Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Бевосита мулоқот

Тунги тариф бўйича

Биз штат жадвалига 300 000 сўм маош тўланадиган «қоровул» штат бирлигини киритдик. У тунги вақтда ишлайди.

Тунги қоровул ишига ҳақ қандай тўланади. Маош окладга мувофиқ бўладими ёки тунги вақтдаги иш учун белгиланганидек 1,5 баравар кўп бўладими?

М.Зоҳидова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 122-моддасига мувофиқ соат 22.00 дан то соат 6.00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. Тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 158-моддаси). Бинобарин тунги вақтдаги иш учун қўшимча ҳақ миқдори соатбай ставканинг 50 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Иш ҳақининг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгилаб қўйилади. Борди-ю, бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Тунги вақтдаги иш иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш табелида ҳисобга олинади ёки тунги вақтдаги иш ҳақидаги билдиргида акс эттирилади. Бухгалтерия уларнинг асосида устама ҳисоблаб чиқади.

 

МИСОЛ. Штат жадвалида назарда тутилган қоровулнинг ойлик маоши 300 000 сўм. Ходим бир ойдаги 168 иш соатидан 84 соатини тунги сменада ишлаган. Соатбай тариф ставкаси 1 785,71 сўмни ташкил этади (300 000 / 168). Ана шу ҳолатда ходимга ёзиладиган устаманинг энг кам миқдори 74 999,82 сўмни ташкил этади (84 х 1 785,71 х 0,5).

 

Тунги вақтдаги иш учун устама Солиқ кодекси 174-моддасининг 3-бандига биноан компенсация тўлови тариқасида ходимнинг жами даромади таркибига киради ва ЖШДС, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари олинадиган объект ҳисобланади.

 

Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз.

Прочитано: 1144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика