Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 42 / Бизнинг маслаҳатлар

Корхонамиз тугатиладиган бўлса...

Корхонамиз ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Иқтисодий қийинчиликлар юзага келганлиги туфайли корхона таъсисчиси корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди ва фаолиятни тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга ариза берди. Бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз: корхонамизнинг 24 545,3 минг сўмлик кредиторлик қарзи мавжуд бўлиб, кредитор корхоналар билан ҳисоб-китоб қилиш учун бизнинг балансдаги хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини таннархи бўйича сотишга мажбур бўлиб турибмиз. Ушбу ҳолда балансимиздаги хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини реализация қилишга ҳақлимизми? Бизнинг ҳолатда солиқ оқибатлари юзага келадими?

Юнусали Бердиёров,

корхона тугатувчиси.

Самарқанд вилояти. 

 

– Тадбиркорлик субъектларини их­тиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомда (Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – Низом) аниқ белгиланган бўлиб, корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

– тугатувчи – тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари);

– мўлжалланаётган тугатиш муддати.

Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар мазкур тугатувчи зиммасига ўтади.

Корхона хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини сотиш ҳуқуқига эга.

Низомнинг 16-бандига кўра, рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади, жумладан:

– ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади;

– кредиторлар талабларини таъминлаш бўйича илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;

– корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;

– мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни фақат Низомда белгиланган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;

– барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади.

Шу тариқа, ягона солиқ тўлови Солиқ кодексининг 56-боби билан белгиланган тартибда ҳисобланади, яъни:

тайёр маҳсулотни сотиш чоғида реализация қилишдан тушган тушумга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси);

хом ашё қолдиқлари сотилганда солиқ солинадиган тушумга 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га мувофиқ белгиланадиган ва 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган уларни сотишдан олинадиган фойда киритилади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари).

Шуни қайд этиш лозимки, юқорида қайд этилган ҳолатда ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олмасдан тўланади, чунки Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига кўра ушбу тартиб ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1933 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика