Norma.uz
Публикации
22.03.2021 Етарли даражада қайта ишланганлик мезони
Мижоз Польшадан (жўнатиш мамлакати) товар олиб келмоқчи, лекин товарнинг ўзи Хитойда ишлаб чиқарилган. Товар бўлиб-бўлиб туркумларга ажратилган ҳолда Польшага жўнатилмоқда, кейин эса у ерда товар йиғилади (Хитойнинг Польшадаги заводида), ана ундан кейин тайёр маҳсулот сифатида уни Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилмоқда. Келиб чиқиш сертификати бўлади. Қайси давлатни кўрсатганимиз тўғрироқ? Божхона товар қайси мамлакатдан импорт қилинаётган бўлса шу мамлакат сертификатини тасдиқлайдими? Мамлакатимизда товар ишлаб чиқарилган мамлакат қандай аниқланади?
далее...»»
22.03.2021 Захира усул: етказиб беришнинг тижорат шартларини ҳисобга олган ҳолда
Бизга Туркиядан 3 та фурада мармар етказиб берилган эди. 2019 йил декабрининг ўртасида амалга оширилган биринчи етказиб беришга транспорт инвойси мавжуд бўлиб, у бўйича CIP қийматини чиқариш имконияти бор эди. Декабрнинг охирида иккинчи етказиб бериш амалга оширилди, лекин туркиялик ҳамкор транспорт инвойсини вақтида тақдим этмади. Товарга зарурат бор бўлганлиги сабабли компаниямиз раҳбарияти уни ихтиёримизда мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида расмийлаштиришга қарор қилди. Шу муносабат билан декларант ўхшаш товарнинг статистик қиймати бўйича 6.3-усулни қўллади, яъни биринчи етказиб беришнинг ўртача нархидан келиб чиқди. Учинчи етказиб бериш 2020 йилнинг январь ойи бошида транспорт инвойси мавжуд бўлмагандаги каби усулда амалга оширилган. 6 ой ўтгандан кейин Тошкент вилояти божхона бошқармаси ушбу декларацияларга эътибор қаратиб, транспорт хизматлари нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги муносабати билан божхона қийматига тузатиш киритиш лозимлигини сўрамоқда, ваҳоланки, иккинчи ва учинчи етказиб беришларда биз ташиш харажатлари қийматини кўрсатмаган эдик (6.3-усул). Кейинроқ биз оғзаки сўровга кўра иккинчи ва учинчи етказиб беришнинг транспорт хизматлари қийматини тақдим этдик, у ерда товарнинг қиймати ташиш нархи билан жамлаб ҳисоблаганда ўртача статистик қийматдан ошмас эди, лекин божхона бошқармаси уни қабул қилишдан бош тортди. Биз юкларни 6.3-усул бўйича ўхшаш товарнинг статистик қиймати асосида транспорт инвойсисиз расмийлаштира оламизми?
далее...»»
22.03.2021 Дивидендлар: қачон солиқ тўланади ва ҳисоб-китоб топширилади
МЧЖ жорий йилнинг январь ойида ўзининг таъсисчиларига дивидендлар ҳисоблади, февралдан бошлаб эса уларни босқичма-босқич пул ва бошқа мол-мулк билан тўламоқда. Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? Қачон солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқни тўлаш лозим? Ушбу саволларга Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ¬ҲАМРОЕВ жавоб берди.
далее...»»
22.03.2021 Мажбурий рақамли маркировка қилишда товарларни ҳисобга олиш қандай ўзгаради
ДСҚ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировка қилиш бошланиши ҳақида хабар йўллади. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 1 январдан бошлаб шу тарзда маркировка қилинмоқда. Товарларнинг бошқа турлари бўйича ҳам муддатлар белгиланган. Бу қандай ишлаши ва корхоналар нимага тайёрланишлари лозимлиги ҳақида «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ¬ИСМОИЛОВ сўзлаб берди:
далее...»»
22.03.2021 «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
22.03.2021 «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони


далее...»»
22.03.2021 Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
2021 йилнинг март ойи учун
далее...»»
22.03.2021 Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
Кимлар Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади
далее...»»
22.03.2021 Норезидент кўчмас мулкни сотади
Чет эл юридик фирмаси – ЎзР норезиденти (Германия) Навоий шаҳрида нотурар жой сифатида расмийлаштирилган кўчмас мулкка (квартирага) эга. Уни сотишни мўлжал қиляпти. 1. Нотурар жойни сотиш учун мажбурий тартибда нотариал тасдиқланган бўлиши лозимми? 2. Сотувчи ва сотиб олувчи учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Солиқ солиш тартиби ким: ЎзР норезиденти ёки резиденти харидор бўлишига боғлиқми? 3. Норезидент тўловни валютада олиши мумкинми?
далее...»»
22.03.2021 Банк воситачилик ҳақи – бу даромад эмас
Ташкилотимизда хизматлар кўрсатишга экспорт шартномаси мавжуд. Харидор-норезидент ҳар ойда бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси бўйича валюта маблағларини жўнатади. Бироқ валюта маблағларини ташкилотимизнинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказишда банк-корреспондент томонидан воситачилик ҳақи ушлаб қолинади. Банк-корреспондент чет элда жойлашган, айнан қаердалигини билмаймиз. Ҳисобрақамимизга ушбу воситачилик ҳақи чегириб қолинган сумма келиб тушади. Ташкилотимиз чет элдаги банк-корреспондент томонидан ушлаб қолинган воситачилик ҳақи учун норезидентнинг даромадларидан солиқ тўлаши лозимми?
далее...»»
22.03.2021 УФга – меҳмонхона
Корхона меҳмонхона мажмуасини қуряпти. Қурилиш-безак ишлари учун импорт материаллар сотиб олиниши керак. Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 8-банди «б» кичик бандига мувофиқ меҳмонхона қурилиши учун қурилиш материалларини импорт қилишда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади. Меҳмонхона мажмуаси ишга туширилганидан кейин уни шуъба корхонасининг устав фондига киритишни режалаштиряпмиз. Кейинчалик ундан мўлжали бўйича меҳмонхона сифатида фойдаланилади. 1. Корхона меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонанинг устав фондига беришда қўлланилган божхона имтиёзлари суммасини қайтариши лозимми? 2. Меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонасининг устав фондига берилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 3. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
22.03.2021 Солиқ аудити ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди
ДСҚ уларда 2021 йил 20 апрелдан 1 июлга қадар солиқ аудити ўтказиладиган 206 та ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. Шундан кейин қўшимча рўйхат аниқланади, унга дастлабки маълумотларга кўра 500-800 та корхона киритилади.
далее...»»
22.03.2021 Туристик йиғим ва ҚҚС: қандай муаммолар бор ва улар қандай ҳал қилинади?
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун меҳмонхоналар, отеллар ва бошқа жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим жорий этилади (9.02.2021 й. ПФ-6165-сон). Илгари уни фақат чет элликлар тўлашган. Бунда мутахассислар ушбу тўлов маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайдилар.
далее...»»
22.03.2021 Фоизлар бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида
Корхона асосий восита сотиб олиш учун кредит расмийлаштирди. Қандай ҳолларда у фоизлар бўйича харажатларни чегириладиган харажатларга киритиши мумкинлигини Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
далее...»»
22.03.2021 Ўзбекистон резидентига чет эл валютасида дивидендлар тўлаш мумкинми
Илгари валюта счётларида мавжуд бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди (Тартиб, АВ рақами 511, 22.10.1998 й.) 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди (Қоидалар, АВ рақами 3281, 31.08.2020 й.). Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас. Масалани МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:
далее...»»
22.03.2021 Фахрийлар доимо эъзозда
Наврўзи олам – инсонлар бир бирига хайр-саховат кўрсатадиган, меҳр-мурувват улашадиган қутлуғ байрамлардан.
далее...»»
22.03.2021 Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Президентнинг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарори билан юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари белгиланди.
далее...»»
16.03.2021 Янги шартнома тузинг
2018 йилда корхонага номуайян муддатга лойиҳа менежери лавозимига ходим ишга қабул қилинди. 2020 йилнинг августида у 2021 йилнинг 5 январига қадар вақтинча бош директор лавозимига ўтказилди. Муассисларнинг 4.01.2021 йилдаги умумий йиғилиши қарорига асосан уни доимий бош директор лавозимига ўтказишди. Бироқ номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси муайян муддатга қайта тузилиши мумкин эмас (МК 75-м. 3-қ.). Меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган ходимни доимий муддатли ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади?
далее...»»
16.03.2021 Сана дам олиш кунига тўғри келганда…
Корхонада директорни 31 январдан эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ва 1 февралдан янги директорни ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқларни чиқариш зарур. Лекин 2021 йилнинг 31 январи якшанбага тўғри келди. Сана дам олиш кунига тўғри келган тақдирда, директорни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни қайси санадан чиқариш керак бўлади? Ушбу буйруқни ким имзолайди?
далее...»»
16.03.2021 Дастлабки синовни белгилашда иш берувчининг ТОП-5 хатоси
Ишга қабул қилишда дастлабки синов иш берувчига ходим ўзига топширилган ишга лаёқатлилигини текшириш, шунингдек натижа қониқарсиз бўлганда уни соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имконини беради (МК 87-м.). Бунда дастлабки синов нафақат шартлашилиши, балки у тўғри расмийлаштирилиши лозим. Дастлабки синов белгилашда иш берувчининг энг кенг тарқалган хатолари ҳақида «Normа» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова гапириб берди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика