27.06.2017
Пенсияга чиқиш чоғидаги тўловлар
Ошпаз пенсияга чиқди. Мазкур корхонадаги умумий иш стажи 13 йилни ташкил этади. Унинг таъкидлашича, ишлаган ҳар бир йили учун компенсация олиши лозим. Аслида корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация, кўп йил ишлаганлиги учун қўшимча ҳақ, шунингдек ишдан бўшатиш чоғида тўланадиган нафақани тўлади. Корхона ушбу ходимга яна қандай компенсация ёки қўшимча ҳақ тўлаши керак? далее...»» |
27.06.2017
Ходим дам олиши керак
Ходим 2009 йилдан бери ишлайди, навбатдаги йиллик таътилга атиги 1 марта, бунинг устига 12 иш кунига чиққан. Тўғри тушунган бўлсам, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни у фақат меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда пул кўринишида олиши мумкин. Умуман олганда, бу таътиллар «куядими» ёки йўқми? далее...»» |
27.06.2017
Таътилга чиқиш ва ундан қайтиш фақат буйруқ асосида
Ходим 20 кунга (2017 йил 19 майдан 7 июнгача) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди, буйруқ расмийлаштирилди. Бироқ у олдинроқ – 2017 йил 30 майда қайтишга қарор қилди. Ходимнинг ташаббуси билан ҳақ тўланмайдиган таътилдан эртароқ қайтиши тўғрисида буйруқни расмийлаштириш зарурми? далее...»» |
27.06.2017
Компенсация тўланади
Корхона ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг ташаббусига кўра бекор қилинмоқда. У иш вақтида 4 турдаги таътилдан фойдаланган: йиллик асосий таътил – 15 иш куни (МКнинг 134-моддаси); қўшимча таътил – меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган иш учун бериладиган 12 иш куни (МКнинг ¬137-моддаси); қўшимча (ижтимоий) таътил – 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёл сифатида 3 кун (МКнинг 232-моддаси); бир марталик таътил – корхонада 15 йилдан ортиқ ишлаган меҳнат фахрийси сифатида 1 кун (ушбу имтиёз тармоқ келишуви ва жамоа шартномасида назарда тутилган). Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда қандай таътиллар учун компенсация тўлашимиз керак? далее...»» |
27.06.2017
Ички ўриндошликни расмийлаштирамиз
Ташкилотимиз штатида атиги 10 киши бор, шу жумладан бош бухгалтер 0,5 ставкада ишлайди. Бухгалтер ёрдамчисини ишга олдик, у кассир вазифасини ҳам бажаради. Ушбу лавозимни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори 16-бандига асосан «Бош бухгалтер ёрдамчиси/кассир» дея номлашга қарор қилдик. Бундай лавозимни белгилашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ходимларнинг қайси тоифасига киради ва Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори (ММСК) бўйича қандай кодга эга бўлади? далее...»» |
27.06.2017
Меҳнат дафтарчаси тўлди. Янгисини олайми?
Ходимимизнинг меҳнат дафтарчаси саҳифалари тугаб қолди, унга навбатдаги ёзувни қайд этиш керак. Меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ олиш учун хат билан меҳнат биржасига мурожаат қилдим. Менга айни пайтда қўшимча варақ йўқ, янги меҳнат дафтарчасини олиб, биринчи варағини йиртиб олиш, иккинчи варағида эса «Қўшимча варақ» деб ёзиб, келгусида фойдаланиш керак дея ёзма жавоб бердилар. Меҳнат дафтарчаси тўлганда ундаги ёзувларни қўшимча варақда эмас, балки янги меҳнат дафтарчасида давом эттириш тўғрими? далее...»» |
27.06.2017
Олганингизни қайтаринг
2008 йилда корхона товарнинг қарз шартномасини тузди, унга кўра муайян вақтга ЁММ (бензин ва дизель ёқилғиси) берди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ЁММ сотиш тақиқланади. Агар тарафлар мажбуриятни янгилаш тўғрисида битим тузсалар, қарздор ЁММни пул билан қайтариш мажбуриятини бажариши мумкинми? Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш учун қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин? далее...»» |
27.06.2017
Хизмат сафари пулими ёки дала таъминоти?
Компаниямизда қушларни кузатиш учун 2–3 ва ундан ортиқ кунга саҳрога хизмат сафарига чиқадиган экологлар бор. У ерда керакли жойга келган ва кетганларини хизмат сафари варағида белгилайдиган ҳеч ким йўқ. Агар хизмат сафари варағида келган ва кетганликни тасдиқловчи одам бўлмаса, хизмат сафарини ҳужжатларда қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? далее...»» |
27.06.2017
Хусусий мулк ҳуқуқида
Мен ва фарзандларим отамдан мерос қолган ва бузилиши керак бўлган уйда пропискадан ўтганмиз. 1. Биз пропискадан ўтган, бироқ мулкдори ҳисобланмаган мерос қолган уй бузилганда бизга бошқа турар жой бериладими? 2. Мулкимда онамнинг вафотидан кейин сотиб олган яна битта квартирам борлиги бунга тўсқинлик қилмайдими? далее...»» |
27.06.2017
Мерос: бошқанинг фойдасига воз кечиш
Бувамдан 6 нафар набирасига уй мерос бўлиб қолди. Оилавий кенгашда ҳамма уйни А набирасига беришга қарор қилди. Нотариал идорада қолган набиралар ариза ёзиб, ҳар бири меросдаги ўз улушидан А набира фойдасига воз кечиши мумкинми? Ёки аввал ҳар бир набира уйга мероснинг ўз қисмини алоҳида расмийлаштириб, сўнг уни А набирага бериши лозимми? далее...»» |
27.06.2017
Бировнинг мулкига умид қилманг
Қайнонам ўзи сотиб олган ва унинг номига расмийлаштирилган Чирчиқдаги квартирани яшаш учун оиламизга берди. Унда ўғлини (турмуш ўртоғимни) ва набирасини (қизимни) пропискадан ўтказди, мени эса пропискадан ўтказишни истамаяпти. Аслида уни мен таъмирладим, барча коммунал тўловларни тўлаб келаман. Шу пайтгача Фарғонада прописка қилинганман. Турмуш ўртоғим билан ажрашаётганда мен ёки қизим (16 яшар) қайнонам квартирасининг бир қисмини ола оламизми? далее...»» |
27.06.2017
Фармацевтика бозори: янги қоидалар ўзлаштирилмоқда
Мамлакатимиз фармацевтика бозорида катта ўзгаришлар юз берди. Ўтган йилдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан унинг фаолиятига тузатишлар киритилди. Ушбу йўналишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият берилмоқда. далее...»» |
27.06.2017
Болалар дориларини реклама қилишга рухсатнома олиш осонлашади
ҚҲТБТ порталида Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга (15.12.2014 йилдаги 341-сон ВМҚ билан тасдиқланган) тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. далее...»» |
27.06.2017
Қандай медикаментларга ҚҚС бўйича имтиёз жорий этилмайди
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Импорт қилишда Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатининг янги таҳририни тасдиқлайдиган қарори лойиҳаси эълон қилинди. далее...»» |
27.06.2017
Балансдан ташқаридаги ТМБ: сотишни расмийлаштирамиз
Фойдаланишда бўлган ва балансдан ташқари счётда ҳисобга олинадиган инвентарь сотилишини қандай расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? далее...»» |
27.06.2017
Ҳудудни ободонлаштириш: харажатлар қандай ҳисобдан чиқарилади
Ташкилотимизнинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Ўзимизга қарашли ер участкаси бор, унда ободонлаштириш ишлари олиб борилган: йўлка ва майдончалар бетонланган. Участкани ободонлаштириш учун сотиб олинган бетонни қандай ҳисобдан чиқариш мумкин? далее...»» |
27.06.2017
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2017 йилнинг июнь ойи учун далее...»» |
27.06.2017
Прогул учун жарима
Ходим меҳнат шартномасига кўра 1,5 ставкада ишлайди. 1 ставкаси – шифокор-реаниматолог (асосий лавозими) ва 0,5 ставкаси – тез тиббий ёрдам шифокори (ички ўриндошлик). Шифокор жадвалга кўра навбатчилик кунида тез тиббий ёрдам бўлимида бўлмади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли. 1. Ички ўриндошлик асосида ишловчи ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун жарима ушлаб қолиш мақсадида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қандай аниқланади? 2. Бунда асосий лавозими бўйича ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи инобатга олинадими? 3. Жаримани қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? далее...»» |
27.06.2017
Субсидиядан фойдаланмадингизми – пулни қайтаринг
Корхона давлат корхонаси ҳисобланади (давлат улуши 100%). ВМнинг 3.10.2002 йилдаги 342-сон қарори 13-бандига мувофиқ, юқори (бюджет) ташкилот буйруқ асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантириш (асбоб-ускуналар харид қилиш) учун бизга мақсадли пул маблағларини йўналтиради. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8890-счётдан фойдаланилади. Асбоб-ускуна 0130-счётга кирим қилинади, яъни баланс активи кўпаяди. 1. Мақсадли тушумлар давлат корхонасининг даромади ҳисобланадими? 2. Агар ҳисобланса, фойдаланилмаган маблағлар қайтарилган тақдирда солиқ солиш масаласи қандай ҳал этилади? 3. Қандай бухгалтерия проводкалари қўлланади? далее...»» |
27.06.2017
Қайта ишлашга берилган қурилиш материаллари ҳисоби
Капитал қурилиш саноатида, коммунал, транспорт соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг 2016 йил 25 ноябрдаги қарори асосида корхонамиз бош пудратчи сифатида кўп квартирали арзон уйларни фойдаланишга тайёр қилиб қуриш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бормоқда. Бунинг учун марказлаштирилган тартибда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар сотиб олинмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари қисман ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда бажарилмоқда, бош пудратчи корхонамиз ишларни бажариш учун уларга материалларни беради. Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани тўлдиришга доир кўрсатмаларнинг 7-бандига мувофиқ, берилаётган материаллар ресурс смета нормаларида ҳисобга олинган ҳамда мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёрдамчи пудратчининг омбор ва бухгалтерия ҳисобига кирим қилинган бўлиши керак. 1. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига берган қурилиш материалларини ёрдамчи пудратчининг Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурасида ва бош пудратчининг Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботида акс эттириш тартиби қандай? 2. Бундай беришга давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар солиш тартиби қандай? далее...»» |