Norma.uz
Публикации
06.10.2020 Офисни квартирада очиш қонунийми?

Кўпчилик тадбиркорларда бизнесни йўлга қўйиш босқичида офис учун жойни расмийлаштириш билан боғлиқ саволлар юзага келади. Мисол учун, хусусий корхона офиси турар жойда жойлашиши мумкинми ёки алоҳида – нотурар жойни ижарага олиш шартми? Муассис фирма фойдаланиши учун ўз кўчмас мулкини тақдим этса, бу қандай расмийлаштирилади? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга «Norma» компанияси экспертлари Олег ЗАМАНОВ ва Ольга БУСАРОВА жавоб бердилар.


далее...»»
06.10.2020 Қарор устидан шикоят қилса бўлади

Божхоначилар амалга оширган божхона қийматига тузатиш киритилганлиги сабабли қўшимча тўловлар тўлашга зарурат туғилди. Декларациялаш вақтида тўловларни белгилаш масаласида муаммо йўқдек туюлганди. Божхона хизматининг қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳақи борми?


далее...»»
06.10.2020 Шундай тартиб-таомил бор

Юк бевосита импорт қилувчининг ҳудудида турган тақдирда карантин чекловлари даврида божхона ходимларининг иш графигидан ташқари божхона расмийлаштирувини ўтказиш учун жойларга чиқиш амалиёти сақлаб қолинганми? Агар сақланган бўлса, бундай турдаги хизмат учун қанча ҳақ тўланади? Кўрсатилган яна қандай хизматлар учун божхона йиғими тўлаш керак бўлади?


далее...»»
06.10.2020 ТИФ иштирокчилари ва декларантлар диққатига

Электрон божхона расмийлаштируви ахборот тизимида БЮДдаги ахборотнинг «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида мавжуд бўлган ахборотга мувофиқ келишига янги текширувлар амалга киритилди:


далее...»»
06.10.2020 Боғини суриштирсангиз, узумлар Боғотдан

Мамлакатимиз тадбиркорлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларига хориж давлатларида талаб юқори.


далее...»»
06.10.2020 Трикотаж маҳсулотлар – экспортга
Ҳозирда бутун дунёда пандемия сабабли ижтимоий-иқтисодий ҳаёт тарзида бир қанча ўзгаришлар рўй бермоқда. Айниқса, жаҳон иқтисодиётида салбий кўрсаткичлар кузатилмоқда. Бу эса республикамизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
далее...»»
06.10.2020 ДИҚҚАТ, ОБУНА!
«Norma Davriy Nashrlari» МЧЖ 2021 йил учун обуна кампаниясини бошлаб, муштарийларга «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталарига
далее...»»
06.10.2020 «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
06.10.2020 «Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
06.10.2020 «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
06.10.2020 «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
далее...»»
05.10.2020 ҚҚС бўйича ҳисобот: улушни реализация қиламиз

Корхона бошқа юридик шахснинг устав фондидаги улушини реализация қиляпти. ҚҚСни ҳисобга олишнинг мутаносиб усулидан фойдаланилади. Бу ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади?


далее...»»
05.10.2020 Корхона харажатларини қоплаш суммаларининг ҳисоби

Ташкилотимиз қурилиш-монтаж ишларининг бош пудратчиси ҳисобланади. Объектда ишлаб чиқаришда авария юз берган, унинг оқибатида жабрланганлар ҳам бор. Буюртмачи битим баённомаси бўйича бир вақтнинг ўзида муайян суммани қоплаган. Ишлаб чиқаришдаги авария оқибатида шикастланган ходимларга тўлов тўлаш ва оқибатларни бартараф этиш учун буюртмачи томонидан қопланадиган сумма қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?


далее...»»
05.10.2020 Таътилга компенсация тўлаш учун иш ҳақи ҳисоб-китоби

Ходим 3.02.2020 йилда ишга қабул қилинган, 30.07.2020 йилда ишдан бўшаган. Таътилга чиқмаган. 24 кунлик йиллик таътил белгиланган. Маош – 1 000 000 сўм. Ойлар бўйича мукофотлар: февралда – 500 000 сўм, мартда – 600 000 сўм, апрелда – 700 000 сўм, майда – 800 000 сўм, июнда – 900 000 сўм ва июлда – 1 000 000 сўм. Ҳисоб-китобни 30 июлда амалга оширамиз. Ходим тўлиқ 5 ой ва олтинчи ойда 15 календарь кундан ортиқ ишлаганлиги сабабли у 6 ой ишлаган деб ҳисоблаймиз. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация 12 кун (24 / 12 х 6) учун тўланади. Тарифдан ошиқча белгиланган иш ҳақи неча ой учун ҳисобланади?


далее...»»
05.10.2020 Автомобилни жисмоний шахсдан ижарага олиш: ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш

Ишлаб чиқариш корхонаси (МЧЖ, ҚҚС тўловчиси) реклама маҳсулотини тайёрлайди ва буюртмачининг республика шаҳарларидаги объектларида монтаж қилади. Ўз юк машинаси йўқ. Тайёрланган ҳажмдор конструкцияларни олисдаги ўрнатиш жойларига етказиб бериш мақсадида муассиснинг шахсий юк автомобилидан бирйўла 10 кун фойдаланмоқчимиз. Муассис билан унинг юк автомобилидан фойдаланиш учун 10 кунга қарз шартномаси расмийлаштирилганда ёки муассис билан 10 кунга юк автомобилини ижарага олиш шартномаси тузилганда ушбу шартномаларни ДЙҲХХ органларида ёки нотариатда рўйхатдан ўтказиш лозимми? Ушбу шартномалар муддати қисқалиги сабабли тегишли органларда ҳисобга қўйилмаса, корхона фойдаланилган ЁММ қийматини солиқ оқибатларисиз хизмат сафарлари харажатларига ҳисобдан чиқариши мумкинми?


далее...»»
05.10.2020 Кўчмас мулкни беришнинг солиқ оқибатлари

Балансимизда ҳисобда турган, Жиззах вилоятида жойлашган ҳудудни бошқа МЧЖнинг устав фондига бинолари ва туташ ерлари билан бермоқчимиз. Ҳудуд УФга берилганидан кейин мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш мажбурияти кимда бўлади?


далее...»»
05.10.2020 Бинони устав фондига улуш сифатида бериш

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона тўлиқ амортизацияланган бинони бошқа корхонанинг устав фондига улуш сифатида бермоқчи. Бундай бериш қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?


далее...»»
05.10.2020 Текин фойдаланиш учун турар жой

Қишлоқ жойдаги томорқа ери бўлган турар жой жисмоний шахсга тегишли. Уйда ҳеч ким яшамайди. Уй эгаси уни, уйга қараб туриш, зарур жорий таъмирлашни амалга ошириш ҳамда коммунал хизматлар ҳақини ва бошқа тўловларни, солиқларни тўлаш шарти билан бошқа жисмоний шахсга текин фойдаланиш учун бермоқчи. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
05.10.2020 Корхона реализация қилинганда ҚҚС

Корхона мол-мулк мажмуаси сифатида реализация қилинмоқда. Мазкур ҳолатда ҚҚС қандай ҳисобланади?


далее...»»
05.10.2020 ШЖБПҲ бўйича пеня қандай юзага келади ва уни нима қилиш керак

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар Халқ банкига ўтказилади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. ДСИ билан ҳисоб-китобларни солиштириш чоғида бизга ШЖБПҲ бўйича пеня ҳисобланиб, сўндирилганлигини кўрдик. Саволлар туғилади: 1) Қандай қилиб ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня ҳосил бўлган бўлиши мумкин, агар биздан ҳатто Реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасисиз қабул қилишмаса ҳам? 2) Биз ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндириш учун маблағларни алоҳида тўламаганимиз боис, бу сумма қаердан келиб тушиши мумкин? 3) Қандай қилиб бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня суммасини акс эттириш мумкин? Ходимлар бўйичами?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика