Norma.uz

Дам олиш куни ишга чиқилганда

Биз 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаймиз. Тошкент фирмасининг офисида икки киши 8 соатдан меҳнат қиламиз.

Яқинда раҳбариятдан корпоратив почта орқали дам олиш кунлари (шанба ва якшанбада) ишга чиқишимиз талаб қилинди, бунда ҳар биримизга 1 кундан отгул бериларкан. Бу ҳақда ҳеч қандай буйруқ юборишмади. Бу талаб қонунийми? Биз дам олиш кунлари ишга чиқишга кўнмасликка ҳақлимизми?

 

– Одатда, дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади (Меҳнат кодексининг 130-моддаси, бундан кейин – МК).

Шу тариқа ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этиш иш берувчининг ёзма фармойишига асосан амалга оширилиши керак. Амалиётда буни жуда тез-тез унутиб қўйишади, шу сабабли буйруқ чиқарилмайди, табелда белги қўйилмайди. Натижада, масалан, ходим дам олиш куни ишга чиқади ва ишлайди, бироқ уни ана шу куни ишга жалб этиш тўғрисида буйруқ чиқарилмаган, табелда эса унинг дам олиш кунидаги иши акс эттирилмаган вазият юзага келиши мумкин.

Нохуш оқибатларга йўл қўймаслик учун дам олиш кунида ишга жалб этишни ҳужжат билан расмийлаштириш лозим.

Агар дам олиш кунида ишлашга ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, у МКнинг 157-моддасига мувофиқ икки баравар миқдорда тўланади. Бунинг учун иш вақтини ҳисобга олиш табели ва иш берувчининг ҳақ тўлаш тўғрисидаги ёзма фармойиши асос бўлади.

Агар ходим дам олиш кунида ишлаганлиги учун бошқа куни дам олиш хоҳишини билдирган бўлса, МК 157-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ унга бундай кун берилиши мумкин. Бу ҳам иш берувчининг ёзма фармойишида кўрсатилиши керак. Мазкур ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш журналида дам олиш куни берилган кунга «Д» (дам олиш куни) қўйилади. Дам олиш кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида берилган отгулга, у қайси ойда берилганидан қатъи назар, ҳақ тўланмайди, бундай иш учун тўлов эса ходим ушбу кун ишлаган ойда оддий тартибда амалга оширилади.

  

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 825 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика