17.09.2020
ТИФ иштирокчилари саволларига ДБҚдан жавоблар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон) биноан Давлат божхона қўмитасида юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш бўйича тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган. далее...»» |
17.09.2020
Адвокатлар ҳайъатига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари
Адвокатлик бюроси қандай солиқларни тўлайди ҳамда қандай солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни топширади? далее...»» |
17.09.2020
ҚҚС бўйича харажатлар – фойда солиғи ҳисоб-китобида
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0116-«Қўшилган қиймат солиғи бўйича харажатлар» сатрида қандай харажатлар кўрсатилади? далее...»» |
17.09.2020
ҚҚС: шартсиз имтиёзлар
«Ургут» ЭИЗ иштирокчиси томонидан мазкур имтиёз мақсадли ҳисобланганлиги сабабли товарларни импорт қилишда тўланмаган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин. Товарларни импорт қилишда мақсадли имтиёз амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қиладими? далее...»» |
17.09.2020
Код ўзгартирилса – мақом ҳам ўзгаради
Бизнинг МЧЖ 2018 йилнинг охирида рўйхатдан ўтказилган, унга ИФУТ бўйича 41.20.1 «Уй-жойлар қурилиши» коди берилган. Уй-жойлар қурилишии 2019 йил апрель–май ойларида бошланган, бир вақтнинг ўзида 2019 йил октябрдан бошлаб ЎзР ТХБ орқали олинган цемент сотилган. Статистик ҳисоботларни тақдим этишда улгуржи савдодан тушум ҳисобга олинган. Қурилиш тугалланмаганлиги сабабли бизга уй-жой қурилиши бўйича тушум бўлмаган. Статистик ҳисоботлар топширилганидан сўнг ИФУТ бўйича 46.73.0 «Ёғоч материаллари, қурилиш материаллари ва санитария-техника ускуналари улгуржи савдоси» коди берилди. Статистика органи томонидан йил якунлари бўйича берилган ИФУТ коди корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида берилган коддан фарқ қилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? далее...»» |
17.09.2020
ЎзР МБ бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |
17.09.2020
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
17.09.2020
«Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»; «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори далее...»» |
17.09.2020
«Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони далее...»» |
17.09.2020
Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС
Корхона воситачилик шартномаси бўйича маҳсулот реализация қилади ва ушбу шартномада воситачи сифатида иштирок этади. 2019 йилда у ЯСТ тўловчиси бўлган. ҚҚС тўловчи комитентга тегишли товарлар реализация қилинган. Шу муносабат билан харидорларга ҚҚС билан ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилган. Харидорлар томонидан ҚҚС ҳисобга олинган, ҚҚС ҳисоб-китобида етказиб берувчи сифатида воситачи кўрсатилган. 2020 йилда ДСИ кўрсатилган ҚҚС суммасини тўлашга талабномани воситачига юборди. Воситачи солиқ инспекциясига 2019 йилда воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдан айланма комитентда ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланишини қандай исботлаши мумкин? далее...»» |
17.09.2020
Хизматларни импорт қилишда фойда солиғи
Компаниямиз Латвия Республикаси резиденти билан Европадан Ўзбекистонга автомобиль транспортида ташиш хизматларини кўрсатишга шартнома тузди (яъни автомобиль транспорти ЎзР чегарасини кесиб ўтади). Норезидент Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассаса орқали юритмаяпти. Ҳамкоримиз белгиланган тартибда расмийлаштирилган резидентлик сертификатини тақдим этганда ҳамда ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти сифатида ташкилотимизда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
17.09.2020
Олий ўқув юртида таълим олиш: тўлов вариантлари
Корхона ходимлари ўз иш ҳақларидан фарзандларининг олий ўқув юртида ўқиши учун тўлов тўламоқчи бўлишяпти. Корхона тўловни тўғридан-тўғри олий ўқув юртига ўтказиши ва имтиёзни қўллаши мумкинми? Ходимнинг пластик карточкасига унинг фарзандининг ўқишининг контракт тўловини тўлаш учун пул маблағлари ўтказилишига рухсат этиладими? Бунда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Буни қандай шартнома билан расмийлаштириш лозим? далее...»» |
17.09.2020
Фақат битирувчилар учун имтиёзлар
Корхона коллеж ўқувчисини ярим ставкага ишга қабул қилди. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиси бўлган ходим бўйича корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
17.09.2020
Фойда солиғи қандай тўланади 2020 йилда
Хўжалик юритиш фаолиятининг қисқариши шароитларида фойда солиғи тўловчилари бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари бўйича эмас, балки кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш воситасида тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси). далее...»» |
17.09.2020
Фоизсиз қарзлар бўйича даромадни солиқлардан озод этиш
Коронавирус пандемияси даврида хўжалик юритишнинг мураккаб шароитларида корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг вариантларидан бири пул маблағларини қарзга бериш, шу жумладан фоизсиз асосда қарзга бериш бўлиши мумкин. далее...»» |
17.09.2020
Маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди
Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг 2020 йил 7 майда имзоланган ПҚ-4707-сон «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган. далее...»» |
17.09.2020
Тўқимачилик: компанияларга фаолиятини тиклашга ёрдам берилади
Президентнинг 5.05.2020 йилдаги ПФ-5989-сон Фармони (ҳужжатнинг матни «СБХ» газетаси ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда) билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
17.09.2020
Корхона раҳбари билан меҳнат контракти қандай тузилади
МЧЖга раҳбар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси керак бўлди. Кадрлар хизмати Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисида намунавий меҳнат шартномасини топди (ВМнинг 19.04.2003 йилдаги 189-сон қарорига 4-илова). Бироқ у амал қилмай қўйган, ўз кучини йўқотган. Ундан намуна сифатида фойдаланиш мумкинми? Ёки вазиятдан чиқишнинг бошқа йўли борми? далее...»» |
17.09.2020
Штат жадвали қайси шакл бўйича тузилади
Ҳар бир корхона штат жадвалига эга бўлиши шартми? Тасдиқланган бланка ва уни тўлдириш бўйича йўриқнома мавжудми? Хусусий корхонанинг штат жадвалига лавозимлар Классификаторида (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) мавжуд бўлмаган лавозимни киритиш мумкинми? Ушбу масалаларни тушуниб олиш учун «Norma» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара Хикматованинг тушунтиришидан фойдаланинг. далее...»» |
17.09.2020
«Форс-мажор»: 10 та янглиш фикр
Бир қарашда форс-мажор – анча олдин бизнинг ҳаётимизга кириб келган барчага таниш тушунча. Ва бизга у ҳақда барча нарса маълумдек туюлади. Бироқ бутун дунё бўйлаб пандемия тан олинган пайт келди ва бу – бизнинг иродамизга боғлиқ бўлмаган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолати. Демакки, форс-мажор рўй берди. Бу ҳақда кўп гапирса бўлади, лекин у амалиётда қандай қўлланади? далее...»» |