Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 42 / Божхона қонунчилигидаги янгилик

Назорат остида етказиб бериш

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида товарларни ташишнинг мажбурий шарти бўлиб авто­транспорт воситаларининг божхона кузатуви ҳисобланадиган вазиятлар назарда тутилган, у Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида» Қарори (20.05.2004 йилдаги 239-сон, бундан кейин – 239-сон Қарор) билан белгиланган товарларни ташиш Божхона кодексининг (бундан кейинБК) 61-моддаси ва Автомобиль йўллари бўйича жойлаштириладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисида низомга (ДБҚ ва ИИВнинг АВ томонидан 27.09.2003 йилда 1278-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 1278-сон Низом) мувофиқ амалга оширилади.

Яқинда 1278-сон Низомга ДБҚ ва ИИВнинг АВ томонидан 22.08.2014 йилда 1278-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларнинг асосий қисми бир қатор меъёрлар, шу жумладан рухсат бериш меъёрларини қисқартириш ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга (20.12.2012 йилдаги ЎРҚ-341-сон) зид бўлган қоидаларни чиқариб ташлаш воситасида тартиб-таомилни соддалаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган.

 

Чунончи, 1278-сон Низомнинг божхона органи томонидан божхона кузатуви тўғрисида қарор қабул қилишига тааллуқли бўлган 10–13-бандлари ўз кучини йўқотди. Уларни чиқариб ташлаш ТИФ иштирокчилари учун маъмурий юкни камайтириб, божхона органларининг назорат-кузатув функцияларини қисқартирди ва мақбуллаштирди.

Товарлар ва транспорт воситаларининг божхона кузатуви – халқаро амалиётда анча кенг тарқалган, уларни ташишда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш чораси ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу тартиб-таомил 239-сон Қарорга кўра қуйидаги ҳолларда қўлланади:

агар юк ташиётган транспорт воситалари товарларни божхона назорати остида ташиш учун белгиланган тартибга мувофиқ жиҳозланмаган бўлса;

акциз солиғи солинадиган товарлар ташилганда;

импорт қилиниши лицензияланадиган ва мажбурий равишда сертификатланадиган товарлар (уларга одатда божхона тўловлари белгиланган) ташилганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, рухсатномалар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташилиши тақиқланган товарлар ташилганда;

товарлар, уларни божхона назорати остида етказиб бериш ва транзит қоидаларини илгари бузган ташувчилар томонидан ташилганда.

 

Ён дафтарга

Охирги икки ҳолатда божхона томонидан кузатиб бориш божхона органининг депозит ҳисобрақамига божхона тўловлари уларни тўлашни таъминлаш сифатида тўланган тақдирда қўлланмайди. Импорт товарлар республика ҳудудида миллий автоташувчилар томонидан ташилганда ҳам у талаб қилинмайди.

 

ЙЎНАЛИШЛАР ВА МУДДАТЛАР

1278-сон Низом 14-бандининг янги таҳрири божхона кузатуви тартиб-таомилини анча соддалаштириб, келишиб олмасдан туриб йўналишни белгилаш ва ўзгартириш имконини берди. Бу ҳол етарлича аниқ таъкидланган: «Товарлар ва транспорт воситаларининг божхона кузатуви божхона кузатуви гуруҳи томонидан, кузатиб бориладиган автотранспорт воситаларининг (турига қараб) ҳаракатланиши мумкин бўлган йўналишлар бўйича ҳамда юкларни белгиланган жойга етказиб бериш (йирик габаритли ва хавфли юклар, шунингдек йирик габаритли ва оғир транспорт воситаларини ташишдан ташқари) учун қисқа йўллар орқали амалга оширилади».

Илгарилари йўналишларни Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан олдиндан келишиб олиш зарур бўларди.

Тартиб-таомилни амалга ошириш муддатлари ҳам тузатилди. 1278-сон Низомнинг таҳрир қилинган 16-бандига кўра, товарлар ва транспорт воситаларининг божхона кузатуви жўнатиш божхона постида божхона расмийлаштируви тугагандан сўнг 6 соатдан кечикмасдан бошланиши керак. Шу тариқа, тартиб-таомилни бошлаш муддати тенг ярмига қисқарди – илгари у 12 соатни ташкил этган.

Шу билан бирга агар илгари божхона кузатуви дарҳол, бир йўналишдаги транспорт воситаларининг сони 10 тага етганда бошланган бўлса, энди эса 1278-сон Низомнинг 16-бандига киритилган ўзгартиришларга биноан йўлга кузатув билан дарҳол жўнатиш учун йигирмата автомашинани йиғиш зарур. Бунда, 1278-сон Низомнинг 27-бандидаги ўзгартиришларга кўра, энди товарларни ташиш ва уларнинг хусусиятига мувофиқ божхона кузатувининг бир гуруҳи ҳамроҳ бўладиган транспорт воситаларининг сони ҳам йигирматадан ошмаслиги керак.

 

Ён дафтарга

Жўнатиш ва етказиб бериш божхона постларида, божхона кузатуви остида юборилаётган товарларни, транспорт воситаларини қабул қилиш-бериш пунктларидаги божхона расмийлаштируви алоҳида (устувор) тартибда амалга оширади.

 

БОЖХОНА ҲАРАКАТЛАРИНИНГ АЛГОРИТМИ

 Ён дафтарга

Ҳаракатланиш давомида, блок-постларда кузатилаётган транспорт воситаларини тўхтатиш ва товарларни кўздан кечириш учун автомобилни юк ортилган қисмини очиш ман этилади. Кузатилаётган автотранспорт воситалари фақатгина божхона кузатуви остида жойлаштирилаётган товарлар ва автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига зид ҳолда амалга оширилаётганига етарли даражада асослар мавжуд бўлган тақдирдагина, шунингдек, ДБҚнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ёзма кўрсатмаси мавжуд бўлганда тўхтатилиши мумкин.

Агар товарлар ҳаракатланаётган вақтда кўздан кечирилса, у ҳолда 3 нусхада божхона кўздан кечирилишининг белгиланган шаклдаги далолатномаси тузилади, унинг биттаси юкни кузатувчи ҳужжатларга қўшиб қўйилади. Сўнгра божхона кузатуви остида бўлган транспорт воситасининг юк қўйилган қисмига янги пломбалар қўйилади.

 

1278-сон Низомнинг таҳрир қилинган 19–23-бандлари божхона мансабдор шахслари томонидан кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларига ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, қабул қилиш тартибини, шунингдек божхона кузатуви тартиб-таомилини амалга оширишдаги бошқа ҳаракатларни батафсил тартибга солади.

 

Ён дафтарга

Авария ёки енгиб бўлмас куч таъсирида товарнинг, транспорт воситасининг йўқ қилиниши ёки жиддий бузилиши ҳолатларида божхона кузатуви гуруҳининг катта ходими ҳодиса содир бўлган йўл участкасига хизмат кўрсатувчи йўл-назорат хизмати ходими ва ташувчи иштирокида авария тўғрисидаги далолатномани тўлдиради.

 

БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ

Божхона кодексининг 103-«Божхона тўловларининг турлари» ва 105-«Божхона йиғимлари» моддаларига мувофиқ бошқа божхона тўловлари қаторида товарларнинг божхона кузатуви учун божхона йиғими назарда тутилган бўлиб, у Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда ундирилади. 239-сон Қарор билан белгиланишича, 2004 йил 1 июндан бошлаб божхона томонидан кузатиб борганлик учун божхона йиғими ЎзР Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валюта «сўм»да қуйидаги миқдорларда ундирилади:

200 км масофагача битта транспорт воситаси учун – 50 евро;

масофа 200 км дан ортиқ бўлганда битта транспорт воситаси учун – 120 евро.

Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жўнатиш божхона постида олдиндан тўланади.

Шубҳасиз, ташқи савдо операциялари иштирокчиларининг сарф-харажатларини қисқартиришга имкон берувчи муҳим янгиликлардан бири 1278-сон Низом 25-бандининг янги хатбошисидир. Унда белгиланишича, бир нечта белгиланган божхона постларида тушириш учун мўлжалланган товарлар битта автотранспорт воситасида ташилган ҳолларда, божхона кузатуви учун йиғим сўнгги белгиланган божхона постигача бўлган масофадан келиб чиқиб, биринчи жўнатиш божхона постида бир марта ундирилади.

 

Ён дафтарга

Божхона кузатуви учун божхона йиғимларини ташувчи ёки манфаатдор шахс тўлайди.

Европанинг бир қатор мамлакатларида божхона кузатувиюкларни етказиб бериш кафолати турларидан бири ва ғоятда криминоген юкларнинг рўйхатига киритилган товарларга нисбатан мажбурий чора ҳисобланади. Уларни автомобиль транспортида етказиб бериш бобида божхона қонунчилиги бузилишларига қарши курашиш халқаро йўл ташишларини тартибга солувчи TIR конвенциясига мувофиқ олиб борилади. TIR тартиб-таомили ушбу соҳада фақат божхона кузатувига йўл қўяди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1959 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика