15.10.2019
Ўртача иш ҳақи: қачон ва қандай тўланади
Меҳнат кодексида ходимга ўртача иш ҳақини ёки ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланадиган даромадни тўлаш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатиладиган бир қатор ҳолатлар назарда тутилган. далее...»» |
15.10.2019
Таътилга чиқишдан бир йил олдин
Ходим 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача ишлаган даврлари учун 2019 йил 1 апрелдан меҳнат таътилига чиқаяпти. Ҳисоб-китоб қилувчи бухгалтер таътил пулини ҳисоблаш учун таътилга чиқиш пайтидаги маошни ва 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача бўлган даврдаги қўшимча ҳисобланмаларнинг 1/12 қисмини олди. Таътил пулини ҳисоблаш учун қўшимча тўловларнинг 1/12 қисми қайси давр учун ҳисобланади? далее...»» |
15.10.2019
Хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар
Ходим Хитойга 10 кунлик хизмат сафарига юборилиб, у ерда иккита шаҳарда бўлган. Хизмат сафаридан қайтиб келгач, 9 кун ($ 1 322) ва 1 кун ($ 161) учун яшаш ҳужжатларини тақдим этган. Ҳужжатлар бўйича ҳақиқатда сарфланган харажатларнинг умумий суммаси 1 483 АҚШ долларини ташкил қилган. Ички низомимизга кўра, турар жойни ижарага олиш харажатларининг суткалик меъёри 150 АҚШ долларини, 10 сутка учун тегишинча 1 500 АҚШ долларини ташкил этади. Ходимнинг меҳмонхонада яшаш қийматини қайси ҳисоб-китоб бўйича қоплайлик: 1) 1 кунлик ортиқча харажатни ҳисобга олмаган ҳолда ҳамма сутка учун низомга кўра 10 кунлик турар жойни ижарага олиш харажатлари меъёрини ($ 1 500) қўллаб, бошланғич ҳужжатлари тақдим этилган 1 483 АҚШ доллари (1 322 + 161) миқдоридаги яшаш харажатларини қоплайликми; 2) ҳар бир сутка учун турар жойни ижарага олиш харажати меъёрини алоҳида ҳисоблаб, 1 472 АҚШ долларини, яъни $ 1 322 (9 кун учун) + $ 150 ($ 161 ўрнига) тўлайликми? Хорижга хизмат сафарига юборилганда яшаш учун сумма барча кунлар учун қўшиб ҳисобланадими ёки меъёрдан ошиш ҳар бир кун учун алоҳида ҳисобга олинадими? далее...»» |
15.10.2019
Солиқ солиш мақсадида мол-мулкни баҳолаш
Умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚСни тўлайдиган корхона хизмат сафари билан келган хорижий инвесторлар яшаши учун қурувчидан квартира сотиб олмоқчи. Қурувчи квартирани 600 млн сўмга сотаяпти, шу жумладан ҚҚС 20%. Корхона бу квартирани кейинчалик сотиб юборади. Корхона сотиб олган квартирани сотишга қарор қилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
15.10.2019
Узоқ муддатли дебиторлик қарзида ҚҚС ҳисоби
1.01.2019 йилгача сотиб олинган материаллар 2019 йил мобайнида корхонанинг ўзи учун мўлжалланган кўчмас мулк қурилишига ҳисобдан чиқарилаётган бўлса, улар бўйича ҚҚСни қурилиш объекти таннархига киритиш зарурми? Ёки объект фойдаланишга топширилганидан кейин ҚҚС 36 ой давомида ҳар ойда ҳисобга олиб бориладими? далее...»» |
15.10.2019
Ҳадя қилиш – сотиш эмас
Жисмоний шахснинг 2 та турар жойи бор эди. Биринчисини бошқа жисмоний шахсга сотди, иккинчи турар жойни эса 3 ой ўтгач турмуш ўртоғига ҳадя сифатида расмийлаштирди. 3 ой ичида 2 та турар жойни бошқаларга ўтказган жисмоний шахснинг даромадларига ЖШДС солинадими? далее...»» |
15.10.2019
Касаллик варақаси бўйича тўловларга ЯИТ ҳисобланмайди
1. Ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари бўйича тўланган суммаларга ЯИТ солинадими? 2. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари тўланиши 2019 йилда ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг қайси сатрларида акс эттирилади? далее...»» |
15.10.2019
Норезидент даромадларидан ЖШДС: қайта ҳисоблаш тартиби
Корхонада меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти ишлайди. ЖШДС 20%лик ставка бўйича ушлаб қолинади. У 183-кундан бошлаб резидентга айланади ва унинг иш ҳақига 12%лик ставка бўйича ЖШДС солинади. Ўтган 182 кун учун 12%лик ставкада ЖШДС бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш керакми? далее...»» |
15.10.2019
Аввалги солиқлар – ўтган йилдаги ставкалар бўйича
2019 йил апрелда кадрлар бўлими ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш вақтини ҳисобга олиш табелини бухгалтерияга топширди. У тузилаётганда ушбу ходимни киритишни унутганлар. Ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш ҳақидан ЖШДС ва бошқа мажбурий ушланмалар, ушбу ходимга иш ҳақи 2019 йил апрелда ҳисобланган бўлса, қайси (2018 ёки 2019) йилги ставкалар бўйича ушланади? далее...»» |
15.10.2019
Экспорт назорати: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими
Бугунги глобаллашув жараёнларида жаҳон бозорлари муттасил интеграциялашиб бормоқда. Экспорт-импорт операциялари мисли кўрилмаган миқёсда ривожланмоқдаки, савдо-сотиқ каттаю-кичик мамлакатлар манфаатларини бирлаштирмоқда. далее...»» |
15.10.2019
АКТ билан қуролланиб...
ДБҚда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бугунги кунда божхона хизмати органлари қай турдаги энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлиги, уларнинг тадбиркорлар манфаатига хизмат қилиши билан бир вақтда, хавфни бошқариш соҳасидаги имкониятлари хусусида сўз борди. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Анвар ¬Асамов журналистларни ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан таништирди. далее...»» |
15.10.2019
ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш: янги механизм
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 27.05.2019 йилда 2775-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. далее...»» |
15.10.2019
Пакетларни олиб кириш: тақиқ бизнес фойдасига қайта кўриб чиқилди
Президентнинг 23.05.2019 йилдаги ¬ПФ-5728-сон Фармони билан Президентнинг 2018 йил 18 майдаги ПҚ–3730-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди. далее...»» |
15.10.2019
Трансген маҳсулот: усти ялтироқ, ичи-чи?
Кейинги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва таркиби курраи замин аҳолисининг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Эълон қилинган маълумотларга қараганда, тўйиб овқатланмаслик ёки оқсил-калориянинг тақчиллиги оқибатида дунёда йилига 15 млн киши ҳалок бўлмоқда. далее...»» |
15.10.2019
Деҳқон бозорларидаги сабзавот кўчатлари талабга жавоб берадими?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти, уларда кўзда тутилган асосий вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. далее...»» |
15.10.2019
Кундузи ким фараларни ёқиши керак?
Қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 4.06.2019 йилдаги 460-сон қарорига (қарор матни «СБХ» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда) мувофиқ «фаралар» бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади, дея хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида. далее...»» |
15.10.2019
Автобусда ташиш хавфсизлиги оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2019 йилдаги 424-сон қарори билан автобусда ташиш хавфсизлигини оширишга доир чора-тадбирлар назарда тутилган. далее...»» |
15.10.2019
МЖТКга тузатишлар киритилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга (23.05.2019 йилдаги ЎРҚ-542-сон Қонуннинг 10-моддаси 3-банди) биноан эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун худди «қизилга ўтган»дек жарима солмайдилар. далее...»» |
15.10.2019
Пенсия иши
Ёз келиши билан аксарият кексалар республикамиздаги санаторийларда саломатликларини мустаҳкамлаш тадоригини кўрадилар. Бепул йўлланмалар олиш қоидалари билан ҳанузгача таниш бўлмаганларга шу сонда бериладиган ахборот асқотади. Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлганлар эса келгусида пенсия тўловларини олиш учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартиби билан танишиб чиққанлари маъқул. далее...»» |
15.10.2019
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |