Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 07 / Солиқ тўловчига ёрдам

2018 йилдаги солиқ ўзгаришлари

 

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон, 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон ва 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон қонунлар билан Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди. Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан 2018 йилги солиқ ставкалари тасдиқланди, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартиби белгиланди.

Бухгалтерлар солиққа оид барча тузатишларни инобатга олган ҳолда тез ишлашлари учун «Norma» МЧЖ мутахассислари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг илгари амал қилган ва янги талаблари солиштирма жадвалини махсус тайёрладилар.

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН УНДИРИЛАДИГАН СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

ЖШДС ставкалари пасайтирилди

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги ставкаларда ЖШДС солинар эди: ЭКИҲнинг 1 бараваригача – 0%; ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача – 7,5%; ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 17%; ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ ва ундан юқори – 23%

 

2018 йилда жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича ЖШДС ставкалари қуйидаги миқдорларни ташкил этади: ЭКИҲнинг 1 бараваригача – 0%; ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача – 7,5%; ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 16,5%; ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ ва ундан юқори – 22,5%.Солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи 2018 йил 1 январдаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲдан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида ЭКИҲ ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди

 

ПҚ-3454-сон
қарорга 8-илова

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ставкаси оширилди

 

Фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллари ЖШДС солинадиган даромадларнинг 1%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади. Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади

 

2018 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар миқдори 2%гача оширилди. Бунда ЖШДСни ШЖБПҲга ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтириш тартиби сақланиб қолди

 

ПҚ-3454-сон қарорнинг 6-банди

 

Ўзбекистоннинг исталган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига болалар йўлланмаларининг қийматига ЖШДС солинмайди

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг 16 ёшга тўлмаган болалари (18 ёшгача бўлган ўқувчилар) учун йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммаларига солиқ солинмас эди

 

2018 йилда ушбу имтиёз сақланиб қолди. Бунда у Ўзбекистондаги исталган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига болалар йўлланмалари (туристик йўлланмалар бундан мустасно) қийматига татбиқ этилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 2-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 13-банди

 

Маблағлар бевосита грант берувчидан олинганда ЖШДС бўйича имтиёз қўлланади

 

Халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида олинган грант суммасига ЖШДС солинмайди. Бунда грант жисмоний шахс томонидан бевосита грант берувчидан ёки юридик шахс – грант олувчидан олиниши мумкин

 

 2018 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур имтиёз фақат жисмоний шахс томонидан бевосита грант берувчидан олинган грантларга нисбатан қўлланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 18-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 13-банди

 

Мол-мулкнинг кадастр қийматидан мол-мулк солиғи ундирилади

 

Жисмоний шахслар учун солиқ солинадиган мол-мулкнинг инвентаризация қиймати
мол-мулк солиғи солинадиган база ҳисобланган. У кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланади

 

2018 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган фуқароларнинг кўчмас мулки кадастр қийматига мол-мулк солиғи солинади (Солиқ кодексининг 274, 277-моддалари). Бунда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ солинадиган база 42 млн сўмдан кам бўлмаслиги керак. Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулки кадастр қийматини белгилаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тасдиқланади. Кадастр қиймати мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати ҳисоб-китоб учун қабул қилинади. 2018 йил учун белгиланган нормаларга кўра у қуйидаги миқдорларни ташкил этади:Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида – 210 млн сўм; бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 90 млн сўм. Янги қурилган, кадастр органларида рўйхатдан ўтказилмаган уйлар бўйича мол-мулк солиғи мол-мулк шартли қийматининг 2 баравар миқдоридан келиб чиқиб ундирилади

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 26,
27-бандлари;
ПҚ-3454-сон қарорнинг 11-банди,
18-илова

 

 Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари пасайтирилди

 

2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига қуйидаги ставкаларда мол-мулк солиғи солинган: турар жойлар ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар – 1,7%; шаҳарларда жойлашган, умумий майдони қуйидагича бўлган турар жойлар ва квартиралар: 200 кв.м дан ошиқ ва 500 кв.м гача бўлган – 2,1%; 500 кв.м дан ошиқ бўлган – 2,9%; бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар – 2,1%

 

2018 йилдан бошлаб кўчмас мулкнинг кадастр қийматига мол-мулк солиғи солиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан, солиқ юки кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида солиқ ставкалари бир неча баравар пасайтирилди: турар жойлар ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар – 0,2%; шаҳарларда жойлашган, умумий майдони қуйидагича бўлган турар жойлар ва квартиралар: 200 кв.м дан ошиқ ва 500 кв.м гача бўлган – 0,25%; 500 кв.м дан ошиқ бўлган – 0,35%; бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар – 0,25%

 

ПҚ-3454-сон қарорга
18-илова

 

Якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерлар бўйича жисмоний шахслар учун имтиёзлар бекор қилинади

 

Жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун (қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида) берилган ер участкалари бўйича имтиёзлар амал қилган. Жисмоний шахслар ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан 2 йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод қилинганлар

 

2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер олган шахслар ушбу санадан сўнг ер солиғи бўйича имтиёзни қўллай олмайдилар. Бунинг устига, жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва уйларни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экмаган ёки уни ободонлаштирмаган тақдирда, улардан ер солиғи 3 баравар миқдорда ундирилади (Солиқ кодексининг 290, 291-моддалари)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 30,
31-бандлари

 

 Устав фондига йўналтирилган дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинди

 

Дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадларга солиқ солинмас эди (Солиқ кодексининг
179-моддаси 19-банди)

 

2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади. 2018 йилнинг II чорагидан бошлаб дивидендлар тарзида олинган, шу жумладан жисмоний шахслар фойдасига ҳисобланган барча даромадлардан солиқ ундирилади. 2018 йилда дивидендлар тарзида олинган даромадлардан солиқ ставкаси 2017 йил даражасида сақланиб қолди ва 10%ни ташкил этади

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 13-банди; ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди

 

 Ёғоч-тахта материалларини импорт қилишда тўланадиган ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди

 

Импорт қилинган ёғоч-тахта материаллари ва ёғочни божхонада расмийлаштириш чоғида (қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича) импортчилар ҚҚС тўламас эдилар. Бунда ушбу имтиёзни юридик ва жисмоний шахслар қўллашлари мумкин бўлган

 

2018 йил 1 апрелдан бошлаб ёғоч-тахта материаллари ва ёғочни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз фақат юридик шахсларга нисбатан сақланиб қолди (Солиқ кодексининг 211-моддаси 11-банди). Жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни импорт қилишда белгиланган тартибда ҚҚС тўлашлари керак бўлади

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 16-банди

 

 Ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланганлик учун жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилди

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш тақиқланган. Ҳужжатларсиз фойдаланиладиган ер участкаси майдонидан жисмоний шахслардан жарима ундирилади. 2017 йилда жисмоний шахслардан ундириладиган жарима миқдори ер солиғининг 1,5 баравари суммасига эквивалент миқдорни ташкил этган

 

2018 йилдан бошлаб жисмоний шахслардан ундириладиган жарима миқдори 2 баравар оширилди.

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланганлик учун жарима миқдори ер солиғининг 3 баравари суммасига эквивалент миқдорни ташкил этади (Солиқ кодексининг 121-моддаси)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 5-банди

 

 

 

АКЦИЗ СОЛИҒИ БЎЙИЧА

Акциз солиғи суммаси товар нархига киритилади ва у харид қилинганда амалда харидордан ундирилади. Шу сабабли мазкур ўзгартиришлар нафақат ушбу турдаги солиқни тўловчилар учун, балки ушбу товарлар истеъмолчилари учун ҳам қизиқарли бўлади.

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

 Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз ставкалари оширилди

 

2017 йилда алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкалари 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 13-1-илова билан белгиланган

 

2018 йилда алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкалари 2017 йил билан солиштирганда оширилган, хусусан: этил спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга – 25%га; коньякка – 27%га; натурал виноларга – 10%га; бошқа винолар ва пивога – 20%га. Сигареталар ва папиросларга акциз анча оширилди. Солиқ ставкаси 2017 йил билан солиштирганда 125%га оширилди

 

ПҚ-3454-сон қарорга
12-1-илова

 

 Ўсимлик ёғига акциз ставкалари пасайтирилди

 

2017 йилда ўсимлик (пахта) ёғига акциз солиғи ставкаси қуйидагича бўлган: озиқ-овқат ёғи учун – 1 т учун 919 448 сўм;техник мой учун – 1 т учун 505 773 сўм

 

2018 йилда ўсимлик ёғига акциз солиғи ставкалари 2 баравар пасайтирилди ва қуйидаги миқдорни ташкил этди: озиқ-овқат ёғи учун – 1 т учун 459 724 сўм; техник мой учун – 1 т учун 252 887 сўм

 

ПҚ-3454-сон қарорга
12-1-илова

 

 «Женерал Моторс» АЖ автомобилларига акциз ставкалари пасайтирилди

 

2017 йилда «Женерал Моторс» ишлаб чиқарган автомобиль нархи уни сотиш қийматининг 29%и миқдоридаги акциз солиғи суммасини ўз ичига олган

 

2018 йилда «Женерал Моторс» ишлаб чиқарган маҳаллий автомобилларга акциз солиғи ставкаси 5,8 баравар пасайтирилди ва 5%ни ташкил этади

 

ПҚ-3454-сон қарорга
12-1-илова

 

 

 

2018 йилда заргарлик буюмлари, кумушдан ишланган ошхона анжомлари, нефть маҳсулотлари ва газга (табиий ва суюлтирилган) акциз солиғи ставкалари 2017 йил даражасида қолди.

Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларга акциз ставкалари Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 1 октябрдан жорий этилган эди. Деярли барча солиқ ставкалари 2018 йилда ҳам ўзгаришсиз қолдирилди (ПҚ-3454-сон қарорга 12-2-илова). 2018 йилдан бошлаб фақат карбоксиметилцеллюлоза ва унинг тузлари (ТИФ ТН коди – 3912 31 000 0) импорти чоғида божхона қийматининг 10%и миқдорида тўланадиган акциз ставкаси жорий этилди.

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

Ер солиғи ҳар ойда тўланади

 

Ер солиғи тўловчи юридик шахслар уни чоракнинг иккинчи ойи 15-кунига қадар ҳар чоракда тенг улушлар билан тўлар эди. Ер солиғининг йиллик суммаси йил бошида 1 январдаги ҳолатга кўра ҳар йили аниқланар эди. Ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги ДСИга жорий солиқ даврининг 15 февралига қадар тақдим этилар эди

 

2018 йил 1 январдан бошлаб ер солиғини тўлаш ҳар ойнинг 10-кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида амалга оширилади.

Тегишинча, унинг юзасидан ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатлари ўзгарди. 2018 йил учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни 10 январгача тақдим этиш зарур.

Ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдоридаги биринчи тўловни ҳам ушбу санадан кечиктирмай бюджетга тўлаш керак бўлади (Солиқ кодексининг 285, 286-моддалари)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 28,
29-бандлари

 

Тугалланмаган қурилиш банд этган ерларга ер солиғининг икки баравар ставкаси жорий этилди

 

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари ер солиғи солиш объектидир. Қурилиш учун ажратилган ер участкаларидан ер солиғи белгиланган ставкаларда тўланган

 

2018 йил 1 январдан бошлаб тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларидан ер солиғи, башарти қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки баравар ставкада тўланади

 

ПҚ-3454-сон қарорга
19-илова

 

 Объект қурилиши норматив муддатда тугалланмаган ер участкаларидан ер солиғи
3 баравар ставкада ундирилади

 

Солиқ кодексининг 283-моддасида ер солиғи ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланган

 

2018 йилнинг II чорагидан бошлаб Солиқ кодексининг
283-моддасига киритиладиган нормага мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларида объект қурилиши норматив муддатда тугалланмаса, ушбу участкадан ер солиғи белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида ундирилади. Объект қурилишининг норматив муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланади. Қурилишнинг белгиланган норматив муддати мавжуд бўлмаган тақдирда, қурилиш бошланганидан буён 24 ойлик давр қабул қилинади. Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий инспекциялари томонидан тақдим этилади (Солиқ кодексининг 283-моддаси)

 

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг 30-моддаси 5-банди

 

 Ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш тақиқланган. Ҳужжатларсиз фойдаланиладиган ер участкаси майдонидан юридик шахслардан жарима ундирилади. 2017 йилда юридик шахслардан ундириладиган жарима миқдори ер солиғининг 2 баравари суммасига эквивалент миқдорни ташкил этган

 

2018 йилдан бошлаб юридик шахслардан ундириладиган жарима миқдори 2 баравар оширилди.

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланганлик учун жарима миқдори ер солиғининг 4 баравари суммасига эквивалент миқдорни ташкил этади (Солиқ кодексининг 121-моддаси)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 5-банди

 

 

 

Охири. Бошланиши «СБХ»нинг 2018 йил 30 январдаги 4–5 (1224–1225)-сонларида.

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар

Прочитано: 4747 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика