Norma.uz

Кичик бизнесга кўмак

Йил бошидан электрон аукцион савдоларида корпоратив харидлар бўйича 263,2 млрд сўмлик битимлар тузилган, бунда бошланғич нархларни пасайтириш ҳисобига маблағларни тежаш 49,4 млрд сўмни (15,8%) ташкил этди. Ушбу рақамлар Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг электрон савдоларни ўтказиш ва уларда кичик бизнес субъектлари иштирокининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида келтирилди.

 

Корпоратив харидлар тизимида жами 3 мингга яқин буюртмачи ва 9 мингдан ортиқ етказиб берувчи (93%и – кичик бизнес субъектлари) аккредитацияланган. Корпоратив харидлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришда кичик бизнеснинг улуши тузилган битимлар сонининг 96%и ва улар умумий сонининг 95,5%ини ташкил этди. Ўртача битта буюртманомага 5 тадан ортиқ, айрим лотлар бўйича эса 30 дан ортиқ муқобил таклифлар келиб тушяпти.

Буюртмачи сифатида аккредитацияланган, корпоратив харидларда иштирок этадиган компанияларнинг асосий қисми – устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари ҳисобланади. Президентнинг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги Қарорига (5.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон) кўра улар корпоратив харидлар тизимида айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда харид қиладилар.

Корпоратив савдолар механизмининг жорий этилганига бир йилдан ошган бўлса-да, бироқ ўзининг самарадорлигини у аллақачон кўрсатди. Бу, аввало, кичик бизнес субъектларини буюртмачи ҳисобланган йирик корхоналарни зарур товарлар, хизматлар билан таъминлашга жалб этиш, шунингдек буюртмачиларнинг қўшимча фойда олишида намоён бўлаётир. Айни вақтда корпоратив савдолар жараёнида буюртмачилар маълум мулоҳазаларни билдиришмоқда. Мазкур савдолар қандай камчиликларга эгалиги тўғрисида биз Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқармасининг бошлиқ ўринбосари Валентина Дубровскаядан сўрадик.

– Аввало шуни таъкидлаш лозимки, савдо натижалари бўйича шартномани биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва етказиб берувчи (ёки унинг агенти) имзолайди.

Амалиётнинг кўрсатишича, шартнома имзолангандан кейин буюртманома талабларига жавоб бермайдиган товар етказиб берилишида муаммолар вужудга келади, етказиб берувчи товарнинг мавжуд эмаслиги ёки нархига розимаслиги сабабли уни етказиб беришдан бўйин товлайди, – дейди у. – Савдоларда иштирок этадиган кичик бизнес вакиллари доим ҳам буюртманомада кўрсатилган маҳсулотнинг сифати учун ўз жавобгарликларини ҳис этавермайдилар. Корпоратив харидлар тизимида тузилган шартномани икки тарафлама тартибда бекор қилиш мумкин, бу эса қўшимча мушкулликлар туғдиради. Акс ҳолда судга мурожаат қилиш лозим, бу эса товар етказиб бериш жараёнини чўзиб юборади. Айни вақтда бир қатор ҳолларда буюртмачининг айби ҳам бор – у ўз буюртмаларини етарлича аниқ-равшан тузмайди.

Буюртмачининг эътирозларига сабаб бўладиган яна бир омил – савдоларни ўтказиш муддатлари. Чунончи, корпоратив харидларни ташкил этишга доир савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон етказиб берувчи – савдо ғолиби белгиланадиган санага камида 15 кун қолганда жойлаштирилиши керак.

Агар 15 кун мобайнида савдоларда иштирок этган етказиб берувчилар микдори 2 тадан кам бўлса, савдолар бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади, савдо ғолиби белгиланмайди, буюртмачи савдоларни 10 кунга узайтиради. Шу тариқа, буюртманома ўз етказиб берувчисини 25 кун кутиши мумкин, бу эса айрим ҳолларда етказиб берувчи учун фойдали эмас, унга товар ғоятда қисқа муддатларда керак бўлади. Ҳозир уларни қисқартириш бўйича ишлар олиб бориляпти. Корпоратив харидлар бўйича савдолар ўтказиш тезлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 11.06.2013 йилдаги 166-сон қарорига 2-илова) тузатишлар ишлаб чиқиляпти, – деб хулосада таъкидлади Валентина Дубровская.

Кичик бизнесни корпоратив харидларда иштирок қилишга жалб этиш учун ЎзРТХБ Савдо-саноат палатаси (ССП) билан ҳамкорликда фаол иш олиб боряпти. Хусусан, кичик бизнес учун семинарларда тизим тақдимотлари ўтказиляпти, унинг кичик бизнес вакиллари учун имкониятлари тўғрисида ҳикоя қилиняпти.

2015 йилда тизим иштирокчилари учун SMS-хабар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштириляпти. Ушбу хизмат ёрдамида ижрочи ва буюртмачи ҳисоб-китоб-клиринг палатасида ўз ҳисобварағининг ҳолати, амалга оширилган битимлар тўғрисида билиб олади. Бундан ташқари, ижрочи сифатида савдолар иштирокчиси фаолият профили бўйича буюртманома пайдо бўлганда унинг рақамига бу ҳақдаги хабарнома келади ва у ўз таклифини тизимга тезкор жойлаштириш имконига эга бўлади.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 788 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика