Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Амалий бухгалтерия

Воситачининг ҳисоботи қандай тузилади

Воситачи комитентнинг топшириғини бажарганидан кейин унга бажарилган иш ҳақида ҳисобот бериши лозим. Бу қандай ҳисобот ва унда қайси кўрсаткичлар кўрсатилади?

 

Воситачининг реализация қилиш операциялари бўйича ҳисоботи мазмуни Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова, кейинги ўринлардаТартиб) «Топшириқ, воситачилик шартномалари ва воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича бошқа шартномалар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш» деб номланган IV бўлимида баён қилинган.

Тартибнинг 23-бандига мувофиқ воситачи (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида амалга ошириладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш операциялари бўйича ҳисобот тақдим этади. Мазкур ҳужжатда бирламчи ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи (ишончли вакил) ва комитентнинг (топшириқ берувчининг) барча реквизитлари бўлиши шарт. Воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботига қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши керак:

тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган (сотиб олинган) товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори ва қиймати. Ҳисоботга воситачи (ишончли вакил) томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида реализация қилинганлигини (сотиб олинганлигини) тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;

воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга ошириладиган комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатлар. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларга воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) комитент (топшириқ берувчи) ўзи бажарган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган, воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахсларга воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича топшириқни бажариш муносабати билан (товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш) тўланган маблағлар тааллуқли. Бунда воситачи (ишончли вакил) агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик (топшириқ) шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса комитентнинг (топшириқ берувчининг) мол-мулкини ўзида сақлаш бўйича харажатларни қоплатишга ҳақли эмас. Ҳисоботга ушбу харажатларни юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Воситачи (ишончли вакил) томонидан комитент (топшириқ берувчи) учун амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, комитент (топшириқ берувчи) ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;

шартнома шартларига мувофиқ воситачининг (ишончли вакилнинг) (агар воситачи (ишончли вакил) ҚҚС тўловчиси бўлса) ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;

комитентдан (топшириқ берувчидан) олинган аванслар суммаси;

воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига (ишончли вакилга) тўланиши лозим бўлган сумма.

Воситачининг ҳисоботига шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Ҳисобот воситачи (ишончли вакил) томонидан комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилишга (сотиб олишга) оид операциялар амалга оширилган ой тугаганидан сўнг 5 банк иш кунидан ошмаган муддат тақдим этилади. Бунда воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномасида ҳисоботни топширишнинг бундан кам бўлган муддат кўрсатилиши мумкин.

Воситачи (ишончли вакил) комитент (топшириқ берувчи) воситачидан (ишончли вакилдан) олинган ҳисобот асосида 5 банк иш куни давомида воситачининг (ишончли вакилнинг) номига санаси, шунингдек воситачи (ишончли вакил) томонидан сотиб олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичлари акс эттирилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрига қўшимча равишда «Комитент» («Топшириқ берувчи») номи кўрсатилади.

Воситачининг (ишончли шахснинг) ҳисоботига асосан комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган маблағлар, воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади. Бунда воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган сумма кўрсатилмайди.

Комитент (топшириқ берувчи)га тегишли товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қиладиган воситачининг ҳисоботи шакли Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

 

«Воситаси ҳисоботи» шаклини тузиш тартибини мисолларда кўриб чиқамиз.

 

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси бўлган корхона («А» корхонаси) воситачилик шартномаси бўйича 1 000 мебель комплектини реализация қилиш учун беради. Шартномага мувофиқ товарлар 24 млн сўм баҳосида умумий қийматда 24 000 млн сўмга сотилиши лозим, шу жумладан ҚҚС – 4 000 млн сўм.

Воситачилик ҳақи сотилган товарлар қийматидан 5% миқдорида белгиланган. Воситачининг («Б» корхонаси) реализация қилинган товарларни юклаш-туширишга оид харажатлари 12 млн сўмни, шу жумладан ҚҚС – 2 млн сўмни ташкил қилади. Воситачи ҳисобот ойида воситачилик шартномаси бўйича олинган 1 000 мебель комплектининг ҳаммасини сотиб юборди. Шу ойнинг ўзида воситачи комитентнинг ҳисобрақамига 15 000 млн сўмни, шу жумладан 2 500 млн сўмлик ҚҚСни бўнак сифатида ҳисоблаб ўтказди.

 

Воситачи воситачилик шартномаси (топшириқ шартномаси) бўйича сотиш учун олинган товарларнинг эгаси ҳисобланмайди ва уларни балансдан ташқари 004-«Воситачиликка олинган товарлар» ҳисобварағида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида белгиланган нархлар бўйича ҳисобга олади.

Товарларни сотишдан ҳисобрақамига ёки кассага келиб тушган тушумни воситачи уларнинг мулкдорига (комитентига) ўтказади, бунда у мулкдорга тегишли бўлган пул маблағларидан ўзининг ҳақини ва комитент томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларнинг қийматини ушлаб қолади.

Воситачининг ҳисоботида қуйидагилар акс эттирилади:

1-бандда – воситачилик шартномасининг рақами, ҳисобот ойидаги умумий суммаси 24 000 млн сўмлик товарларни реализация қилиш ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан ҚҚС – 4 000 млн сўм;

2-бандда – товарнинг номи (мебель), воситачи томонидан реализация қилинган, тегишли ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори, баҳоси ва қиймати, харидорнинг номи (келтирилган мисолдаги маълумотларга кўра: сони – 1 000 комплект, реализация баҳоси – 24 млн сўм, реализация қилинган товарларнинг умумий қиймати – 24 000 млн сўм, шу жумладан 20%лик ставка бўйича ҚҚС – 4 000 млн сўм, харидор – «В» корхонаси);

3-бандда – шартнома шартларига кўра воситачи (ишончли вакил)нинг хизмат ҳақи суммаси, ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда (агар воситачи (ишончли вакил) ҚҚС тўловчиси бўлса) (мисолда келтирилган маълумотларга кўра: шартномада белгиланган ставка бўйича воситачилик ҳақи суммаси – сотилган товарлар қийматининг 5%и – 1 200 млн сўм (24 000 млн сўм х 5%), шу жумладан ҚҚС – 200 млн сўм (1 200 млн сўм / 120 х 20);

4-бандда – комитент томонидан қопланиши лозим бўлган воситачининг ҳақиқатда қилган харажатлари қиймати (мисолдаги маълумотларга кўра: воситачининг умумий суммаси 12 млн сўм бўлган реализация қилинган товарларни юклаш-туширишга оид харажатлари, шу жумладан ҚҚС – 2 млн сўм, тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларнинг расшифровкалари илова қилинган ҳолда);

5-бандда – кўрсатиб ўтилган воситачилик шартномасига мувофиқ комитентга ўтказилиши лозим бўлган сумма, аниқроғи воситачилик ҳақи ва амалга оширилган харажатларни чегирган ҳолда реализация қилинган товар учун пул маблағлари суммаси (24 000 млн сўм – 1 200 млн сўм – 12 млн сўм), комитент томонидан қопланиши керак, яъни комитентга 22 788 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 798 млн сўм (4 000 – 200 – 2) ўтказилиши лозим;

6-бандда – воситачи томонидан ҳисобот ойи давомида комитентнинг ҳисобрақамига ўтказилган сумма (15 000 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 2 500 млн сўм) ҳамда ҳисобот ойида реализация қилинган товар учун комитентга ҳисоблаб ўтказиладиган қолдиқ суммаси (22 788 – 15 000 = 7 788 млн сўм, шу жумладан ҚҚС: 3 798 – 2 500 = 1 298 млн сўм).

Ҳисобот якунида қонун ҳужжатларида бирламчи ҳужжатлар учун белгиланган комитент ва воситачининг реквизитларини акс эттиришни ҳамда иккала тарафнинг муҳрлари билан тасдиқланадиган улар вакилларининг Ф.И.Ш. ва имзолари учун сатрларни назарда тутишни тавсия қиламиз.

Юқорида келтирилган Тартибнинг талабларидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳисобот шаклидан фойдаланишни таклиф қиламиз

 

2014 йил «2» сентябрдаги 1-сонли

Товарни реализация қилишга доир воситачилик шартномасининг бажарилиши тўғрисида

ВОСИТАЧИ «Б» корхонасининг ҲИСОБОТИ

(номи)

2014 йил «30» сентябрь

 

Кейинчалик Воситачи деб номланувчи, Уставга кўра фаолият юритувчи «Б» корхонаси Тошматов А.С. тимсолида, кейинчалик Комитент деб номланувчи «А» корхонасига қуйидагилар ҳақида мазкур ҳисоботни тақдим этади:

 

1. 2014 йил 2 сентябрдаги 1-сонли воситачилик шартномасини ижро этиш юзасидан Воситачи 2014 йил сентябрь ойида Комитентнинг умумий суммаси 24 000 млн сўмлик товарини реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 4 000 млн сўм.

2. Кўрсатилган даврда олди-сотди шартномалари бўйича харидорларга ҳаммаси бўлиб қуйидаги товарлар реализация қилинган:

 

Т/р

 

Товар номи

 

Миқдори (комплект)

 

Товар бирлигининг харид нархи (млн сўм)

 

Реализация қилинган товарнинг умумий қиймати (млн сўм)

 

Шу жумладан ҚҚС (млн сўм)

 

Харидор

 

1

 

Мебель

 

1 000

 

24

 

24 000

 

4 000

 

«В» корхонаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

х

 

 

 

х

 

 

Воситачи томонидан Комитент манфаати йўлида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари ҳамда уларнинг рўйхати ҳисоботга илова қилинади.

3. Шартноманинг ______-бандига мувофиқ реализация қилинган товарлар учун воситачилик ҳақи суммаси реализация қилинган товар қийматидан 5%лик ставка бўйича 1 200 млн сўмни, шу жумладан ҚҚС – 200 млн сўмни ташкил қилади.

4. Комитентнинг топшириғини бажариш чоғида Воситачи томонидан умумий суммаси 12 млн сўмлик реализация қилинган товарларни юклаш-туширишга оид харажатлар қилинган, шу жумладан ҚҚС – 2 млн сўм, бу харажатларни юклаш-тушириш бўйича бажарилган ишлар шартномаси, ҳисобварақ-фактураси ва далолатномаси тасдиқлайди (кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ҳисоботга илова қилинади).

 

Т/р

 

Харажатлар тури (тавсифи)

 

Харажатларни тасдиқловчи ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

(ҳажми)

Бир ўлчов бирлиги баҳоси (тарифи) (млн сўм)

 

Сумма (млн сўм)

 

жами

 

шу жумладан ҚҚС

 

1

 

Реализация қилинган товарларни юклаш-тушириш

 

Юклаш-тушириш бўйича бажарилган ишлар шартнмоси, ҳисобварақ-фактураси, далолатномаси

 

 

 

 

12

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

12

 

2

 

 

Комитент томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларнинг умумий суммаси – 12 млн сўм (ўн икки миллион сўм), шу жумладан ҚҚС 2 млн сўм (икки миллион сўм) миқдорида.

5. Кўрсатиб ўтилган воситачилик шартномасига кўра комитентга воситачилик ҳақи ва амалга оширилган харажатларни чегирган ҳолда реализация қилинган товар учун пул маблағлари ўтказилиши лозим. Шу тариқа, Комитентга 22 788 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 798 млн сўм ҳисоблаб ўтказилиши керак.

6. Воситачи томонидан кўрсатилган даврда ҳақиқатда реализация қилинган товарлар учун Комитентнинг ҳисобрақамига 15 000 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 2 500 млн сўм ўтказилган. 7 788 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 1 298 млн сўм ўтказилиши керак.

Ҳисоботни топширди                                                Ҳисоботни қабул қилди

Воситачи_________________________              Комитент______________________________

Манзил __________________________              Манзил ______________________________

Телефон__________________________            Телефон______________________________

Ҳисобрақами______________________             Ҳисобрақами__________________________

Банк_____________________________             Банк_________________________________

Шаҳар___________________________              Шаҳар________________________________

МФО____________________________               МФО_________________________________

СТИР____________________________              СТИР________________________________

ХХТУТ__________________________               ХХТУТ_______________________________

_________________________________             _____________________________________

                        (Ф.И.Ш.)                                                 (Ф.И.Ш.)

_________________________________             _____________________________________

                        имзо                                                          имзо

_______йил «_______» _____________            ______йил «_______» _________________

                                М.Ў.                                                                         М.Ў.

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1277 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика