16.02.2021
Спорт билан шуғуллана олмаслик сабабини кўрсатинг
Аҳолини рўйхатга олишда шу савол ҳам берилади Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсиясига кўра ушбу халқаро ташкилотга аъзо давлатлар 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир марта аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга чақирилади. БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасида ҳам аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (11.11.2020 йилдаги 710-сон) билан 2023 йилнинг 1–25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. далее...»» |
16.02.2021
Амал қилиш муддати тугагунга қадар
Ишловчи пенсионер аёл билан меҳнат шартномасини қандай тўғри ва қонуний тўхтатиш мумкин? далее...»» |
16.02.2021
Нафақа тайинланмайди
Ишлайдиган II гуруҳ ногирони нафақа ёки пенсия олиш учун мурожаат қилиши мумкинми? далее...»» |
16.02.2021
Норезидентларга пенсия
Хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пенсия қандай ҳисобланади? далее...»» |
16.02.2021
Қонуний асосларда олиш лозим
Пенсионер – Ўзбекистон фуқароси пандемиядан олдин (2020 йил февралда) Россияга даволаниш учун кетган. Бир ойдан кейин қайтишни режалаштиргани учун пенсиясини олишга ишончнома расмийлаштирмаган. Ноябрь ойида қайтгач вафот этган. Унинг қизи ижтимоий таъминот бўлимига (Самарқанд ш.) пенсияни олиш учун мурожаат қилган. Бироқ унга пенсия вақтида олинмаганлигини ва ҳатто уни олишга ишончнома қолдирилмаганлигини рўкач қилиб рад жавобини беришган. Пенсия жамғармаси ходимлари бунга ҳақлими? Пандемия давридаги пенсияни олиш учун нима қилиш керак? – Пенсионер ололмай қолган пенсия миқдори тўланиши лозим. Фуқаро хорижий давлатда бўлган даврида пенсия тўлаш тўхтатиб турилмаган тақдирда, кетма-кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсия олинмаганлиги сабабли тўхтатилади (252-сон Низомнинг 172-б.). «Тўхтатиб туриш» деганда пенсия ҳисоблаб чиқарилган, лекин уни олувчи яшаш жойида бўлмаганлиги сабабли тўланмаганлиги тушунилади. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (252-сон Низомнинг 169-б.). Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади (Қонуннинг 19, 20, 63-м.). Бунда пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади (Қонуннинг 63-м.). Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, оила аъзолари 2020 йил март–октябрь ойлари учун пенсиянинг жами суммасини ҳамда 2020 йил ноябрь ойи учун пенсиянинг бир қисмини олишга ҳақлидирлар. далее...»» |
16.02.2021
Асос бўлиши керак
Ўзбекистонда ўқитувчилар неча ёшдан пенсияга чиқиши мумкин? далее...»» |
16.02.2021
Ўриндошликдаги иш даври асқотади
Ўриндошликдаги иш даври стажга киритиладими? Ушбу давр пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадими? далее...»» |
16.02.2021
Ким тасдиқлаши мумкин?
Пенсияга ҳужжатларни расмийлаштиришда аёлга пенсия ҳисоблашни рад этишди, бу ҳолатга қатъий намунадаги меҳнат дафтарчасида исми бошқача ёзилган экан. У вақтда СТИР бўлмаган. Мазкур ҳолатда нима қилиш керак? Бу меҳнат дафтарчаси уники эканлигини қандай исботлаш мумкин? далее...»» |
16.02.2021
Назорат хариди қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2021 йилдаги 59-сон қарори (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлап пакетида берилмоқда) билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
16.02.2021
Ипотека кредитлари – янги тартиб бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2021 йилдаги 56-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
16.02.2021
Қонун ҳужжатларини ижро этиш бўйича давлат органлари раҳбарларининг жавобгарлиги кучайтирилди
Президентнинг 1.02.2021 йилдаги 6166-сон Фармони билан қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
16.02.2021
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!
Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-KB shakli (йиллик) «МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ» давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 февралдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг. далее...»» |
16.02.2021
Эски офтоба янги муаммолар келтирди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. далее...»» |
16.02.2021
Нур борки, «соя» бор
ёки лазер нурли кўрсаткичларнинг «сояда қолаётган» жиҳатлари Танганинг икки томони бўлганидек, ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари бўлади. Кундалик ҳаётда лазер нурли тарқатгичлар инсонга бир қанча қулайликлар яратади: у бир неча юз метр узоқликдаги объектни кўрсатишга ёрдам беради, ундан ўқув муассасаларида ва катта аудиториялардаги бизнес тақдимотларда ҳам самарали фойдаланишади. далее...»» |
16.02.2021
Хорижий автотранспорт ўз вақтида олиб чиқилмаганда жавобгарликдан озод этилиш мумкин. Фақат...
Маълумки, жорий йилнинг 14 январида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-666-сон Қонун қабул қилинди. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли янгиликлар киритилди. далее...»» |
16.02.2021
Ришва иш бермади
Товарларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган «тадбиркор» божхона ходимига ришва-пора беришга уринган Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. далее...»» |
16.02.2021
Яна бир бор янги БЮД ва бошқа ҳужжатлар ҳақида
Божхона брокерлари уюшмасининг яқинда бўлиб ўтган семинарида ДБҚ Ташқи савдо операциялари ва божхона статистикаси мониторинги бошқармасининг статистика бўлими бошлиғи Нуриддин Ҳайитов Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ рақами 2773-5, 2.11.2020 й.) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида гапириб берди. Бу янгиликлар 2021 йил 3 февралдан кучга кирди. ББУ раисининг ўринбосари Энвер Халилов ўз тақдимотида декларацияни тўлдиришнинг алоҳида жиҳатларига эътиборни қаратди ва бу бўйича тушунтиришлар берди. далее...»» |
16.02.2021
Онлайн-НКМ бузилмаса, нима учун абонент тўловини тўлаш зарур?
Тадбиркорлар 2021 йилдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳар ойлик абонент тўловининг ошганлигини фаол муҳокама қилишмоқда. Давлат солиқ қўмитаси бу борада ўзининг soliq.uz сайтида расмий баёнот берди. Бироқ кўпчиликка ушбу мунтазам тўловлар нима билан асосланганлиги барибир тушунарсиз. НКМ шундоқ ҳам ўзи ишлаб турибди-ку ахир… Уларнинг миқдори нимадан шаклланиши ва уларни тўлаш қанчалик мажбурий эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Комкассинтех» уюшмаси раиси Рустам НАРЗУЛЛАЕВ гапириб берди: далее...»» |
16.02.2021
«ҚҚС бўйича қора рўйхат»: контрагентларни текширинг
ДСҚ шартнома тузишдан олдин контрагентни тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилиш борасида текшириш имконини берадиган янги сервисни ишга туширди. Ундан «лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш» мақсадида фойдаланиш мумкин. Рўйхатда – 396 та корхона. далее...»» |
16.02.2021
Қоғозли ҳисобварақ-фактуралар «қайта бўй кўрсатганда» нима қилиш керак?
Ўтган йилнинг I ярим йиллиги учун ҚҚС ҳисоб-китобларини қайта топшираётган бухгалтерлар боқимонда ҳақида билдиришнома олишди. У қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобга олинган ҚҚС ҳисобига ҳосил бўлади. Вазиятни солиқ консультанти Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Эксперт бухгалтерларга 2020 йил I ярим йиллиги учун ҳисоб-китобни қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобга олишни инобатга олган ҳолда қайта топширишга имкон бериш зарур, деб ҳисоблайди. далее...»» |