07.09.2020
Қарздорнинг чиқишига чеклов
Собиқ турмуш ўртоғим – Россия фуқароси. 3 ёшлик фарзандимиз бор. Суднинг қарорига мувофиқ турмуш ўртоғим болага алимент тўлар эди. Бироқ карантин туфайли тўловлар тўхтаб қолди. Оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Россия фуқаролари Россия авиакомпанияси самолётлари билан олиб чиқилаётган экан. Собиқ турмуш ўртоғим болага умуман ғамхўрлик қилмаслигини ҳисобга олган ҳолда, уни Россия Федерациясига ноқонуний кириши эҳтимолдан холи эмас. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутишим керак? далее...»» |
07.09.2020
Қачон таътил стажга қўшилади
Ходим 20.02.2020 йилда ишга қабул қилинган ва 26.05.2020 йилда ишдан бўшатиляпти. Бунда у 30.03.2020 йилдан 22.05.2020 йилгача иш ҳақи сақланмайдиган ҳолда бериладиган таътилда бўлган. Мазкур ҳолатда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда ходимнинг корхонадаги иш стажи қандай ҳисобланади? далее...»» |
07.09.2020
ЯММТда ишлаймиз
1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ташкилотлардаги барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш бўйича ишларни якунлашлари лозим. Buxgalter.uz «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро-дастурий аппарати комплекси бошқармаси дирекциясининг тушунтиришларига асосан кўп учрайдиган 10 та саволга жавоб тайёрлади. далее...»» |
07.09.2020
Бир хатога – икки жазо
Интизомий жазо қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини меҳнат ҳуқуқи бўйича «Norma» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди. далее...»» |
07.09.2020
Қандай қилиб хусусий корхонани МЧЖга айлантириш мумкин
Қандай қилиб хусусий корхонани МЧЖга айлантириш мумкин ЖШДС бўйича имтиёзни йўқотгач, кўп хусусий корхоналар мулкдорлари ўз бизнесининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини мақбуллаштиришни ўйлаб қолдилар. ХКни МЧЖга қайта тузишнинг босқичма-босқич йўриқномасини ҳужжатлар намуналари билан юридик масалалар бўйича «Norma» эксперти Элеонора Мазурова тайёрлади. далее...»» |
07.09.2020
Ёзма хабарнома юборилиши керак
Ташкилотнинг солиқ тўловчи шахсий кабинетига солиқ хизматидан етказиб берувчилардан бири «шубҳали» солиқ тўловчи эканлиги ҳақида мактуб келиб тушди. Бундан кейин телефон орқали уни ҳисобдан чиқариш ва қўшимча тўлов тўлашни сўрашди. Солиқ инспекцияси котрагент ташкилот уларнинг фикрича «шубҳали» эканлигини кўрсатиб, суммани ҳисобдан чиқаришни ва уни тўлашни талаб қилишга ҳақлими? далее...»» |
07.09.2020
Бошпана олиш ҳуқуқи
Яқин дўстларим – хорижий давлат фуқаролари. Ҳозирги пайтда улар ҳуқуқлари бузилиши сабабли ватанига қайтмоқчи эмаслар. Ўзбекистонда чет эл фуқароларига бошпана тақдим этиш тартиби назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари мавжудми? далее...»» |
07.09.2020
Паспорт прописка қилинган жой бўйича
Самарқандга кейинчалик институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаш мақсадида қариндошларимникига доимий яшаш учун келдим. Бухоро шаҳридаги паспорт столида ҳисобдан чиқдим. Бироқ Самарқандга келгач, паспортимни йўқотиб қўйдим ва карантин туфайли янги яшаш жойимда рўйхатга тура олмадим. Ҳозирги пайтда паспортсиз яшаяпман ва рўйхатга турмаганман. Нима қилишим керак? далее...»» |
07.09.2020
Кўчмас мулк бозори шаффоф бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. далее...»» |
07.09.2020
Экспертиза сифатини қандай яхшилаш мумкин
Бир томондан автомобиль саноатининг ривожланганлиги, бошқа томондан – криминал гуруҳларнинг устомонлиги, жиҳозланганлиги, қолаверса уларнинг транспорт воситаларини маркалаш тузилмаси ва хусусиятларидан яхши хабардорлиги кўп ҳолларда экспертга кузовга қўйилган маркалаш белгиларини тадқиқ этиш йўли билан транспорт воситаси идентификация рақами мазмунини аниқлаш имконини бермайди. Бундан ташқари, жиноятчилар автомобилларни маскировка қилишда устаси фаранг бўлиб кетишган. Олдинлари улар кузовдаги (шассидаги) маркалаш рақамларини шунчаки уриб чиқишган бўлса, кейинги вақтларда бу мақсадлар учун компьютер технологияларидан фойдаланишмоқда. Масалан, транспорт воситаларининг электрон бошқарув блокларида идентификацион рақамларни алмаштиришади. далее...»» |
07.09.2020
Сифатсиз дори воситалари айланиши учун жавобгарлик кучайтирилди
Республика Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар бир қатор қонунларни кўриб чиқишди ва маъқуллашди. далее...»» |
07.09.2020
«Ёз ифори» бемаврид тарқади
Тошкент вилояти Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни дав-лат билан чегара олди ҳудуди кўздан кечирилди ва у ерда хорижда ишлаб чиқарилган 17 дона қоғоз картон қутиларда турли хил косметика воситалари борлиги аниқланди. Ушбу товарларни чегара ҳудудидан олиб кетиш учун фуқаро А.О. ўзининг «Каптива» русумли автомашинасида келганда ўрнатилган тартибда қўлга олинди. далее...»» |
07.09.2020
Велосипед: кило билан ўлчанадими ёки дона биланми?
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган товарлар «юрмай» қолди Мамлакатимизга олиб келинаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш ҳоллари учраб туради. далее...»» |
07.09.2020
Инсон шаъни – устувор
ДБҚнинг Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иш-тирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайти-ришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-617-сон Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди. далее...»» |
07.09.2020
Помидор маҳсулотлари – экспортга
Кўпчилик помидор, бодринг, қулупнай сингари маҳсулотларни фақат иссиқхона ша-роитида етиштириш самарали экспортнинг кафолати деб ҳисоблайди. Жомбой тумани-даги кўпни кўрган, тажрибали бободеҳқонлар эса очиқ ер майдонида ҳам экспортбоп маҳсулот етиштириш имконияти мавжудлигини амалда исботлашган. далее...»» |
07.09.2020
Вақтинча олиб киришни расмийлаштиринг
Бизнинг бош компаниямиз стенд/шоу-рум учун намойиш этиш материалини ўзининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига бермоқчи эди. Товар, ҳар турли эҳтимолларга кўра, ол-дин ишлатилган ҳамда миқдор жиҳатдан бир нусхада бўлади (товарнинг ҳар бир пози-цияси 1 донадан). Бош офис ва ваколатхона ўртасида божхона учун қандай ҳужжатларни расмийлашти-риш зарур бўлади? Товар қайси божхона режимидан ўтказилади? Қандай божхона тўловлари ва солиқ мажбуриятлари юзага келади? Товарнинг бу тартибда берилишига ваколатхона учун тижорат фаолияти сифатида қаралмайдими? далее...»» |
07.09.2020
Олиб кирилмаган товарларни етказиб бериш
Ташкилот Европа ва Япония мамлакатларидан бўлган етакчи дунё ишлаб чиқарувчиларининг лаборатория ва тиббиёт ускуналарини етказиб берувчиси ҳисобланади. Ташкилот товарни Японияда харид қилиб, сўнгра Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтмаган ҳолда уни Литвага сотиши мумкинми? Ушбу тартиб-таомил қайси норматив ҳужжат билан тартибга солинади? Шартномаларни тузаётганда қандай жиҳатларга эътибор қаратиш керак бўлади? далее...»» |
07.09.2020
Воситачилик шартномаси бўйича экспорт қилувчи
Ўзбекистоннинг «А» компанияси айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг бошқа «В» компанияси умубелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. «А» компанияси «В» компанияси билан воситачилик шартномасини тузди, унга кўра «А» компанияси – воситачи, «В» компанияси – комитент. «А» компанияси сотувчи сифатида комитентнинг тайёр маҳсулотини экспорт қилишга хорижий компания (харидор) билан шартнома тузди. Сотувчи ва харидор билан тузилган шартномага мувофиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчининг (комитент) омборидан берилди. Комитент воситачига маҳсулотни реализация қилганлиги учун ҳақ тўлайди. 1. Компания-комитентнинг маҳсулоти воситачи томонидан реализация қилинганда, у экспорт қилувчи ҳисобланадими? 2. Бундай реализация қилиш ҚҚС ҳисоб-китобига қайси иловада акс эттирилади ва харидор сифатида ким кўрсатилади: воситачими ёки хорижий харидорми? далее...»» |
07.09.2020
Экспорт товар ҳақини учинчи тараф тўлаганда…
Экспорт шартнома шартларига кўра учинчи шахс томонидан товар учун тўлов киритишга йўл қўйилади. Экспорт шартномаси икки тарафлама тузилган. Товар учун ҳақни учинчи тараф тўлайди. Товар олдиндан 100% ҳақ тўланганда юклаб жўнатилади, бироқ бир йўла эмас, балки шартнома иловаларида (спецификацияларида) кўрсатилган унинг қисмлари бўйича бўлиб-бўлиб жўнатилади. 1. Товар учун ҳақ учинчи тараф томонидан тўланганда етказиб берувчида ўзаро ҳисоб-китоблар қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? 2. Экспорт қилинган товарлар учун банк ҳисобрақамига келиб тушган сумма ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириладими? далее...»» |
07.09.2020
Фойдаланиш ҳуқуқи – мулк эмас
Корхона Tashkent city ҳудудида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олди. Бунда «Tashkent city» ХИМ Дирекцияси ДУКга муайян суммани тўлади ва мазкур ер участкасидан фойдала-ниш ҳуқуқига кадастр ҳужжатларини олди. Ер участкаси учун тўланган суммани 0110-«Ер» счётига киритди. Ушбу ер участкасида буюртмачи ҳисобланган корхона томонидан ҚМИни амалга оширадиган пудратчилар орқали бино бунёд этилади. Қурилиш харажатла-ри 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида ҳисобга олинади. Қурилиш якунлангач бинонинг бир қисмини ўз мулкида қолдириш ва бир қисмини реализация қилиш режалаштирилмоқда. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланган сумма бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади? далее...»» |