС бўйича – 69 124 382,81 сўм ва божхона божи бўйича 32 005 210,94 сўм миқдорида имтиёз берилди. Бунда 2 076 480 сўмлик бошқа хизматлар (декларант хизматлари, божхонада сақлаш ва б.) ҳақи тўланди. 1. Имтиёзли суммаларни импорт қилинаётган материал таннархига киритиш керакми? 2. Қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилади? далее...»» |
30.01.2019
Икки баравар ҳақ тўланади ёки ҳақ тўлаган ҳолда отгул берилади
Биз байрам куни – 8 декабрда ишладик. Бу кун учун икки баравар миқдорда иш ҳақи тўлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Бизда иш вақтининг 6 кунлик режими белгиланган. Декабрда – 25 иш ¬куни. Вақтбай меҳнатига ҳақ тўланадиган ва маоши 1 000 000 сўм бўлган ходимга 2018 йил декабрь учун иш ҳақи қандай ҳисобланади? далее...»» |
30.01.2019
Биржанинг воситачилик йиғими қандай ҳисобдан чиқарилади
«ЎзРТХБ» АЖда харид қилинган товар қийматига биржанинг воситачилик йиғимлари ва брокерлик хизматлари кирадими ёки уларни давр харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкинми? далее...»» |
30.01.2019
Мол-мулк солиғи: жорий тўловни ҳисоблаб чиқарамиз
Ресторан бизнеси билан шуғулланувчи хусусий корхона бинога эга. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра унинг бошланғич қиймати – 8 890 558,16 сўм, йиллик амортизация нормаси – 3%. 2019 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун бинонинг солиқ солинадиган мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати қандай аниқланади? далее...»» |
30.01.2019
Ресурс ва мулк солиқлари бўйича ҳисоб-китоблар қаерга топширилади
Фирманинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Хоналар шаҳарнинг ҳар хил туманларида жойлашган. 2019 йилда ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни қаерга топширишимиз керак – кўчмас мулк объектлари жойлашган жойгами ёки фирма рўйхатдан ўтказилган жойга? далее...»» |
30.01.2019
Ижарага берувчилар учун ЯСТ
Кичик корхонанинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 60%идан ошади. Асосий фондлар 3 йилда 1 марта қайта баҳоланади. Сўнгги марта у 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ўтказилган. 1. 2019 йилда турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади? 2. Мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун 2018 йил 1 январдаги ва 2019 йил 1 январдаги ҳолатга кўра АВни қайта баҳолашимиз керакми? далее...»» |
30.01.2019
Фойда солиғини ҳисоблаймиз
Корхона (МЧЖ) Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак. Илгари фақат ЯСТ тўлаганмиз. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи қандай ҳисобланади? далее...»» |
30.01.2019
Ҳар бир оборот бўйича алоҳида маълумотлар
Ташкилотимиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаради, шунингдек уларни улгуржи ва чакана сотади. 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. 1. Ташкилотимиз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлса, у бутун фаолиятга татбиқ этиладими? 2. Ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш керак – илгаригидек «ҚҚСсиз» дея қайд этибми? далее...»» |
30.01.2019
Эгаси тўлайди
Савдо корхонаси жисмоний шахслардан кўчмас мулкни ижарага олади. Ер солиғини ким тўлайди – ижарага олувчими ёки ижарага берувчи? далее...»» |
30.01.2019
Ахборот маконида ишончли ҳамкор бўлиб
«Солиқ ва божхона хабарлари» нашри чиқарилаётганига чорак аср бўлди. Газетанинг илк сони чиққанидан бошлаб бугунги кунгача у ўз ўқувчиларини сақлаб қола олди – бинобарин, бунга эришиш барча босма ОАВга ҳам насиб этавермайди. Газета мамлакатимиз ахборот маконида ўз сўзи ва овозига эга нашрлардан: низоли вазиятларда ундаги материалларга ҳаволалар қилишади, унинг саҳифаларида чоп этилган таҳлилий мақолалар қонун чиқарувчи органлар эътиборидан четда қолмайди. Бугунги кунда газетанинг ўзи ҳам, унинг негизида ташкил этилган norma.uz портали, «Norma» ахборот-ҳуқуқий тизими ҳам расмий бўлмаса-да, долзарб иқтисодий, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда давлат манбалари қатори нуфузли мунозара майдонига айланган. «СБХ», ва умуман «Норма» гуруҳига кирувчи бошқа ахборот ресурсларининг бугунги ҳолати, яқин истиқболдаги режалари ҳақида газетанинг биринчи бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР билдирган фикрлар билан келгуси сонимизда танишасиз. далее...»» |
30.01.2019
Легализация сертификата резидентства
Предприятие заключило импортные контракты на оказание услуг (работ) на территории Республики Узбекистан (с компаниями – резидентами Казахстана и Турции). Они не имеют постоянных учреждений на территории Узбекистана. Налог на прибыль (доходы) нерезидентов не удерживался, так как получены оригиналы сертификатов резидентства, выданные компетентными органами этих стран. Должны ли сертификаты резидентства, выданные компетентными органами иностранных государств, быть легализованы (апостилированы)? Каков порядок легализации (апостилирования) сертификатов резидентства? далее...»» |
30.01.2019
Оформление недвижимости в собственность
Предприятию выделен земельный участок на праве постоянного пользования. На нем предприятие строит многоквартирные жилые дома для последующей реализации квартир и нежилых помещений на первых этажах домов населению и юридическим лицам. 1. Необходимо ли предприятию оформлять на себя право собственности (кадастровое дело) на построенный многоквартирный жилой дом при его госприемке? Или же право собственности (кадастровое дело) оформляется сразу на покупателей квартир и нежилых помещений при их реализации? 2. Нужно ли переоформлять право постоянного пользования земельным участком после реализации квартир и нежилых помещений? Если «да», то на какое лицо – физическое и (или) юридическое? далее...»» |