Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 42 / Бевосита мулоқот

Қарздан кечиб юборилганда қарздордаги солиқ оқибатлари

Юридик шахслар ўртасида фоизли қарз шартномаси тузилган. Узоқ вақт фоизлар тўланмади. Қарз шартномасини икки тарафлама қайта кўриб чиқиш ва ундан фоизларни олиб ташлаш (ёки қарздан фойдаланганлик учун қатъий белгиланган тўловни жорий этиш) масаласи ўртага қўйилмоқда. Яъни қарзлар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар (ва тўлов манбаида улар бўйича тегишли солиқлар) ҳисобдан чиқарилади.

1. Кейинги 4-5 йил ичида йиғилиб қолган қарзлар бўйича тўланмаган фоизларни ҳисобдан чиқарса бўладими?

2. Тўлов манбаида ушланадиган солиқларни (10%) ҳисобдан чиқариш мумкинми?

3. Юридик шахслар фоизсиз қайтариладиган пул қарзларини беришлари (олишлари) мумкинми?

Ж.Дадажонов,

ХК бухгалтери.

 

1. Қарзлар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар қарз олган шахснинг кредиторлик қарзи ҳисобланади. Қарз берувчининг (кредиторнинг) қарори билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, қарздан кечиб юбориш мумкин (Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 348-моддаси). Шартномадан фоизларни чиқариш (мисол учун, қўшимча битимни имзолаш йўли билан) ўз ҳолича фоизлар бўйича мавжуд қарздан кечиб юборишга олиб келмайди. Кейинги 3 йил учун фоизлар бўйича қарз кредиторнинг қарори билан ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Қайд этамиз, 3 йилдан аввал вужудга келган фоизлар бўйича қарзни бундай қарорсиз ҳам ҳисобдан чиқариш мумкин, зеро унга доир умумий даъво муддати аллақачон тугаган (ФКнинг 150-моддаси).

2. Солиқ кодекси (СК)нинг 165-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлов манбаида фоизларни тўлаш пайтида ушлаб қолинади. Бинобарин, агар қарз олган шахс ҳеч қачон фоизли мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга оширмаган бўлса, фойда солиғи ҳисоблаб ёзилмаслиги ҳам, тўланмаслиги ҳам керак. Агар қарз олувчи фоизларни тўламаган ҳолда тўлов манбаида фойда солиғини ҳисоблаб ёзса, 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағи дебети ва 6920-«Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағи кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасига тузатувчи ёзув қайд этиши керак.

Кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилганда (қарздан кечиб юборилганда) дебитор 6920-«Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағи дебети ва 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича ёзувни ҳисобда қайд этади. Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ҳам дебитор учун солиқ оқибатларини олиб келади. СК 132-моддасининг 7-бандига кўра бошқа даромадларга мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар киради ва улар СКнинг 129-моддасига асосан, агар дебитор умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, фойда солиғини ҳисоблаш чоғида жами даромад таркибига киритилади. Агар дебитор ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланса, мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад ҳам, СК 355-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

3. ФКнинг 734-моддаси қарз берувчига қарз олувчидан қарз шартномаси бўйича фоизлар олиш ҳуқуқини беради. Сўз мажбуриятлар ҳақида эмас, балки ҳуқуқ тўғрисида бораётганлигини таъкидлаймиз. Шу тариқа, агар тарафлар фоизларни тўлашни назарда тутмасдан қарз шартномасини тузишга қарор қилсалар, бунда қонун ҳужжатлари бузилмайди.

 

Игорь АИПКИН,

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 2352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика