Norma.uz

Ишга суд орқали

Ишдан ноқонуний бўшатилганлиги боис суд ходимни ишга тиклади. Ишга тиклашни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? У билан янги меҳнат шартномасини аввалги шартларда тузиш керакми?

Бошловчи адвокат.

Тошкент шаҳри.

 

– Йўқ, янги меҳнат шартномаси тузиш керак эмас.

Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ҳолда ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим (Меҳнат кодекси 111-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – МК).

Янги меҳнат шартномасини тузишга зарурат йўқ, чунки ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари тикланади ва меҳнат шартномаси бекор қилинган деб ҳисобланмайди (МКнинг 111-моддаси).

Ходимни ишга суднинг ҳал қилув қарори асосида тиклашни расмийлаштириш чоғида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) суд ҳужжатини ижрога қаратишнинг умумий тартиби ўрнатилганлигини ёдда тутиш керак. Иш берувчи ходимни ишга тиклаш тартиб-таомилини бошлаши керак бўлган асосий ҳужжат суд томонидан берилган ижро варақаси ҳисобланади (Фуқаролик процессуал кодексининг 373-моддаси). Ижро варақаси ундирувчига суд ҳужжати қонуний кучга кирганда берилади.

Биринчидан, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинади. Мазкур буйруқни бекор қилиш сабаби келтирилган буйруқ чиқарилиб, суд ҳал қилув қарорининг реквизитлари ва бошқа зарур шартлар кўрсатилади. Буйруқда ишга тикланаётган ходимнинг Ф.И.Ш., ишга тиклаш асоси (суднинг ҳал қилув қарори), ходим тикланаётган лавозим ва ишга тиклаш санасини кўрсатиш керак.

Иккинчидан, агар ишга тиклаш тўғрисидаги буйруқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин расмийлаштирилса, унда ушбу қарор ва МКнинг 112-моддасига асосан қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:

мажбурий прогулда бўлинган кунлар сони;

мажбурий прогул вақти учун ходимга тўланадиган ўртача иш ҳақи миқдори;

суд томонидан белгиланган маънавий зарарни компенсациялаш суммаси.

Учинчидан, ходимни буйруқ билан тилхат олиб таништириш керак. Буйруқни имзолашдан бош тортилганда тегишли далолатнома тузилади.

Шу тариқа, агар ходим амалда ўзининг аввалги меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришган ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинган бўлса, ишга тиклаш ижро этилган деб ҳисобланади.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 1035 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика