Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Бизнинг маслаҳатлар

Сиз ёқилғини сота олмайсиз, балки берасиз

Корхонамиз бир нечта ёрдамчи пудратчи корхоналар хизматидан фойдаланади. Ҳозирги кунда ёрдамчи пудратчи корхоналар дизель маҳсулотларини олишда муаммоларга учрамоқда. Белгиланган ишлар ва хизматларни бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон Қарорига 2-илованинг 9-бандида кўрсатилган тартибда, яъни «Буюртмачи ва пудратчи, бош пудратчи ва субпудратчилар, лойиҳа ташкилотлари ва асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва конструкцияларини етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатлар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз фақат шартнома асосида қурилади».

Бунда моддий-техника ресурсларини ўзаро берган ёки бермаган ҳолда субпудрат ташкилотлари томонидан ишларнинг бажарилиши бир объект қурилиши доирасида воситачининг иши ҳамда моддий-техника ресурсларини ташқарига реализация қилиш деб ҳисобланмайди. Ҳисобварақ-фактура орқали ёрдамчи пудратчи корхоналарга дизель ёқилғиси берилиши мумкинми? Ёқилғи берилган тақдирда Солиқ кодексининг 301-моддасига асосан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланамизми?

А.Байкулов,

Зомин ТЙХПТФК бош бухгалтери.  

 

 

– «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» Қарорининг (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон, кейинги ўринларда – Қарор) 2-бандига кўра монополист корхоналарнинг маҳсулотлари (бензин, дизель, газ ва бошқалар) ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (кимошди) савдоларида сотилиши мумкин.

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин ва дизель ёқилғисини реализация қилишни, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир. Охирги истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади (Солиқ кодексининг 301-моддаси).

Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, транспорт воситалари учун ишлатилган бензин, дизель ёқилғиси ва газ бўйича тўланадиган солиқ мажбуриятлари нефть базасида сизнинг корхонангизга биржа орқали охирги истеъмолчи сифатида дизель ёқилғисини реализация қилиш ҳажмидан юзага келади. Шунга ўхшаш солиқ солиш тартиби бензин, дизель ёқилғиси ва газни белгиланган лимитлар бўйича бевосита нефть базасидан тўғридан-тўғри шартнома бўйича олишда ҳам қўлланилади.

Шуни эслатиб ўтамизки, истеъмолчилар томонидан белгиланадиган нархлар бўйича ўз эҳтиёжи учун сотиб олинган бензин, дизель ёқилғиси ва газни қайта сотиш тақиқланади. Ресурсларни қайта сотиш ҳолларига йўл қўйган корхоналар раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар (Қарорнинг 4-банди).

Бироқ сизнинг корхонангиз ўз маҳсулотини объектни қуриш доирасида қайта ишлаш (давал) шарти билан пудратчи ва субпудратчиларга бериши мумкин. Товарларни қайта ишлаш шарти билан бериш реализация ҳисобланмайди. Масалан, Солиқ кодексининг 204-моддасида қайта ишлаш шарти билан товарларни бериш кўзда тутилган ва бу реализация қилиш айланмаси бўлиб ҳисобланмайди ҳамда тегишинча қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, реализация қилиш – бу сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топширишдир (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

 

Жавобни экспертимиз Малика ХАДИЕВА тайёрлади.

Прочитано: 784 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика